октябр 10, 2016 13:23 Asia/Tashkent

Муҳаррам ойининг тўққизинчиси Карбало воқеасидан олдинги кун бўлиб, тосуо номини олган

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум азиз тингловчилар.

Бугун якшанба оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг      ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони   ила хонадонингиз меҳмонимиз

Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман

Азиз тингловчилар,  Ҳусейний тосуо ва Ҳусейний ошуро  қайғули кунларининг арафасидамиз. Севимли пайғамбаримиз  ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с)нинг   суюкли  неваралари,  жаннат  ёшларининг  саййиди  Имом  Ҳусейн (а) ва ул  ҳазрат  ёронларининг шаҳодат айёмлари муносабати  билан  барча  мусулмонларга   тасаллият  изҳор  этамиз.

Муҳаррам ойининг тўққизинчиси  Карбало воқеасидан олдинги кун бўлиб, тосуо номини олган.Ушбу кунда ва ошуро кечасида Имом Ҳусейн (а)нинг энг азиз ва содиқ  ёронларидан бўлган  ҳазрат Аббос (а) каби буюк мардларни ёдга олишади ҳамда  уларнинг жонбозлик ва фидокорликлари ҳақида ҳикоя этишади.

Имом Содиқ (а)  айтганлар: “Тосуо   шундай бир кунки, ўша кунда Карбалода Ҳусейн ва унинг ёронлари қамалда қолган ва Шом қўшини  уларнинг атрофини  ҳар томондан ўраб олган.Ибн Маржон ва Умар бин Саъд қўшинларининг кўплигидан қувонишди ва ушбу кунда Ҳусейн (а) ва ул ҳазратнинг ёронларини (Аллоҳ улардан рози бўлсин) кучсиз санашди. Улар Ҳусейн (а)га ҳеч ким ёрдам бермаслигига ҳам ишонишарди.

Ҳусейн (а)нинг ёронлари ошиқлик билан ўқ, найза , қилич ва бошқа хатарларнинг ёмғири қаршисида тура олишди ва шаҳидлик жомидаги шарбатни ичишди.

Азизлар, ушбу қайғули муносабатга бағишлаб  таҳририятимиз ходимлари сайъ-ҳаракатлари билан сизларга тақдим этиладиган дастлабки қўшиқимиз Шерали Жураев ижро этган "Муножот" маҳзун қўшиқидир. Марҳамат тингланг!