октябр 10, 2016 17:13 Asia/Tashkent

Азизлар тингловчилар, ўтган дастурларимизда "Жавзар ва Шамардал ганжи" номли қиссамизни эшитган эдик. Бугун ҳам сиз билан биргаликда бу қиссамизнинг давомини тинглаймиз

                     Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг  навбатдаги  сонини

эътиборингизга ҳавола этаман.

Азизлар тингловчилар, ўтган дастурларимизда "Жавзар ва Шамардал ганжи" номли қиссамизни эшитган эдик. Бугун ҳам сиз билан биргаликда бу қиссамизнинг давомини тинглаймиз.  Биз билан бираг бўласиз деган умиддамиз!

Эслатиб ўтамизки   Жавзар балиқ овлаш учун Қорун кўлига борди ва уша ерда уч ака-укалар билан танишдиким улар оталаридан  мерос қолган бир қийматли китобга эга бўлиш учун бир-бирлари билан тортишарди. Уларга бир кекса устод шундай айтган эдиким бу китобнинг эгаси  бўлишини хоҳлаган шахс Ганжи шамардал эшигини очиб унинг ичидан тўрт қийматли нарсаларни олиб келиши лозим. Ҳамда  у айтган эдики уша ганж Аҳмар ўғилларининг қўлларидадир ва унинг эшикини  фақат Жавзар номли шахс очиши мумкин. Бу уч ака-укалар Жавзарнинг ёрдами орқали  Аҳмарнинг ўғиллари билан урушишлари ва уларни мағлуб этишлари  лозим бўлади. Ушбу йўлда икки нафар ҳалок бўлишди, аммо улардан бири уша бошидан бу қийматли китобни қулга киритишдан қўл тортган Абдусамад тирик қолди. У Жавзар билан бирга уша шамардал ганжи қарор олган шаҳар томон йўл олишди. 

Энди қиссамизнинг давомини эшиттамиз.

Абдусамад ва Жавзар сафар қилиш учун йўлга чиқишди. Улар ўзоқ масофани кездилар ва Жавзар оч қолиб Абдусамадга айтди: "Афсуски ўзимиз билан бирон овқат олиб келмадик.

Абдусамад хачирни тўхтатди ва айтди: Қайси овқатни ейишни хоҳлайсан, айт. Қовурилган товуқ ёки қовурилган қўй гўштини истайсанми?

Жавзар айтди: "Сен айтган овқатлар, кошки шу ерда бўлсаю. Аммо ҳозирда бир бўлак нон ва пишлоқ бўлса ҳам рози эдим.

Абдусамад кўлиб айтди: "Сен хоҳлаган овқатларни шу онда тайёрлайман. Сўнг қулларини хуржинга солиб овқатдан тўла идишларни чиқарди. Жавзар ҳайратланиб қолди. Бир онда Жавзарнинг қаршисида 24 хил овқатлар дастурхон ўстида ҳозир бўлди.

   Жавзар ҳайратланиб Абдусамаддан сўради: "Хуржининг ичида ошхона ёки ошпаз борми?

Абдусамад жавоб берди: "Бу оддий хуржин эмас, балким сеҳрли хуржиндир. "

Жавзар бошқа ҳеч нима демади ва овқат ейиши билан машғул бўлди.      

Жавзар ва Абдусамад тўйиб туйгунича овқат едилар. Сўнг Абдуамад хуржиндан сувдан тўла бир идишни чиқарди ва иккаласи вўзу олиб намоз ўқишди. Сўнгра иковлари сафарларини давом этиш мақсади билан хачирга миндилар.

Абдусамад Жавзардан сўради: "Қанча йўл кезишимизни биласанми?"

Жавзар айтди: "Йўлда чиққанимизга ярим кун бўлди."

Абдусамад кўлиб айтди: "Йўқ, биз бир ой йўл кездик .

Жавзар ҳайратланиб Абдусамадга қараб қўйди.

Абдусамад айтди: "Ҳайрон бўлма, менинг хачирим ҳар кунда бир йилга тенг йўл кезади. Аммо мен сен қўрқмаслигинг учун ва сени ўйлаб хачиримни аста-секин ҳайдадим.

Улар 4 кун сафар қилишди. Бешинчи кунида улар шаҳар дарвозасидан ўтишди ва Абдусамад ўз хачирини бир катта дарвоза олдида тўхтатди. У хачирдан тушиб дарвозани тақиллади. Бир қизбола дарвозани очди.Абдусамад сеҳрли хуржинни хачир елкасидан тушуриб унга айтди: "Қайтгин."

Бирданидан хачирнинг оёқ остидаги  ер ёрилиб кетди ва хачир уша ёрилган чуқурга тушди ва ер янада ёпилди.

Абдусамад ва Жавзар ўйга кирдилар . Бу ўй жуда катта ва чиройли бўлиб қийматли гиламлар тўшаб қўйилган эди.

Абдусамад қизболани чақириб айтди: "Бухчани олиб кел".

Қизбола бориб бир бухчани олиб келди. Абдусамад бухчани очиб ундан бир чиройли кийимни чиқарди. Уша кийимни Жавзарга бериб айти : Буни кийгин.

Жавзар чиройли кийимни кийиб шоҳзодаларга ўхшади. У ўз қўлини хуржинга солиб ундан турли овқатларни чиқарди. Иковлари биргаликда туриб овқатларни еб сўнг ўхладилар.  

Эртаси ва бошқа кунларда ҳам Абдусамад Жавзарга янги ва тоза кийимларни бериб турли овқатлар билан меҳмон қиларди. Шундай ҳол билан 20 кун ўтди.

Эртаси 21-чи кунда Абдусамад Жавзарга айтди: "Бугун ваъда қилинган кундир. Бориб шамардал ганжини  қулга киритишимиз лозим. "