октябр 10, 2016 17:24 Asia/Tashkent

Ошуро бир томондан ҳақ ва ботил ўртасидаги туқнашувнинг тажаллийси, ҳамда дин ва ақида йўлида фидокорлик ва жонбозлик куни унвонида тан олинган. Ва бошқа томондан маънавият ва ахлоқнинг тажассумидир.

 Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

 Ассалому алайкум азиз ва ҳурматли тингловчилар.

Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб,

  "Ҳусейний Ошуро куни"-га бағишланган махсус эшиттириши билан сизнинг хизматингиздаман. Бизни тинглаб боринг!

Ошуро бир томондан ҳақ ва ботил ўртасидаги туқнашувнинг тажаллийси, ҳамда дин ва ақида йўлида фидокорлик ва жонбозлик куни унвонида тан олинган. Ва бошқа томондан маънавият ва ахлоқнинг тажассумидир.

 Исломнинг буюк Пайғамбари (с) шундай марҳамат қиладилар: " Мени пайғамбарликка даъват этган номига қасам ичаманки Ҳусейн Бин Али ердан кўра самода буюкроқ  иззат-эҳтиромга сазовордир. Ва иллоҳий аршнинг ўнг томонида шундай ёзилган: "Ҳақиқатан ҳам Ҳусейн алайҳисалом ҳидоят чироғи ва нажот кемасидир".

Муҳаррам ойнинг унинчи кунидир. Бу кунда  Имом  Ҳусейн (а) ва ул ҳазрат аҳли  байтлари ва ёронлари  Карбало воқеасида Язид қўшуни билан урушганда шаҳодатга етдилар. Ҳусейн Бин Али алайҳисалом бу кунда ўзининг оз, аммо имонли, салобатли ва катта иззат эҳтиром ва шукўҳли ёронлари  билан  Язид золим ҳукуматининг динсиз, тошбағир ва гумроҳ қўшунларига қарши курашга кирдилар ва Карбало даштини қиёмат кунигача Аллоҳнинг ишқи, поклик ва фидойилик  саҳнасига айлантиришди.

Ошуро бошқа воқеалар билан қиёслаганда камроқ воқеа-ҳодисаларни ўзига ихтисос берган ва унинг бошланиши ва якунланиши ярим кунда ёки ундан ҳам камроқ вақт ичида юз берган. Аммо унинг таъсир доираси абадийдир. У инсонларнинг қалби, виждони, иймон-эътиқодининг туб тубидан ўрин олди. Ҳар йил  муҳаррам ойнинг ункунлиги ва айниқса ошуро кунида шаҳодат ва жиҳоднинг устоди бўлмиш Ҳусейн Бин Али (а)га нисбатан бўлган ихлос ва меҳр-муҳаббат ўз авжига етади. Ва барча инсонлар ҳатто шиа бўлмаган мусулмонлар ул ҳазрат ва ёронлари руҳининг азамати баробарида таъзим қилишади.                                         

Азиз тингловчилар,  Ҳусейний тосуо ва Ҳусейний ошуро  қайғули кунларининг арафасидамиз. Севимли пайғамбаримиз  ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с)нинг   суюкли  неваралари,  жаннат  ёшларининг  саййиди  Имом  Ҳусейн (а) ва ул  ҳазрат  ёронларининг шаҳодат айёмлари муносабати  билан  барча  мусулмонларга   тасаллият  изҳор  этамиз.

Таърих давомида кўп урушлар юз берган. Сон-саноғи бўлмаган инсонлар ҳалок бўлиб кўп ўй жойлар вайронага айланган. Бу урушлар давомида катта ва кичик бегуноҳ аёл ва эркаклар урушнинг ўлжасига айланиб қолишган. Чунончи Биринчи ва Иккинчи Жаҳон урушида турли мамлакат ва турли тилларга эга бўлган халқнинг ўртасидан 30 миллион нафардан ортиқ инсонлар ўз жонларидан айрилишди. Аммо дунёнинг бирон бурчагида бу инсонлар учун Карбало шаҳидларидек улуғлаш каби бирон бир  маросим ўтказганларини эшитганмисиз?

Масаланинг асл мазмун-мундарижаси шундан иборатким,   Имом Ҳусейн (а) бу туқнашувда инсонларнинг азим жамияти ёки қўшуни билан юзмаюз бўлмаган эди, балки Имом Ҳусейн алаҳисалом қаронғулик ва йўлдан адашган бир дунё билан юзмаюз бўлган эди.

Фоҳишалик, фасодлик, ҳою-ҳавасга берилиш ва қудратталабликнинг ривож-равнақ топиши имоннинг масъулияти ва диний ғайратни ўз сояси остига қарор берганди. Ва бу қаронғулик дунёсининг азамати қалбларни ларзага келтирарди. Аммо Имом Ҳусейн (а) иддао қилувчи ва эътирозли ушбу дунёнинг оғирлиги ва босими баробарида қурқмади, ҳамда шак-шубҳа ва зайифликни сезмади.

Ошуро қиёмида диққат –эътиборни ўзига жалб этадиган муҳим нарса бу фахрланиш, ғурурланиш ва иззат-эҳтиромни ҳис этиш ҳисобланади.

Имом Ҳусейн (а) нуқтаи назаридан инсоний каромат ва иззат-эҳтиром поясида ташкил этилган ҳаёт гўзал ва маънога эга бўлади. Ҳамда ҳаёт Ҳақ таоло томонидан барча инсонлар учун кафолат берадиган бир неъматдир.

Шунинг учун инсон ҳаётини қайси шаклда бўлмасин хатарга солиш маҳкум этилади. Ҳамда зулм ва тазйиқ остида қарор олган ҳар бир киши қиём қилиши зарурийдир.

Қуръони карим бундай қилмаган шахсни ўзига зулм қилган деб билади.

Нисо муборак сурасининг 97-чи ояти каримасида шундай марҳамат қилади: " Ўзига зулм қилувчи ҳолида жони олинаётганларга фаришталар: «Нима қилаётган эдинглар?» дерлар. Улар: «Ер юзида бечора эдик», дерлар. Улар: «Аллоҳнинг ери кенг эди-ку, ҳижрат қилсангиз бўлмасмиди?!» дерлар. Ана ўшаларнинг жойи жаҳаннамдир. У қандай ҳам ёмон жой! («Ўзига зулм қилувчи ҳолида жони олинаётганлар», деб васф қилинган кишилар маълум бир тоифадир. Улар ўзларини бўлмаса-да, молу мулкларини асраб қолиш учун, ҳижратнинг қийинчиликларидан қочиб, кофирлар ичида қолиб кетган кишилардир. Уларни Аллоҳ таоло «ўзига зулм қилувчилар» деб сифатламоқда.)

Азизлар, дастуримиз давомида  "Имом Ҳусейн (а) инқилобий ҳаракатининг аҳамияти"   ҳақида  таҳлилчи Маҳмула Муҳаммадкарим қизи  сўҳбатларини эътиборингизга ҳавола этамиз.                              

Асрлар давомида башарият ҳамиша журъат, жасорат руҳнинг азамати, қалбнинг буюклиги ва руҳиясининг шукўҳ ва шаҳоматини севиб келишмоқда ва шу туфайли адолат ва эркинлик ҳеч қачон золимлик ва фасодлик кучларига таслим бўлмайди. Бошқа таъбир билан айтганда, дунёда адолат, фидокорлик ва муҳаббат абадий қоладиган усуллардан ҳисобланиб ўзгармайди ва ҳар гал бирон шахс бу сифатлар учун муқовимат қилса ва бу сифатлар йўлида кураш олиб борса бу усул дунёда ҳамиша абадий ва устувор қолади.

Имом Ҳусейн (а) инсоннинг вужудида зайифлик, тамагирлик, шаҳвоний ва нафсоний ҳою-ҳаваслар ривож-равнақ топган ва уларнинг катта мақсадларга эришишлари учун тўғон бўладиган бир шароитда қарор олди.

Ўз имомини ўрганишда ўз авжига чиққан фидокор ва мўмин аёл ва эркаклар, инсоний кароматни муҳофазат этиш учун дунёвий гўзаллик ва лаззатлардан қўл тортишди ва Ҳусейн Бин Али (а) ҳаракатининг йўлида қадам қўйишди. Улар Имом (а) меҳр-муҳаббат ва ишқнинг манзумаси бўлишини, ҳамда башарият саодати ва парҳизкорликнинг чанқоқи эканлигини билишарди. У инсоний андиша ва руҳининг гўзаллиги ҳақида тафаккур этарди ва шундай марҳамат қиларди:"Сизнинг қадриятларингизни камайтирадиган нарсани тилга келтирмангиз".                                    

Ёрлиқ