Эрон афсоналари ва қиссалари
Эрон афсоналари ва қиссалари
Азиз тингловчилар, ўтган дастурларимизда Форс халқ адабиётнинг хусусиятларидан бири бўлган "Алла тарона"-лари ҳақида сўҳбатлашган эдик. Бугун сиз билан ушбу сўҳбатимизни давом этамиз.
Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!
Ўтган икки дастурларимиз давомида халқ қўшиқ- тароналарининг мазмун-мундарижаси ва алла қўшиқлари ҳақида сўҳбатлашган эдик ва алла қўшиқлари расмий шоирлар ижодиётининг маҳсули эмаслигини ҳам таъкидлаган эдик. Бу қўшиқлар оналар томонидан меҳрубонлик қилиш пайтларида махсус ижод этишлари ҳамда адабий нуқтаи назаридан зайиф жиҳатлар билан ажралиб туришини эслатиб ўтган эдик. Алла қўшиқлари турли мазмунларга эгадир. Эрон алла қўшиқларининг аксарияти онанинг кўп орзу-ормонларини васф этади. Жумладан, боланинг улғайиши, савод олиши , Қуръонни ўқиш, зиёратга бориш ва яхши турмуш ўртоқини танлаш каби орзу-ормонларни тавсиф этади. Она ўз боласининг қулоғида барча ўз орзу-ормонларини алла орқали кўйлайди ва уша орзу-ормонлар билан уни тарбиялайди.
Лоло-лоло гулам боши
Азизу дилбарам боши
Лоло-лоло бе мактаб рав
Бе пойи тахти ҳазрат рав..
Она ушбу орзуларни тилаш зимнида ўз боласининг соғлиги ҳақида ҳам дуо қилади ва алланинг мисралари ҳам бу дуоларнинг мазмунидан иборатдир. Ва Парвардигордан ўз фарзандининг соғлигини сўрайди:
Бихоб эй гул, бихоб эй гул, бихоб эй хирмани сунбул
Гулам дар хоб, гулам бидор, гулам ҳаргиз наше бимор
Агар хоҳад шавад бимор
Худовандо нигоҳаш дор.
Алла қўшиқларнинг бошқа мазмун-мундарижалари отанинг сафарда бўлиши ва унинг сафардан қайтиш мазмунларини қамраб олган. Зикр этган ушбу мазмун-мундарижа Эроннинг турли минтақаларида ривож-равнақ топган. Алла қўшиқларида кўп ишлатиладиган ушбу мазмун-мундарижалар оилавий ва ижтимоий шароитларнинг бир қисми ва Эрон оилаларининг қандай эканлигини тавсиф этади.
Алла қўшиқлари эр ва хотин ўртасида меҳр ва муҳаббатни кучайтиришига қўшимча ташкил этилган оиланинг пойдивори ва ота-онанинг қандай вазифаларга эга бўлишларининг нишонаси саналади. Ота ўз оиласининг харажотларини таъминлаш учун уйдан чиқиши ва гоҳида сафар қилиши она эса уй-рўзғор ишларини бажо келтириши ва болаларни таълим-тарбия бериши лозим. Сўҳбатимизнинг давомини келаси дастурларимизда давом этамиз.
Ҳозир эса эътиборингизга "Бир мингу бир кеча " китобидан "Жавзар ва ганжи шемрдил" қиссасини эшитишга даъват этамиз.
Қадим замонларда бир савдогар шахс яшарди. Унинг Салим, Солим ва Жавзар номли уғиллари бор эди. У ўзининг кичик уғли Жавзарни жуда яхши кўрарди. Ва шу сабабдан Салим ва Солим унга ҳасад қилардилар. Ва унга нисбатан кина-кудуратлари бор эди. Савдогар қариб қолган эди ва ўлимидан кейин Салим ва Солим Жавзарни озор беришлари ва унинг меросидан ўз ҳиссасини бермасликларидан қурқарди. Шунинг учун ўлимидан олдин ўз мол-мулкини ўзининг болалари ўртасида тақсимлаб бериш қарорига келди. Бинобарин бир куни ўзининг ошнолари ва қавм қариндошларини ўз уйига даъват этди. Ва уларнинг ҳузурларида ўз мол-мулкини тўрт қисмга тақсимлади. Уч қисмини уч уғлига ва бир қисмини эса ўзига қолдирди. Кўп вақт ўтмасдан савдогар дунёдан ўтди. Салим ва Солим ўз оталаридан олган меросларидан розий бўлмадилар ва Жавзарнинг ҳиссасини ҳам олишни хоҳладилар. Уч ак-укалар ўртасида ихтилоф ва низо вужудга келди. Салим ва Солим Жавзар устидан қозийга шикоят қилишди ва уни бир қозийдан бошқа қозийга чақириш ва овора қилиш билан шағулланишди.. Улар ушбу йўлда кўп пул харажот қилишди. Аммо бирон бир натижага эришолмасдан пуллари ҳам тамом бўлди. Ва охири пулсиз бўлиб қолишди.