октябр 13, 2016 13:30 Asia/Tashkent

Шубҳасиз инсонлар жамиятида унинг ҳама аъзолари учун бир хил шароитлар яратилган бӯлмай ҳар ким учун турлича. Шунинг учун ҳам жамиятда эҳтиёжманд қатлам ҳама давру замонда бӯлиб келган.

Ислом дини инсоннинг қадр-қийматини жамиятда юксалтириши учун кӯп чора-тадбирлар кӯриб, инсон қадр-қийматини камситидиган ҳар амални қоралайди. Шубҳасиз инсонлар жамиятида унинг ҳама аъзолари учун бир хил шароитлар яратилган бӯлмай ҳар ким учун турлича. Шунинг учун ҳам жамиятда эҳтиёжманд қатлам ҳама давру замонда бӯлиб келган. Аммо инсонлар ҳаётида бир-бирига ёндашиш ва кӯмаг этиш муҳим ӯрин олган бӯлиб, жамиятнинг камтаъминланган қатламига кӯмаклашиб, уларни қӯллаб-қувватлашга тӯғри келади.  Бу ҳолатда инсонларнинг обрӯй-эътиборлари сақланади.

 Одатда бошқалар ҳожатини чиқаришни омма кӯзига жилвалантирган одамлар уларни таҳқирлаган бӯлишади. Бундай одамлар ӯзларини жамият кӯзида яхши кӯрсатиш ва шуҳрат қозониш учун бу ишларга қӯл уришади.

Баъзида бадавлат одамлар, сиёсатчилар ва ҳатто санъаткор ва хонандалар жамият таважжуҳини ӯзига жалб этиш пайида хайр-садақа  ишларига қӯл уриб, муқобил томон қадр-қиймати ва обрӯйи ҳақида камроқ ӯйлашади.

Қуръони нуқтаи назардан бундай кӯмаклашишлар мазамматланган бӯлиб, тақиқланади. Чунки бундай ҳолатда инсоний каромат ва обрӯй-эътибор назарга олинмай қолади. Қуръоник арим Бақара муборак сураси 262 ояти каримасида бу борада ӯқиймиз: 

Аллоҳнинг йўлида молларини сарфлаб, сўнгра сарфлари кетидан миннат қилмай ва озор бермайдиганларнинг ажрлари Роббилари ҳузуридадир. Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар. (Аллоҳнинг йўлида сарфланган молнинг савобини тўлиқ олишнинг шарти ҳам бор, у ҳам бўлса, мол сарфловчи миннат қилмаслиги ва молни олганларга озор бермаслиги керак. Миннат қилишлик ёмон одат бўлиб, инсон қалбида оғир яра қолдиради.)

Қадрли тингловчилар! Сиз "Ислом ва инсон қадр-қиймати" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Яна Бақара муборак сураси 266 ояти кармасида ҳам шу масала ҳақида келган:

 Сизлардан бирортангиз остидан анҳорлар оқиб турган хурмозор ва узумзор, турли мевали боғи бўлатуриб, ёши бир жойга етганда, заифҳол зурриёти бор пайтда унга ўтли бўрон келиб ёниб битишини хоҳлайдими?! Аллоҳ сизларга шу тариқа Ўз оятларини баён қиладир, шоядки фикр юритсангиз. (Аллоҳнинг йўлда қилинган садақа худди дарахтлари остидан шарқираб сувлар оқиб турган хурмозор ва узумзор, турли мевали боққа ўхшайди. Боғдан ҳаммага фойда–кўрган ҳам, кирган ҳам, еган ҳам ҳурсанд. Худди шунингдек, Аллоҳ йўлида қилинган садақа берганни ҳам, олганни ҳам, билганни ҳам хурсанд қилади. Ҳаммага ўз даражасида фойда етказади. Ана шундай олиймақом боғу бўстони бор одам шу боғнинг ўтли бўронда куйиб тугашини, хусусан, ёши бир жойга етиб, қўлидан бир иш келмай қолган чоғида, унинг қўлига қараб турган заифҳол зурриётлари бор чоғида шундай бўлишини хоҳлайдими? Албатта, йўқ. Аллоҳ йўлида садақа қилган одам ҳам гўё ўшандай боғу бўстонга эришган бўлади. Садақаси кетидан миннат этса ва озор етказса, худди ўтли бўрон билан боғини куйдиргандек бўлади. Садақасининг савоби қолмайди.)

 

 

 

Ёрлиқ