октябр 13, 2016 15:46 Asia/Tashkent

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил октябр ойининг 14-чи кунидир.

Бугун жума

Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил меҳр ойининг 23-чиси

Ҳижрий- қамарий 1438-чи  йил муҳаррам ойининг 12-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил октябр ойининг 14-чи кунидир.

Бундан 1377 йил олдин ҳижрий-қамарий 61 йил муҳаррам ойининг 12-чисида:

Карбало қиёмида шаҳид бўлган аёл ва болалардан иборат  Карбало асирларининг карвони Ироқнинг Куфа шаҳрига кирди. Бу карвоннинг назоратини Имом Ҳусейн алайҳисаломнинг фарзанди Имом Сажжод алайҳисалом ва ул-ҳазратнинг сингиллари Ҳазрат Зайнаб саломуллоҳи алайҳо ўз зиммаларига олган эдилар. Бу икки бузургворлар Язид қўшунлари томонидан кўрган кўп шавфқатсизликлари  ва қийноқларига қарамай ўз шижоатлари билан Куфада ушбу ҳукуматнинг золимлиги ва жиноятларини фош этишди ва бу шаҳарнинг аҳолисини Имом Ҳусейн алайҳисаломга кўмак бермасликлари ва бу ҳукумат билан қарши кўрашмасликлари учун урушдилар. Имом Сажжод алайҳисалом ва Ҳазрат Зайнаб саломуллоҳи алайҳо Куфада яшаганларида Имом Ҳусейн алайҳисалом паёмини жамиятга  етказишга ьегишли бўлган ўз вазифа ва рисолатларини шойисталик билан бажаришди.

Бундан 1377 йил  илгари ҳ.қ 61 йил муҳаррам ойнинг 12-чисида:

Карбало шаҳидларининг муттаҳар жасадлари дафн этилди. Имом Ҳусейн алайҳисалом, мазлум фарзандлари ва ёронларининг шаҳодатларидан икки кун ўтганидан сўнг ул ҳазратнинг пок жасадлари ва Карбало шаҳидларининг муттаҳар жасадлари Карбало ёнида чодир урган  Бани Асад қабиласининг бир гуруҳи томонидан дафн этилди. Убайдулло Зиёд қушуни Куфа томон ҳаракат қилгани чоғида Имом Ҳусейн алайҳисаломнинг пок ва муттаҳар жасадлари ва ул ҳазрат вафоли ёронларининг жасадлари ерда боқий қолган эди. Ва уларни дафн этишга ҳеч ким журъат қилмасди. Шу вақтда Бани Асад қабиласининг аёллари ўз эркакларини танбеҳ бериб, жасадларни дафн этишга уларни тарғиб ва ташвиқ этишди.  Шундан кейин Бани Асад қабиласининг эркаклари жасадларни дафн этишга келишди. Аммо жасадлар бўлак-бўлак бўлиб кетганлари сабабли жасадларни танимасдилар ва ҳайратланиб қолган эдилар. Шу вақтда Имом Сажжод алайҳиссалом бир нотаниш шахс сифатида уларнинг ўрталарига ҳозир бўлди ва жасадларининг ҳар бирини аниқлаб берарди ва уларни дафн этишарди. Шаҳидларни дафн этишдан кейин Имом Сажжод алайҳиссалом ўзини уларга таншитирди.

Бундан 52 йил муқаддам милодий 1964 -чи йил октябрь ойнинг 14-чисида:

Шўролар Иттифоқи собиқ коммунистик партиясининг бош котиби Никита Хурушёв истеъфога чиқди.Хурушёв милодий 1939-чи йилда Шўролар Иттифоқи коммунистик партияси сиёсий идорасининг  аъзоси бўлди ва милодий 1953-чи йилда Сталиннинг ўлимидан кейин Совет Иттифоқининг энг қудратли шахсиятига айланди. Коммунистик партиясининг бош котиби ва бир неча муддат ўтишидан сўнг ушбу мамлакатнинг бош вазири вазифаларини ўз зиммасига олди. Хурушёв ҳукуматни бошқариш вақтида Совет Иттифоқи тизимида иқтисодий ва сиёсий заминаларда ислоҳотлар  киритишга сайъ-ҳаракат қилди.  Аммо Хурушёв томонидан амалга оширилган сайъ-ҳаракатлар Совет Иттифоқи коммунистик партиясининг консерваторлари расмийларининг мухолифатларига юзмаюз бўлди ва охири милодий 1964-чи йилнинг ушбу кунида ўзининг иш таътилларини ўтказаётган вақтида партия ва давлат ишларидан озод этилди ва Лионид Илъич Бережнев унинг ўрнига ўринбосар этиб тайинланди. Хурушёв милодий 1971 йилда вафот этди.   

 14-чи октябрь халқаро стандартлар куни билан туғри келади.

Стандарт ва стандарт талабларига етказиш саноат ва иқтисоднинг ривожлантиришда муҳим рол уйнайдиган илм ва технологияларнинг  устувор пойдиворларидан бири саналади.

Стандарт инсоннинг тажрибалари, илм –фан ва технологияларда мустаҳкам натижаларга тегишли муназзамликдирким, ҳамжиҳатлик, ваҳдатни ижод этиш, келишувлар бўйича мизонларни кенгайтириш, алоқаларни осонлаштириш, саноатни ривожлантириш, миллий иқтисодда тижамкорлик, умумий соғлик ва саломатликни муҳофазат этиш, ички ва хорижий тижорат муомалаларини кенгайтириш учун қоида, қонун ва тизилмалар шаклида ишлатилади.

Стандартлар халқаро ташкилотни ташкил этиш идеяси милодий 1946 йил октябрь ойининг 14-чисида Лондонда дунёнинг 25 мамлакатларининг стандартлар бўйича ташкилотининг раҳбарлари йиғилишида таклиф этилди. Бундан кейин милодий 1969 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош ассамблеяси милодий 1970 йил 14-чи  октябрь ойини халқаро стандартлар куни деб номлашга қарор қилди. Ва охири БМТ ташкилоти томонидан ушбу идея тасдиқланишидан кейин ушбу кун халқаро стандартлар куни унвонида эълон қилинди.