Нур томон йўл-925
Aҳқоф муборак сураси 11 - 14 - ояти карималарининг шарҳи.
Дастлаб, муборак Aҳқоф сурасининг 11-ояти кармаси тиловатига қулоқ тутамиз:
«وَقَالَ الَّذِینَ کَفَرُوا لِلَّذِینَ آمَنُوا لَوْ کَانَ خَیْرًا مَّا سَبَقُونَا إِلَیْهِ وَإِذْ لَمْ یَهْتَدُوا بِهِ فَسَیَقُولُونَ هَـذَا إِفْکٌ قَدِیمٌ»
Ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
«Куфр келтирганлар иймон келтирганларга: «Агар у(Қуръон) яхшилик бўлганида, унга биздан аввал бормасдилар», дерлар. »
Жамиятнинг заиф қатламлари ислом динига киргач, зодагонлар ва Макка оқсоқоллари ушбу жараёнга бундай муносабат билдиришди : Булар бир қатор камбағал, ялангоёқ ва жоҳил одамлардир. Aгар бу тўғри дин бўлса эди, аввало биз, яъни юқори ақл-идрок , қудрат ва бойликка эга бўлган шахслар иймон келтирган бўлардик .
Бу мағрурларча ва мантиқдан йироқ бўлган сўзлар кибр-ғурур ва саркашлик туфайли айтилган эди. Муаммонинг илдизи Исломда эмас, балки ўзларида эди . Aгар мағрурлик ва кибр чўғи уларнинг қалбига тушмаган бўлганда, улар бойлик, мавқе ва шаҳватдан маст бўлмаганларида, ўзларини устун билиш ва манфаат талабликдан воз кечганларида ва камбағаллар сингари тоза қалбли, ҳақни изловчи ва ҳақни талаб этувчи бўлганларида , улар ҳам тез фурсатда Исломни қабул қилган бўлар эдилар.
Шунинг учун оятнинг давомида: улар Қуръоннинг ҳидоятини қабул қилмаганликлари учун, тез орада айтадилар: Қуръон Худонинг каломи эмас ва бошқа қадимги афсоналар сингари у ҳам уйдирма ва асоссиздир. Улар Қуръонга туҳмат қилиш орқали иймон келтиришдан бўйин товлайдилар.
Ушбу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Кофирлар ўзларини мусулмонларга қараганда доно ва зийрак деб ҳисоблайдилар ва ўзларининг маслаклари ва динлари Исломдан афзал деб ўйлашади.
2. Қуръон ва Ислом пайғамбарига номақбул нисбатлар бериш, мантиқ ва мулоҳазага эмас, мағрурлик, қайсарлик ва саркашликка асосланган
Энди муборак Aҳқоф сурасининг 12- ояти каримаси тиловатига қулоқ тутамиз:
«وَمِن قَبْلِهِ کِتَابُ مُوسَى إِمَامًا وَرَحْمَةً وَهَـذَا کِتَابٌ مُّصَدِّقٌ لِّسَانًا عَرَبِیًّا لِّیُنذِرَ الَّذِینَ ظَلَمُوا وَبُشْرَى لِلْمُحْسِنِینَ»
Ушбу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
«У(Қуръон)дан олдин Мусонинг китоби йўл бошловчи ва раҳмат эди. Бу эса, араб тилидаги, тасдиқловчи, зулм қилувчиларни огоҳлантириш учун ва яхшиларга башорат китобидир.»
Макка мушриклари томонидан Қуръонга ва Ислом пайғамбарига (с) қарши қилинган айбловлар ва қуръонни асоссиз афсона деб билганларга жавобан ушбу оятда шундай марҳамат қилинади: Ушбу китоб ҳақиқат эканлигининг аломатларидан бири бу Ислом пайғамбарининг исми ва ўзига хос хусусиятлари Тавротда келтирилганлигидир. Қуръон оятлари ҳам Таврот оятлари билан уйғун ва бир-бирини тасдиқлайди. Бу шуни кўрсатадики, ушбу китоблар бир хил манбадан юборилган.
Тавротнинг тили иброний ва Қуръонники араб тили бўлса-да, иккаласининг ҳам мазмуни одамларни Aллоҳ ва Унинг амрларига амал қилишга даъват этишдир ва иккаласининг ҳам мақсади золимларга қарши курашиш ва уларни огоҳлантириш , яхши ва солиҳ одамларга эса ғалаба ва саодатни башорат қилишдир.
Ушбу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Муқаддас Битикларнинг нозил қилиниши инсониятни ҳидоят қилиш учун бутун тарих давомидаги илоҳий анъаналардан бири бўлган.
2. Ушбу китоблар бир-бирини инкор қилмайди, бир-бирини тасдиқлайди.
3. Самовий китоб Aллоҳнинг раҳм-шафқатини кўрсатади ва агар самовий китоб жамият раҳнамоси ва кўрсатувчиси бўлса, жамият илоҳий саодатга эришади.
4. Aллоҳ таолога иймон келтирган ҳолда бошқаларга зулм қилиб бўлмайди. Фақатгина яхшилик ва хайр-эҳсонга олиб борувчи иймон ҳақиқийдир .
Энди муборак Aҳқоф сураси 13-14- ояти карималари тиловатига қулоқ тутамиз:
«إِنَّ الَّذِینَ قَالُوا رَبُّنَا اللَّـهُ ثُمَّ اسْتَقَامُوا فَلَا خَوْفٌ عَلَیْهِمْ وَلَا هُمْ یَحْزَنُونَ»، «أُولَـئِکَ أَصْحَابُ الْجَنَّةِ خَالِدِینَ فِیهَا جَزَاءً بِمَا کَانُوا یَعْمَلُونَ»
Ушбу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
«Албатта «Роббимиз Аллоҳдир» деган, сўнгра бунда мустақим турганларга хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар.»
«Ана ўшалар жаннат эгаларидир, унда қилган амаллари мукофотига абадий қолурлар.»
Пайғамбар (с) даъватининг бошида, камбағал ва қашшоқ ёки қул бўлганлар пайғамбарга бошқалардан олдинроқ иймон келтиришган. Чунки улар хавф остида бўладиган ноқонуний мулк ва манфаатларга эга эмас эдилар ва Пайғамбар (с) га қарши туришга сабаб бўлувчи кибр ва ғурурга берилмаган эдилар .
Ушбу оятларда пайғамбарлар ва Қуръони карим тарбиялаш учун келган ҳақиқий иймонлиларнинг қиёфаси тасвирланган ва шундай дейилган: Тавҳидчилар "Раббимиз Aллоҳдир" дедилар ва улар бу йўлда собит турдилар. Шубҳасиз, Aллоҳга шунчаки ишониш ёки баъзи бир сўзларни ва ибораларни айтиш Aллоҳга иймон келтириш учун етарли эмас, балки амалда ҳам биз қудратли Aллоҳ таоло биздан сўраган нарсага мувофиқ ҳаракат қилишимиз ва бу йўлда собит туришимиз керак. Баъзи муаммолар ва қийинчиликлар туфайли иймон гавҳарини йўқотиб, ҳақ йўлдан озиб бойлик тўплаш ва нафсоний истакларимизни қондириш учун ҳаракат қилмаслигимиз лозим. Aйниқса, фасод, ахлоқсизлик ва гуноҳга тўлган бугунги кунимизда иймонни сақлаб қолиш қийин масала ҳамда қатъият ва бардавомликсиз бу мумкин эмас.
Aлбатта, Аллоҳ бу дунёда ва охиратда ҳақиқий имонлиларни мукофотлайди ва уларга бу дунё ҳаётида осойишталикни беради. Бундай одамлар келажакдаги воқеалардан қўрқмайди ва ўтмиш қайғуси ва ҳасратига эга эмаслар.
Бошқа томондан, қанчадан-қанча бадавлат ва қудратли одамлар агарчи барча қулайликларга эга бўлсалар-да, аммо кўнгил осойишталигига эга эмаслар, баъзида ҳар хил дорилар ва оғриқ қолдирувчи воситалардан ва ҳатто гиёҳванд моддалардан ўзларининг стресслари ва ташвишларини енгиллаштириш учун фойдаланадилар.
Бу дунёда ҳақиқий мўминларнинг мукофоти бўлган қалб хотиржамлиги ва руҳий осойишталикдан ташқари, Худо тавҳид йўлида юрадиган ва бу йўлда сабр қилганларни жаннатда инсон вақт ва жой ҳажми идрок этиб бўлмас даражада бўлган ерга жойлаштиради. У ерда жаннат аҳли абадий яшайдилар ва жаннатнинг чексиз неъматларидан баҳраманд бўладилар.
Ушбу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Фақат Aллоҳнинг бирлигини сўзда изҳор этишнинг ўзи етарли эмас, балки ундан муҳимроғи ҳақ йўлда қатъият ва собитлик билан туришдир.
2. Аллоҳга ишонган киши Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан қўрқмайди. Ўтмиш учун қайғуриш адашган ва пушаймон бўлган одамлар учундир, лекин доимо тўғри йўлда юрганлар ўтмишидан афсусланмайдилар.