октябр 15, 2016 13:37 Asia/Tashkent

Оиладаги тежамкорлик – бу “хасислик ёки зиқналик эмас, балки, унинг мазмунида оила маблағини қаттиқ назорат қилиш, ҳалол меҳнат эвазига келган пул ва рўзғор анжом-ашёлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечакларни қадрлаш, асраб-авайлаш, иқтисод илмини чуқур билиш, эҳтиёткорлик, нафсни идора этиш, бойваччалик орқасидан бўладиган манманликдан ўзини тийиш, ҳар бир нарсадан унумли фойдалана билиш маҳоратига эга бўлиш демакдир”.

Оила иқтисоди ҳақида сӯз юритадиган бӯлсак жамиятнинг барча қатламлари иқтисодий шароитларини инобатга олиш лозим.Оила иқтисодида даромад кӯпайиши оила яшаш тарзини ӯзгартирмай, балки харажатларнинг кӯпайишига олиб келади. Оилада бюжет камайганда давлат тизимига ӯхшаб изтирорий ҳолатларда бир миқдор молий кӯмаклардан фойдаланишга имкони йӯқ. Шунинг учун ҳам оилада харажатларни яхши режалаштиришга тӯғри келади. Оила аъзолари эса бу борадаги шарт-шароитларини назарда тутиб, иш юритишлари лозим бӯлади.

Хонадон хўжалиги ёки бошқача айтганда оила иқтисоди ўзида айнан нималарни қамраб олади. “Пул, мол, оила эҳтиёжлари учун зарур бўлган нарсалар, бу – оила иқтисоди. Оила иқтисоди меҳнат билан топилган ҳалол мол-мулк ҳамда тежамкорлик йўли билан йиғилган нарсалардан иборат.

Инсондан пул, молу дунё топиш бир ақл талаб этса, уни сарфлай олиш ўн марта ортиқ ақл талаб этади. Шунинг учун оила иқтисодига ўта масъулият, пухта режа асосида муносабатда бўлмоқ лозим

Ота-оналар оилаларда ижтимоий маслаларда, оила аъзолари орасидаги муносабатларни режалаштирганларидек оила бюджетини ҳам дуруст равишда режалаштиришларига тӯғри келади.

Ҳар бир оила аъзоси чиройли кийиниш, энг маззали таомни истеъмол қилиш, энг чиройли уйларда яшашни орзу қилади. Аммо имкониятлар чек эканлиги бор оилани бор шароитдан дуруст равишда фойдаланишни талаб қилади. Оила хўжалигини оқилона юритишнинг муҳим шарти – бу оила иқтисодини режалаштириш ҳисобланади. Ҳар бир оилада унинг аъзолар тежамкорликка алоҳида эътибор қаратишлари лозим. Зеро, айнан тежамкорлик оила фаровонлигини яратишнинг муҳим шарти, ўзига хос маънавий-ахлоқий қадрият саналади.

Оиладаги тежамкорлик – бу “хасислик ёки зиқналик эмас, балки, унинг мазмунида оила маблағини қаттиқ назорат қилиш, ҳалол меҳнат эвазига келган пул ва рўзғор анжом-ашёлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечакларни қадрлаш, асраб-авайлаш, иқтисод илмини чуқур билиш, эҳтиёткорлик, нафсни идора этиш, бойваччалик орқасидан бўладиган манманликдан ўзини тийиш, ҳар бир нарсадан унумли фойдалана билиш маҳоратига эга бўлиш демакдир”.

 Шундай қилиб, оила шахсни ҳар томонлама камол топиши учун қулай маскан бўлиши билан бирга унда тежамкорлик хислатини тарбиялаш имкониятига ҳам эга. 

Қадрли тингловчилар! Сиз "Соғлом оила" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Оила аъзоларид тежамкорлик тушунчаларини шакллантиришда  оиланинг бу имкониятидан унумли фойдаланишга эътибор қаратиши зарур. Болаларни харидларни амалга ошириш, уларни жойлаштириш, овқатларни тайёрлаш ва уларни истеъмол қилиш, ювиниш, шунингдек, уй-рўзғор ҳамда хўжалик ишларини бажариш каби фаолиятга фаол жалб этиш улар тосмонидан тежамкорлик тушунчаларини пухта ўзлаштирилиши учун зарур шароитларни яратади.  

Бу ерда гап харажатни кескин камайтириш ҳақида эмас, балки пулни аҳамиятга қараб сарфлаш ҳақида бормоқда. Харажатларни оқилона режалаштириш кўп пул топмасдан ҳам турмуш даражасини оширишга хизмат қилади.

Оила бюджетини режалаштириш шахсий маблағни бошқариш ва молия­вий фаровонликка эришишнинг асосларидан биридир. Бу нима учун лозим? Қўлимиздаги пулнинг ҳаммасини ноўрин сарфлаб юбормаслик, уни ўз мақсадингизга эришишга йўналтириш ва молиявий эркин бўлиш ҳамда тур­муш тарзимизнинг чиройли қилиш учун.

Оила иқтисодига боғлиқ яна бир масала, бу вақт бӯлиб, вақт жорий  муайян бир замондир ва уни ортга ташлаб бӯлмайди. Инсоннинг барча неъматлари тӯғрисида жавобгарлик бӯлганидек сарфлаган вақти тӯғрисида ҳам жавобгарлик бор. Шунинг учун ҳам вақтни сарфлаш учун режа тузиб, унга қараб амал қилинса оила аъзоларини ӯз вақтларидан энг олий тарзда фойдаанишларига имкон беради.