октябр 15, 2016 11:30 Asia/Tashkent

Хуросон, Эрон ва Мардум Солори газеталари

Хуросон газетаси шундай ёзади, охирги кунлар давомида энг олий сатҳдаги Анкара ва Бағдод расмийлари ўртасида бўлиб ўтган оғзаки тўқнашувларнинг шоҳидига айландик. Бу масала Баъшиқа базасида турк ҳарбийларининг нотуғри ҳузур топишларига нисбатан Ал-Ибодий давлатининг табиий ва расмий равишда эътироз баён этишига бориб тарқалади. Ҳолбуки, Туркия ўз ҳузурини Курдистон иқлимида таълим бериш мақсади билан амалга оширияпти деган унвонлар билан тавсиф беради. Маълумким, ҳозирги шароитда туркларнинг ушбу сайъ-ҳаракатлари минтақа  майдонидаги ҳақиқат ва Ироқда мавжуд бўлган эҳтиёжлар билан туғри келмайди ва турклар  бошқа мақсадларни амалга оширишга ҳаракат қилишмоқда.  Улар дастлаб Ироқнинг Курдистонига яқинлашишлари билан қаердаким уларнинг манфаатлари бор бўлса, курдбадбинлик моҳиятларини яхшилаш ва ИШИД террористик гуруҳидан тактик баҳра олишлари билан Ироққа қарши босим ўтказиш йўлида бир ричаг сифатида фойдаланишга  шу билан бирга Туркиянинг жанубий минтақаларида яшовчи курдларни ўз босимлари остига қарор беришга сайъ-ҳаракат қилишмоқда. Бунга қарамасдан ИШИД террористик гуруҳининг энг асосий қароргоҳини озод этиш учун Моселда энг муҳим ҳарбий амалиётларни амалга ошириш билан юзмаюз бўлган Ироқ давлати шароитни энг яхши даражада бошқаришга эҳтиёж сезади. Бунга асосан Моселни тозалаш йўлида эҳтимолий энг асосий бошоғриқлардан бири бу ИШИД террористик гуруҳидан яширин тарзда Туркиянинг ҳарбий ва хавфсизлик ҳимоятлари бўлиши мумкин.

                                                                  *****

Эрон газетаси шундай ёзади, Америка ва Россия ўртасидаги кенг кескинликлар Лозанна йиғилишининг мувафаққиятли бўлиши учун бўлган умидларни камайтирадиган энг асосий далиллардан ҳисобланади. Ҳозирги кунда Россиянинг  Англия ва Франция билан алоқаларини ўз таъсири остига қарор берган бу ихтилофлар Владимир Путин томонидан Францияга қиладиган ўз сафарини тўхтатиши билан ўзининг энг юқори даражасига етди. Масква бугунги кунларда Сурияда Ғарб мамлакатларининг эҳтимолий дахолат этишлари билан қарши кўрашиш мақсадида ушбу мамлакатнинг мудофаа инфратизмилмаларини яхшилашни ўзининг ишчи дастурига қарор берган. Сурияда чекланмаган даражада Россия ҳаво кучларини жойлаштириш учун Димишқ билан  шартномани имзолаш ушбу мамлакатнинг бўҳрони ва Сурия ҳукуматига қарши Ғарб мамлакатларининг ҳарбий ҳаракатлари баробарида ўз позициясини аниқлаш учун Россия томонидан охирги ҳафталар давомида амалга оширган сайъ-ҳаракати саналади. Бу бўҳрон ҳақида Сурия президенти Башор Асад Комсомолская Правда билан қилган ўз сўҳбатида ушбу бўҳронни кенгайтиришда минтақадаги айрим мамлакатлар ва Ғарб мамлакатларининг уйнаётган ролларини шарҳ-изоҳ бериб, шундай фикр баён этди: "Россия ҳарбий кучларининг  уруш майдонига кириши кучларнинг мувозанатини бизнинг манфаатимизга ҳал этди". Башор Асад шунингдек,  урушни охирга етказиш баробарида Эрон билан Сурия ҳамкорликларини тўхтатиш учун Франция ва Арабистон томонидан босим ўтказишларини фош этиб, ўз сўҳбатининг якунида, "Энди Теҳрон, Масква ва Ҳизбуллоҳ Димишқнинг ҳамишалик иттифоқчилари ҳисобланишадиким, уларнинг Суриядаги ҳузур топишлари қонунийдир. Ва террористларга қарши кўраш олиб бориш учун бизларга  кўмак беришади.",-деб таъкидлади.   

                                                                *****

Мардум Солори газетаси шундай ёзади, партугалиялик сиёсатчи Антонио Гутереш Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг янги бош котиби симатига тайинланди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош ассамблеяси Партугалиянинг 67 яшар собиқ бош вазирини Пан Ги Муннинг ўрнига ушбу вазифага тайинлади. Бош ассамблея аъзоларининг 193 ижобий рай бериши фақат хавфсизлик кенгаши томонидан сайланган номзадини саҳналаштирган тасдиқланиши эди. Хавфсизлик кенгаши олдинроқ бошпанаҳ изловчи муҳожирлар ишлари бўйича БМТ ташкилотининг собиқ етакчи ушбу каммисарини янги бош котиб унвонида таклиф этган эди. Бу ташкилотнинг 70 йиллик таърихида ҳеч қачон бош ассамблея  хавфсизлик кенгашининг сайлаган номзадига қарши салбий рай берган ҳодисаси вужудга келгани йўқ.  Гутереш милодий 2017 йилнинг биринчи январидан бошлаб Жанубий Кореядан бўлган Пан Ги Муннинг симатида беш йиллик ўз даврини бажаришга киради.  Ҳамма нарсадан олдин у Сурияда ички урушлар ҳамда Яман ва жанубий Судон ўртасидаги низоъ ва тортишувларни ҳал этишга кириши лозим бўлади.