октябр 17, 2021 07:38 Asia/Tashkent
  • Нур томон йўл -- 929

Aҳқоф муборак сураси 29-35 - ояти карималарининг шарҳи

Дастлаб, муборак Aҳқоф сурасининг 29 - ояти каримаси тиловатига қулоқ тутамиз:

«وَإِذْ صَرَفْنَا إِلَیْکَ نَفَرًا مِّنَ الْجِنِّ یَسْتَمِعُونَ الْقُرْآنَ فَلَمَّا حَضَرُوهُ قَالُوا أَنصِتُ وا  فَلَمَّا قُضِیَ وَلَّوْا إِلَى قَوْمِهِم مُّنذِرِینَ»

Бу ояти карима  қуйидагича таржима қилинган:

Ва сен томон бир гуруҳ жинларни Қуръон эшитишга бурганимизни эсла. Унга ҳозир бўлганларида: «Жим, қулоқ осинглар!», дедилар. Қачонки, қироат охирлаганда, ўз қавмларига огоҳлантирувчи бўлиб қайтдилар.

Aввалги дастуримизда, оятлар мазмуни қайсарлик ва баҳона қидириш орқали иймон келтиришни рад этган Макка мушрикларига қаратилган эди. Ушбу оятларда ўша мавзу давом эттирилиб, марҳамат қилинади: Гарчи сиз ишонмаган бўлсангиз ҳам, лекин сиз ҳам ишонадиган ва ҳаётингизда рол ўйнайдиган бир гуруҳ жинлар Қуръон оятларини эшитиб, Пайғамбарга иймон келтирдилар ва бошқаларни ҳам исломга даъват қилдилар.

 Жин деб номланган мавжудотларнинг мавжудлиги Қуръонда аниқ баён қилинган мавзулардан биридир. Қуръон сураларидан бири "Жин" деб номланган бўлиб, унда улар ягона Aллоҳга, Қуръон ва Қиёмат кунига ишонишлари, шунингдек улар орасида икки гуруҳ: мўмин ва кофирларнинг мавжудлигига ишора қилинади.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

1. Жин ҳам инсон кабидир, ақл-идрок, онг ва вазифага эга ҳамда танлов иродаси ва қудрати унда мужассам.

2. Эътиқодни қабул қилишнинг ўзи етарли эмас, бошқаларни тўғри йўлга чорлаш ва йўналтириш ҳам зарурдир.

Энди муборак Aҳқоф сурасининг 30 - 32 - ояти карималари тиловатига қулоқ тутамиз:

«قَالُوا یَا قَوْمَنَا إِنَّا سَمِعْنَا کِتَابًا أُنزِلَ مِن بَعْدِ مُوسَى مُصَدِّقًا لِّمَا بَیْنَ یَدَیْهِ یَهْدِی إِلَى الْحَقِّ وَإِلَى طَرِیقٍ مُّسْتَقِیمٍ»، «یَا قَوْمَنَا أَجِیبُوا دَاعِیَ اللَّـهِ وَآمِنُوا بِهِ یَغْفِرْ لَکُم مِّن ذُنُوبِکُمْ وَیُجِرْکُم مِّنْ عَذَابٍ أَلِیمٍ»، «وَمَن لَّا یُجِبْ دَاعِیَ اللَّـهِ فَلَیْسَ بِمُعْجِزٍ فِی الْأَرْضِ وَلَیْسَ لَهُ مِن دُونِهِ أَوْلِیَاءُ  أُولَـئِکَ فِی ضَلَالٍ مُّبِینٍ»

Бу ояти карима  қуйидагича таржима қилинган:

«Эй, қавмимиз! Биз Мусодан кейин туширилган, ўзидан аввалги нарса(китоб)ларни тасдиқловчи, ҳақ(дин)га ва тўғри йўлга ҳидоят қилувчи китобни эшитдик.
Эй, қавмимиз, Аллоҳнинг даъватчисига жавоб беринг ва Унга иймон келтиринг: У зот сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қиладир ва аламли азобдан сақлайдир. 
Кимки, Аллоҳнинг даъватчисини қабул қилмаса, бас у ер юзида қочиб қутила олувчи эмасдир ва унга У зотдан ўзга валийлар ҳам йўқдир. Ана ўшалар очиқ-ойдин залолатдадир»,дедилар.

Ушбу оятларга кўра, иймон келтирган жинлар ўз қавмларига қайтиб келгач, ўз қавмларини қуйидагича ҳидоят қилдилар: Мусони китоб билан юборган Аллоҳ, энди бошқа пайғамбарни Қуръон деб номланган бошқа китоб билан юборди. Бугун биз ушбу китобнинг оятларини эшитдик ва уни Мусо алайҳиссаломнинг китоби каби топдик, у одамларни ҳақ йўлига чорлайди. 

Кимки одамларни Aллоҳга даъват этган бу пайғамбарга ишонса, гуноҳ ва бузуқликдан юз ўгиради ва Aллоҳнинг жазосидан сақланади. Aммо ишонмайдиган ва қайсар бўлган киши Aллоҳнинг иродасига қарши тура олмаслигини ва унинг ғазабидан халос бўла олмаслигини билиши лозим, чунки Aллоҳдан бошқа ҳеч ким инсонга ўша қаттиқ жазога қарши ёрдам беролмайди.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

 1. Жинлар ҳам, ўтган пайғамбарлар тарихи ва самовий китобларнинг мазмунини биладилар. Улардан баъзилари мўмин, баъзилари эса кофирдир. 

2. Тўғри йўл - бу мустақим йўлидир. Бу инсонни ҳар қандай ҳаддан ошиш ва оғишлардан сақлайдиган ва уни адолат ва меъёр асосида бошқарадиган усулдир.

 3. Пайғамбарлар одамларни ўзларига эмас, балки Aллоҳга чорлайдилар. Улар ўзларининг хоҳиш-истакларини эмас, балки Aллоҳнинг буюк амрларини ифода этадилар.

 4. Aллоҳга хиёнат қилиш ва инкор қилиш охир-оқибат одамни боши берк кўчага олиб боради, ундан на одамнинг ўзи ва на бошқалар қутқара олмайдилар.

Энди муборак Aҳқоф сурасининг 33 - 34 ояти карималари тиловатига қулоқ тутамиз:

«أَوَلَمْ یَرَوْا أَنَّ اللَّـهَ الَّذِی خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ وَلَمْ یَعْیَ بِخَلْقِهِنَّ بِقَادِرٍ عَلَى أَن یُحْیِیَ الْمَوْتَى بَلَى إِنَّهُ عَلَى کُلِّ شَیْءٍ قَدِیرٌ»، «وَیَوْمَ یُعْرَضُ الَّذِینَ کَفَرُوا عَلَى النَّارِ أَلَیْسَ هَـذَا بِالْحَقِّ  قَالُوا بَلَى وَرَبِّنَا  قَالَ فَذُوقُوا الْعَذَابَ بِمَا کُنتُمْ تَکْفُرُونَ»

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Улар осмонлару ерни яратган ва уларни яратишда беҳол бўлмаган зот–Аллоҳ, ўликларни ҳам тирилтиришга қодир эканини англаб етмадиларми? Зеро, У зот ҳар бир нарсага қодирдир. 
Куфр келтирганлар дўзахга кўндаланг қилинган кунда: «Бу ҳақиқат эмасми?!» (дейилур).Улар, Роббимизга қасамки, худди шундоқ, дерлар. У зот:«Бас, куфр келтирганингиз учун азобни тотинглар», дер.
 

Aҳқоф сураси охирида келган  ушбу оятларда тирилиш мавзуси яна бир бор ёритилади ва мушрикларга мурожаат қилинади: Ҳа,  Aллоҳ осмонлар ва ерни яратган ва уларни яратишда чарчамаган, ўликларни тирилтиришга ҳам   қодир. Шубҳасиз, бу улкан коинотни барча ранг-баранг ва хилма-хил мавжудотлари билан  яратилиши,  Aллоҳ таолонинг ҳамма нарсани қилиш учун чексиз қудратини кўрсатади. Қандай қилиб бундай  Aллоҳ одамларни тирилтиришга ва қайта тиклашга қодир эмас бўлиши мумкин? Бу ўз-ўзидан тирилиш мумкинлигининг аниқ далилидир.

Демак, аслида,  сиз тирилишга ишонмаслигингиз сабаби Aллоҳ таолонинг қудратида эмас, балки сизнинг муаммоингиз ўзингизнинг нафс истакларингиз асосида ҳамма нарсани қилишни ва оқибатларидан сақланишни хоҳлашингизда. Қиёмат куни даҳшатли олов алангасини кўрганингизда, сиз эътироф этишдан ва унинг ҳаққонийлигини тан олишдан бошқа иложингиз қолмайди, аммо бу сизга ўша пайтда қайтиб борадиган йўл йўқ бўлгани учун ҳеч қандай фойда бермайди.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

1. Aллоҳ таолонинг қудрати чексиздир. Бу улкан дунёни яратишдаги Aллоҳнинг қудрати, Қиёмат куни инсонни қайта яратиш имкониятининг энг аниқ далилидир.

 2. Кофирларнинг тили қиёмат куни ҳақиқатни гапириш учун очилади. Улар Aллоҳнинг рубубиятини, тирилишнинг тўғрилигини ҳамда жазо ва мукофот тизимини тан олишади, аммо бу эътирофнинг уларга фойдаси йўқ.

Энди муборак Aҳқоф сурасининг 35-ояти каримаси тиловатига қулоқ тутамиз:

«فَاصْبِرْ کَمَا صَبَرَ أُولُو الْعَزْمِ مِنَ الرُّسُلِ وَلَا تَسْتَعْجِل لَّهُمْ کَأَنَّهُمْ یَوْمَ یَرَوْنَ مَا یُوعَدُونَ لَمْ یَلْبَثُوا إِلَّا سَاعَةً مِّن نَّهَارٍ  بَلَاغٌ  فَهَلْ یُهْلَکُ إِلَّا الْقَوْمُ الْفَاسِقُونَ»

Бу ояти карима  қуйидагича таржима қилинган:

 Бас, азму-матонат соҳиби бўлган Пайғамбарлар сабр қилгандек, сабр қил, уларга (азоб етишига) шошилма! Улар ваъда қилинган нарсани кўрганларида худди (бу дунёда) кундуздан бир лаҳзагина турганга ўхшарлар. Бу етказишдир! Бас, фақат фосиқ қавмларгина ҳалок қилинур! 

Муборак  Aҳқоф сурасининг охирги  ояти каримаси бўлган ушбу оятда Ислом пайғамбари (с)га мурожаат қилинади: Мушрикларнинг таъқиблари ва уларнинг ўжарликлари олдида сабр қилинг ва уларни жазолашга шошилманг. Чунки Aллоҳ қиёмат куни уларнинг хунук ишлари учун жазолайди. Сиз ўзингизнинг вазифангизни бажарасиз, яъни илоҳий ҳужжатни етказасиз, аммо натижа сизга боғлиқ эмас. Улар иймон келтирсалар ҳам ёки куфр келтирсалар ҳам, ҳисоблари Aллоҳнинг ҳузуридадир.

 Ушбу оят дунёнинг қисқа ҳаётига ҳам ишора қилади. Дунё ҳаёти абадий охират ҳаёти билан таққослаганда шунчалар қисқаки, одамлар ўзларини бу дунёда бир соатгина бўлгандек ҳис қиладилар. Бу ерда улар нима учун тўғри йўлни танламаганликлари учун чуқур пушаймон бўлишади, аммо бундан нима фойда, ўтган хатолар ўрнини тўлдиришнинг имкони йўқ.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Пайғамбарлар Aллоҳ таолонинг даъватини етказиш учун масъулдирлар,  одамларни кофирларни жазолашга ёки одамларни иймон келтиришга мажбурлашларига  йўл қўйилмайди. 

2. Мухолифларга сабрли  ва бағрикенг бўлиш - буюк илоҳий пайғамбарларнинг хусусиятларидир. Уларнинг умматлари ҳам шундай хусусиятга эга бўлиши керак.

3.  Илоҳий анъаналардан бири бу дунёда кофирларга ва гуноҳкорларга муҳлат беришдир. 

4. Дунё ҳаёти охират билан таққосланганда жуда қисқа ва уни куннинг бир соатига ўхшатиш мумкин.