Қалбга яқин қўшиқлар
Азиз мухлислар! Мусиқали дастуримизнинг бугунги сонида форс, ўзбек ва афғон тиллардаги дилрабо қўшиқлар ўрин олган.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум азиз тингловчилар.
Бугун якшанба оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз.
Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.
Азиз мухлислар! Мусиқали дастуримизнинг бугунги сонида форс, ўзбек ва афғон тиллардаги дилрабо қўшиқлар ўрин олган. Бу мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!
Имом Ҳусeйн (алайҳис салом) га мотам тутмоқ, бу мусибат учун йиғлаб, сина (кўксига) урмоқлик ҳамда Карбало шаҳид ва асирларининг мазлумликларини, уларнинг Аллоҳ баробарида ошиқона таслим бўлишларини ёдга олмоқлик инсонларга иззат, юксаклик, довюраклик ва курашиш руҳини бағишлайди. Шу сабабдан, ҳар йил муҳаррам ойи тазиясини барпо этган миллат Ошуро инқилобининг сабабларини такрор-такрор эшитади, зулм ва тажовузга рози бўлмаслик ва унинг билан муроса қилмаслик дарсини ўрганади.
Азиз дўстлар, Севимли пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с)нинг суюкли неваралари, жаннат ёшларининг саййиди Имом Ҳусейн (а) ва ул ҳазрат ёронларининг шаҳодат айёмлари муносабати билан Имом Ҳусейн алайҳисалом ва ул ҳазрат ёронларининг шаҳодатига бағишланган Ҳомид Замони ва Абдуризо Ҳилоли ижро этган "Рафиқам Ҳусейне" номли қушиғини сиз азизларга тақдим этамиз .Марҳамат тингланг!
Азизлар, ўз фикр ва мулоҳазаларингизни баён этиш учун қўйидаги адресга мурожаат этишингиз мумкин:Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб узЭлектрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу доткомУшбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.
Азиз мухлислар, дастуримиз давомида Фарғона ва Андижон вилоятларидан мухлисларимиз Қобил Давронов ва Карим Тилабов истак хоҳишларига биноан Ўзбекистон таниқли хонандаларидан бўлмиш Фахриддин Умаров ижросида "Умр ўтмоқда " номли қўшиқини сизга тақдим этамиз. Марҳамат тингланг!
Азизлар, мухлисларимиз бизнинг дастуримизга махсус эътибор қараётганларига миннатдорчилик билдириб дастуримизнинг якунида Афғонистоннинг машҳур ва кўп мухлисларга эга бўлан хонандаларидан бўлмиш марҳум Аҳмад Зоҳир ижросида "Ҳар кучоки равам.." қўшиқни манзурингизга ҳавола этамиз. Марҳамат тингланг!