Тарихий саналар
2016 йил июль ойининг 23-чиси
Бугун шанба
Ҳижрий -шамсий 1395 йил мурдод ойининг 2- чиси
Ҳижрий қамарий 1437 йил шаввол ойининг 18-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил июль ойининг 23-чи кунидир.
Бундан 839 йил олдин ҳижрий-қамарий 598-чи йил шаввол ойининг 18 -чисида:
Мусулмон халқининг буюк фақиҳи ва олими Муҳаммад Бин Идрис Ҳелий вафот этди. У ҳижрий қамарий 543-чи йилда Ироқнинг Ҳеле шаҳрида таваллуд топди.
Ибни Идрис болалигидан бошлаб Қуръон ва диний билимларни шу даражада ўргандики ёшлигида машҳур фақиҳ ва буюк олимлардан бирига айланди. Унинг эътиқодига кўра тўғри йўлни танлаш учун тафаккур қилиш ва уни ўрганиш ҳар бир инсоннинг вазифаси бўлиб ва ҳар бир шахс бу неъматдан фойдаланмаса, демак иллоҳий неъматнинг қадрига етмагандир. Шунинг учун Ибни Идрис Ҳелий билан замондош ва кейинги йилларда фаъолият олиб борган олим ва донишмандлар уни илмий шужоатга эга бўлиши, исломий фиқҳга ривож бериши ва ҳамда эркин андиша қилишга ташвиқ этган олим деб таърифлашади. Ибн Идриснинг ёзма асарлари , жумласидан исломий машҳур ва муҳим манбаларидан бири саналган "Сароир" китобига ишора этиш мумкин.
Бундан 187 йил муқаддам милодий 1829-чи йил июль ойининг 23-чисида:
Чоп этиш машинаси кафш этилди. Милодий 1829 йил 23 июль ойида америкалик Вильям Берт томонидан ишлаб чиқарилган чоп этиш машинаси ва айтишларига кўра, чоп этиладиган биринчи машина ҳисобланмиш мосламани Мичиган штатида кашф этишини рўйхатга киргизди. Аммо бундан кейин Вильям Берт томонидан ихтироъ этилган ушбу мослама ҳақида ҳеч қандай хабар эълон қилинмади. Ва 31 йилдан кейин милодий 1867-чи йилда Христофор Шул, Карлос, Галиден ва Самуэл номли уч нафар америкаликлар Американинг Висконсин штатидаги Милвоки шаҳрида фойдаланиши осон ва амалий бўлган чоп этиш машинасини ишлаб чиқардилар. Ва уша вақтда аслаҳа ва тикувчилик машиналарини ишлаб чиқарадиган Рамингтон корхонаси ушбу чоп этиш машинасини ишлаб чиқариш учун улардан 12 минг долларга сотиб олди. Ва "Шул-Галиден" номи остида ушбу машинани саноатда ишлаб чиқаришни бошлади.Натижада ушбу машина дунё буйлаб умумий ва зарурий бир воситага айланиб қолди. Шуни зикр этиш лозимки, "Тойпу Грофар" номли чоп этиш машинасини ишлаб чиқариш учун сайъ-ҳаракатлар 14-чи асрда бошланган эди ва милодий 18-чи асрга келиб амалда татбиқ этилди.
Бундан 6 йил олдин ҳижрий-шамсий 1379 мурдод ойининг 2-чисида:
Инқилобдан олдин ва кейинги даврларда Эрон ёзувчилар уюшмасининг котиби ва асосчиси ва Эроннинг луғатшуноси , таржимон, тадқиқотчи, мухбир, ёзувчи, шоир А. Бомдод ва А. Субҳ тахаллуси билан машҳур бўлган Аҳмад Шомлу вафот этди. Аҳмад Шомлу ҳижрий шамсий 1304-чи йил озар ойининг 21-чисида Эроннинг пойтахти Теҳрон шаҳрида таваллуд топди. Отасининг номи Ҳайдар Шомлу, онасининг исми эса Кавкаби Ироқий Шомлу эди.
Отаси армиянинг зобити бўлганлиги сабабли Рашт, Самирум, Исфаҳон, Обода ва Шероз каби турли шаҳарларида ўз хизмат вазифасини бажариш учун борарди. Шунинг учун Аҳамад Шомлунинг болалик даври зикр этилган шаҳарларда ўтди. Шомлунинг шўҳратга эга бўлишининг асосий сабаби ҳозирги форс шеърида янгилик киритиши ва Мансур ёки Шомлу шеъри ёки оқ шеър номи билан янги шеър ижод этиши эди. Шомлу ижод этган шеърий дафтарлар қўйидагидан иборатдир: "Тоза ҳаво" (1336), "Оина боғи" (1349) "Қақнус ёмғирда" (1345), "Тўпроқ марсиялари" (1347), "Май ойидаги гул" " " (1356), "Ғурбатнинг кичик тароналари" (1359), "Зерикалли дуолар" (1371) ва "Арафасида" (1376).
Аҳмад Шомлу охири ҳижрий-шамсий 1379 йил мурдод ойининг иккинчисида дунёдан кўз юмди ва Карач шаҳрининг Имомзодаи Тоҳир қабристонида тантанали маросим олиш билан дафн этилди.