Нур диёридан
Мусулмонлар Пайғамбар (с) билан намоз уқиганларидан сўнг дуо ва тоат-ибодат қилиш билан шуғулланишди.
Мусулмонлар Пайғамбар (с) билан намоз уқиганларидан сўнг дуо ва тоат-ибодат қилиш билан шуғулланишди. Бу ўртада бир нотаниш шахс намозда турганлар ўртасидан ўтиб Пайғамбар (с) олдиларига борди. Жомаси ифлос ва кир бўлгани бу кишининг ўзоқдан келганидан далолат берарди. Маълум эдики у бадавийлар қабиласидан бўлиб Мадина шаҳри ва масжиднинг расм-русумларидан ғафлатда эди. Сафардан келган ушбу шахс намоз уқаётганлар олдиларидан ўтиб ул ҳазратнинг олдиларига келди ва аста –секинлик билан деди. У паст товуш билан сўзлаган бўлсада, аммо унинг сўзларини масжидда ҳузур топганлар эшиттилар. Бадавий шахс айтди: "Эй Худонинг Расули, салом!"
Пайғамбар (с) унинг саломига жавоб бердилар ва сўрадилар: Кимсан эй бадавий шахс?
Бадавий шахс айтди: Мен чўл-биёбонда яшайман ва бизнинг қўшнилигимизда бўлган қўшниларда бўлиб утаётган ҳодиса-воқеаларидан хабар бериш учун сизнинг олдингизга келдим.
Эй Хуло Расули ! Бир гуруҳ эркаклар тўпланиб шундай аҳд- паймон қилишганким сизнинг шаҳрингизга ҳужум қилиб ўзингиз ва саҳобаларингизни қатл этмагунича ўз шаҳрларига қайтмайдилар. Араб шахснинг етказган бу хабари Пайғамбар (с)ни ташвишга солди ва саҳобаларини эса ғам-кулфатга юзмаюз этди. Сўнгра Пайғамбар (с) саҳобаларга қараб шундай айтдилар : "Эй халқ! Бу бадавийнинг айтган сўзларини эшиттингларми? Масжиднинг турли бурчакларида ҳузур топганлар, ул ҳазратнинг саволига, ҳа эшиттик деб жавоб беришди.
Сўнг Пайғамбар (с) айтдилар : Энди бизга ҳужум қилишдан олдин сизлардан ким уларга биринчи бўлиб ҳужум қилади? Аллоҳ таоло унинг қўли билан мусулмонларга ғалаба келтириб жаннатни унга армуғон келтирса эди.
Ҳеч ким жавоб бермади. Мусулмонлар сукут сақланган эдилар. Уларнинг сукут сақлашлари Пайғамбар (с)ни ғам-кулфатга ботди ва ул ҳазратнинг кўз ёшлари беихтиёр жорий бўлди. Шу вақтда Али (а) масжидга кирди ва ўз ҳабибини бу ҳолатда кўриб юз берган ҳодисадан бехабар шошилинч билан Расул Акрам (с) олдиларига келди. Али алайҳисалом ул ҳазратнинг бу ғам-кулфатини бартараф этиш учун ул ҳазратни ўз бағрига босди. Али алайҳисалом айтди: Эй Худонинг Ҳабиби, нима учун бундай парешон ҳолатдасиз? Кўзларингиз ҳеч вақт кўз ёшини кўрмасин. Пайғамбар (с) айтдилар: Бу бадавий шахс шундай хабарни бизга етказдиким гўё бир гуруҳ жамият Мадинага ҳужум қилиб мени ва саҳобаларимни қатл этиш келишувига келишган. Аммо уларнинг ҳужумларидан олдин бир кишини раҳбар тайинлаб улар билан урушишга боришишни истардим. Афсуски ҳозир бўлаган бу жамоанинг ўртасидан бирон киши ҳам менга жавоб бермади. Али (а) Пайғамбар (с) билан юз берган ҳодисанинг сабабини эшиттиб айтди : Эй Худо Расули, отам ва онам фидоинг бўлсинлар мен бу ишни бошқара олмасам керак.
Пайғамбар (с) айтдилар: Албатта бу фақат сенинг қўлингдан келади. Шундай экан улар билан урушиш учун шошилгин.
Ушбу воқеадан бир неча кун ўтганидан сўнг муҳожирлар ва ансорийлар гуруҳидан 150 нафар Али (а)га қўшилишди ва Пайғамбар (с) байроғи остида тўпланишди. Пайғамбар (с)нинг амакиси ва Аббоснинг фарзанди Али (а) ёронларининг сони камлигини кўриб ул ҳазрат олдиларига келиб айтди: "Эй Парвардигорнинг Расули! Қандай қилиб сиз амакивачам Али (а)ни кичик бу гуруҳ билан Ҳорис раҳбарлик қилаётган бир катта гуруҳ билан урушишга юборишни мақсад қилдингиз?
Пайғамбар (с) шундай жавоб бердилар: "Ҳақ таолога қасам ичаманки агарчи улар чўл-биёбоннинг қумидек кўп бўлсалар ҳам Парвардигор Али (а)нинг қўли билан бизларга ғалаба келтиради. Сўнг Али (а)нинг боришига буйруқ бердилар. Ва Али (а) ўз ёронларининг пешволигида Мадина шаҳридан чиқди.
Пайғамбар (с) бир неча муддат уларни кўзатдилар ва охирида чўл-биёбонга етишлари билан ул ҳазрат Али (а) га дуо бериб айтдилар: "Эй менинг ҳабибим! Олдинга бор ва Аллоҳ таоло сени ҳар томонлама муҳофазат этади.
Аллоҳ таоло паноҳида бўлгин!"