октябр 19, 2016 14:57 Asia/Tashkent

Хаворижлар ва ваҳҳобийларнинг ўхшашликлари

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Такфирий жараёнлар ёхуд  бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.

Азизлар, олдинги эшиттиришларимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Ислом динидан ваҳҳобийларнинг тақдим этган тушунча ва  қироатлари исломий таълимотлардан фарқ қиларди  ва шунинг ўзи мусулмонлар ўртасида низо ва ихтилофларни яратарди.  Англия Оли  Сауд ва ваҳҳобийлик учун  шариф ҳарамлар устидан истило этиш заминасини яратган бўлсада, аммо ўз нуфузларини ошириш учун  мусулмонларга қарши ваҳҳобийларнинг ҳаддан зиёд  ваҳшилик ва зулмларини ҳеч вақт унутмаслик лозим.  Ваҳҳобийликни бошқа мазҳаблардан фарқ этадиган  нарса уни кенгроқ ёйиш учун ушбу фирқанинг даъват этиш йўлларидир. Агар исломий мазҳаблар тарихига назар ташласак, улар далил ва илмий усуллар билан олдинга боришга ҳаракат қилишган. Бирон мазҳаб мусулмонларнинг жонини, молини ва  номусини ихтилофлар сабабли олишни мубоҳ ҳисобламаган. Ҳатто салафийлик  мактабига асос солган ҳамда зўравонлик қилиш ва такфирий руҳияга эга бўлган Ибн Таймия ҳам тавассул, шафоат каби масалаларга эътиқод этилгани  баҳонасида мусулмонларни ўлдириш ҳукмини бермаган. Ислом тарихида мусулмонларнинг айримларига  такфирий, яъни кофирлик ҳукмини чиқарган  биринчи гуруҳ  Исломнинг дастлабки даврларида хаворижлар эдилар. Уларнинг ақидаларига кўра, кабира гуноҳини содир этган киши кофирдир ва кофирнинг ҳукми ўлимдир. Ҳатто хаворижларнинг айримлари отаси кофирликка айбланган бўлса, уларнинг хотин ва фарзандларига ҳам қатл ҳукмини беришган. Бу каби назария ва амаллар Ислом таълимотларига қарши бўлгани боис барча мусулмонлар буни диндан ташқарида бўлгани сабабли ушбу ақидаларга эга бўлганларга хаворижлар номини беришган. Бир оз вақт ўтганидан кейин улардан тарих саҳифаларидан ташқари бирон ном-нишон қолмайди. Улардан қолган Абозияга ўхшаганлар эса назарияларини мослаштира оладилар.

“Хаворижлар”дан кейин мусулмонлар мухолифларига ушбу ёндашувларни амалга оширган гуруҳ ваҳҳобийлар эдилар. Улар ҳам барча мусулмонларнинг сийратлари  ва Исломнинг асосий таълимотларига хилоф равишда айрим мусулмонларни кофирликда айблаб, уларни қатлга етказиш ва молларини талон-торож қилишга киришадилар.

Шу сабабдан ваҳҳобийларни хаворижларга ўхшатишади.  

Айтиб ўтганимиздек,  “Хаворижлар” Ислом тарихида биринчи пайдо бўлган оқимлардан саналади. Уларнинг келиб чиқиши Али ибн Абу Толиб (а)нинг халифалик давридаги воқеалар билан чамбарчас боғлиқ.

“Хаворижлар” Амирулмўъминин ҳазрат Али (а)ни ҳукм чиқаришни қабул қилгани ва унинг натижасисда кабира гуноҳини содир этгани баҳонасида ўлимга маҳкум этадилар ҳамда 21 Рамазон ойининг кечасида масжид меҳробида ул ҳазратни шаҳодатга етказадилар.

Ваҳҳобийлар ҳам Айния шаҳри амирини жума намозини ўқиб бўлгач, кофирлик айби билан ўлдиришади. Бугунги кунда ҳам ўша ваҳҳобийлик бўлимлари ҳисобланган такфирий ваҳҳобийлар  шиа ва суннийларнинг хотин ва болаларини кофирлик ва муртадлик баҳонасида кўча ва бошқа жойларда бомба портлатиш ва худкушликка ўхшаган турли  амалиётлар билан ўлдиришмоқда ва баъзан бошларини кесишмоқда.

Ваҳҳобият мактабини кенгайишида зўравонлик ва мажбур қилишлар замина яратган. Ваҳҳобият тарихига назар солсангиз,  ушбу фирқа фақат зўравонлик ва бойлик билан ҳудудларини кенгайтирган. Шу сабабдан  ушбу мактабни “қилич мактаби” деб аташ ҳам мумкин.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги  дастуримизда   "Такфирий жараёнлар  ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги    сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Ваҳҳобийлик фирқасининг унчалик узоқ бўлмаган тарихи ва ҳаётига қисқача назар солсангиз, муболағасиз маълум бўладики, ушбу фирқа эргашувчиларининг барча урушлари ва курашлари душманлар ва кофирларга қарши эмас, балки мусулмонлар ва  кўплари ҳанбалий мазҳабига эга бўлганларга қарши бўлган.

Ваҳҳобийлик мактабини кенгайишида Ислом оламининг душманлари ва хорижий кучлар ҳам ёрдам беришган. Ваҳҳобийларнинг уруш ва курашлари динни хурофотдан тозалаш бўлмаган, балки тавҳидга даъват шиори соясида мусулмонларнинг бойликларини талон-торож қилиш бўлган. Ушбу воқеликларни  ваҳҳобийларнинг душманлари  эмас, балки  ваҳҳобийлик мактабига тааллуқли бўлган Ибн Башар ва Ибн Ғаномга ўхшаган тарихчилар баён этишган. Ушбу тарихчиларнинг ёзишларича ваҳҳобийларнинг оёқлари ҳар жойга етса, улар эркакларни ўлдириб, уларнинг молларини ўзлаштириб, хотинларини ўз канизакларига айлантиришарди.

Қадрли  тингловчилар, “Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

 

 

 

Ёрлиқ