Нур томон йӯл--703
703 қисм"Қасас" сурасининг 83-85- ояти карималари тафсири
Суҳбатимиз ибтидосида “Қасас” муборак сураси 83-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.
«تِلْکَ الدَّارُ الْآخِرَةُ نَجْعَلُهَا لِلَّذِینَ لَا یُرِیدُونَ عُلُوًّا فِی الْأَرْضِ وَلَا فَسَادًا وَالْعَاقِبَةُ لِلْمُتَّقِینَ»(83)
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Ўша охират диёрини Биз ер юзида такаббурлик ва бузғунчиликни истамайдиганлар учун қилурмиз. Оқибат тақводорларникидир. (Ўша илмлилар айтган охират диёрини ер юзида Қорун каби такаббурлик ва бузғунчилик қилмаганлар, уларнинг ер юзида бўлишини истамайдиганларга берамиз. Ким тақводор бўлса, оқибат яхши бўлади.) (83)
Ӯтган суҳбатимизда Қоруннинг саргузашти ва унинг кибр-ғурур сабабли ҳалокатга етиши ҳақида гапирган эдик. Бу ояти каримада Қоруннинг саргузаштидан келиб чиқадиган хулоса қуйидагича баён қилинади: Ӯзларини бошқалардан афзал деб билгувчилар билиб қӯйишсин: қиёмат куни уларнинг жойи жаннат эмас, зеро жаннат поклар ва парҳезкорларнинг масканидир.
Мол-дунёга ружуъ қӯйганларнинг аксариятига хос бӯлган такаббурлик ва зулм-истибдод уларнинг ӯзларини фисқ фасодга тортишидан ташқари уларнинг мол-дунёлари ҳам фисқ-фасоднинг ортишига хизмат қилади. Тарихий китобларда келтирилишича, ҳазрат Али (а) халифалик пайти буюрар эдилар: Худди мен қудратни кибр-ғурур воситасига айлантирмаганимдек, бой-бадавлат кишилар ҳам ӯзларининг молиявий қудратларини бошқаларга зулм ӯтказиш воситасига айлантирмасликлари лозим.
Бу ояти карима бизга қуйидагиларни таълим беради:
1. Сарват ва қудратга эга бӯлиш ёмон иш эмас, аммо мол-дунёсига керилиб, кибр-ғурурга берилиш фисқ-фасодни вужудга келтиради.
2. Кибр-ғурурга берилмаган, бошқалардан ӯзларини афзал деб билмаган кишилар ҳақиқий парҳезкорлардир.
Энди “Қасас” муборак сураси 84-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.
«مَن جَاءَ بِالْحَسَنَةِ فَلَهُ خَیْرٌ مِّنْهَا وَمَن جَاءَ بِالسَّیِّئَةِ فَلَا یُجْزَى الَّذِینَ عَمِلُوا السَّیِّئَاتِ إِلَّا مَا کَانُوا یَعْمَلُونَ» (84)
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Ким бир яхшилик келтирса, унга у(яхшилиги)дан кўра хайрлироқ (мукофот) бор. Ким бир ёмонлик келтирса, ёмонлик қилганлар фақат қилганларига яраша жазоланурлар. (Яъни, яхшиликнинг савоби кўпайтириб берилади. Ёмонлик эса, ўз ҳолича жазога тортилади. У кўпайтирилмайди.) (84)
Олдинги оятларнинг давоми сифатида бу ояти каримада охират кунидаги сарҳисоб ҳақида фикр юритилиб, буюрилади: Аллоҳ таъоло кишиларга ажр бераётган чоғи уларнинг амалига эмас, балки ӯзининг лутфу марҳаматига асосан муомала қилади. Шу сабабли Унинг ажр-савоби одамларнинг амалларидан кӯра баъзида ӯн баравар, баъзида юз баравар, баъзида 700 баравар, айрим ҳолатларда эса ҳисоб-китоб қилишнинг имкони бӯлмаган даражада кӯпдир.
Табиийким, Аллоҳнинг лутф-марҳамати инсоннинг ихлос даражаси ва ниятининг холислигига боғлиқ. Шу сабабли баъзида бир хил амал учун турлича ажр берилиши мумкин.
Аммо нолойиқ амаллар учун жазо беришда Аллоҳ таъоло адолат юзасидан ёндашади ва ӯша ёмон амал қолдирган асорат асосида жазо белгилайди. Зеро, айрим одамларининг ёмон амаллари улар ӯлиб кетгандан сӯнг ҳам узоқ йиллар давом этиши ва жамиятда фисқ-фасоднинг ёйилишига замина яратиши мумкин.
Қизиғи шундаки, бу ояти каримада Аллоҳ таъоло ёмонларни жазолайди, деб айтилмайди, балким уларнинг жазоси ӯзлари амалга оширган ишлардир, дейилган. Дарҳақиқат, инсонни қиёмат куни ӯзининг ёмон амаллари балоларга гирифтор этади..
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Ким томонидан бажарилишидан қатъий назар эзгуликнингдунё ва охиратда мукофоти бор.
- Эзгу ишни бажариш эмас, балки уни қиёмат кунига қусурсиз етказиш муҳимроқдир. Афсуским, миннат қилиш, манманлик, кибр-ғурур каби иллатлар жуда кӯп савоб ишларимизни барбод этади.
- Аллоҳ таъоло яхши амалларга ӯз фазлу карами ила ажр-савоб бериб, ёмон амаллар соҳибини эса адолат юзасидан жазолайди.
Энди “Қасас” муборак сураси 85-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.
«إِنَّ الَّذِی فَرَضَ عَلَیْکَ الْقُرْآنَ لَرَادُّکَ إِلَى مَعَادٍ قُل رَّبِّی أَعْلَمُ مَن جَاءَ بِالْهُدَى وَمَنْ هُوَ فِی ضَلَالٍ مُّبِینٍ»(85)
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Сенга Қуръонни фарз қилган зот, албатта, сени қайтар жойга қайтаргувчидир. Сен: «Роббим ҳидоят келтирган шахсни ҳам ва очиқ-ойдин гумроҳликдаги шахсни ҳам яхши билгувчидир», деб айт. (Сен она юртингдан ҳижрат қилиб кетишга мажбур бўлаётганингдан ўкинма. Сенга Қуръон тиловати ва унга амал қилишни фарз қилган зот–Аллоҳ, албатта, сени қайтар жойга–Маккага яна қайтаргувчидир.) (85)
Бу ояти карима ва "Қасас" муборак сурасининг сӯнгги оятлари бӯлган кейинги оятлар Расули акрам (с) га Маккадан Мадинага ҳижрат қилишлари учун илоҳий буйруқдир. Мол-дунёга эга бӯлган Макка мушриклари одамларни пайғамбарга иймон келтиришларига жиддий тӯсқинлик қилишар, иймон келтирганларни эса азоб-уқубатларга гирифтор этишарди. Зулм шу даражага бориб етдиким , мусулмонларни уч йил давомида иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан қамал қилишди, улар энг оғир шароитларда яшашга мажбур бӯлишди. Мушриклар бу йӯл билан бирор-бир натижага эришолмагач, пайғамбарни ӯлдириш режасини туза бошладилар. Ана шу пайтда Аллоҳ таъоло ӯз ҳабибига Маккадан Ясрибга кетиши учун буйруқ берди.
Макка Расули акрам (с)нинг туғилган шаҳри бӯлиши билан бирга Аллоҳнинг уйи ҳам шу шаҳарда жойлашган эди. Шу сабабли Расулуллоҳ бу шаҳарда қолишни истарди. Аммо даъват ишини кенгайтириш учун Маккадан ҳижрат қилиши зарурати туғилганди. Бу ояти каримада Қуръони карим Пайғамбарга қарата буюради: сен учун Қуръонни нозил қилган ва сенга жиҳрат қилишни таклиф қилган Аллоҳ сени туғилган юртинг Маккага қайтариш ваъдасини беради, бу шаҳарда мушриклар ӯрнига сиз мӯминлар қудратни қӯлга киритиб, ҳукумат юритасиз.
Ояти кариманинг давомида Расулуллоҳ (с) га хитобан буюрилади: сенинг рисолатингни инкор қилувчи ва инкорларида давом этувчиларга айт: сиз менинг рисолатимни инкор қилсангиз ҳам, аммо парвардигор ӯзи томонидан одамларни ҳидоят этиш учун юборилган кишининг кимлигини ҳамда залолат ва гумроҳликда бӯлган, Илоҳий ҳидоятни қабул қилишни истамаётганларнинг кимлигини яхшироқ билади.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Қуръон оятларининг нозил бӯлиши вабу оятларни элга тушунтириш кофирларнинг мухолифати ва Расули акрам (с)нинг Мадинага ҳижрат қилишларига сабаб бӯлди.Аммо Қуръонни яратган зот ӯз ҳабибигашараф ваиззат билан яна Маккага қайтиш ваъдасини беради. (Аллоҳнинг бу вадаси амалга ошди ва Пайғамбар (с) кейинчалик Маккага қайтиб, уруш-жанжалсиз бу шаҳарни фатҳ қилдилар)
- Мусулмон кишининг бурчи фақат намоз ва руза билан чегараланмайди. Қуръонни тиловат ва таблиғ қилиш, халойиқни Қуръонга даъват қилиш ҳам ҳар бир мусулмоннинг бурчидир.