октябр 20, 2016 20:21 Asia/Tashkent

Шаҳид Боҳунар номидаги Кирмон университети

Эрон университетлари билан танишамиз.

Азизлар, бугунги суҳбатимизда Эроннинг нуфузли университетларидан бири Кирмон шаҳридаги Боҳунар олий уқув маскани билан танишамиз.

Шаҳид Боҳунар номидаги университет 1975 йили Муҳандис Афзалипур ва унинг умр йӯлдоши Фохира Саболар ҳиммати билан Кирмон шаҳрида таъсис этилди.

Университет ӯз фаолиятини бошлаган йили унинг талабалари сони бор-йӯғи 90 нафардан иборат эди.

Исломий инқилоб ғалабасидан сӯнг бу олий таълим маскани кирмонлик фидоийлардан бири шаҳид Муҳаммад Жавод Боҳунар номи билан атала бошланди. Муҳаммад Жавод Боҳунар Исломий инқилобдан сӯнг Эроннинг иккинчи бош вазири эди. У "Мужоҳидини халқ" деб аталувчи террорчилик гуруҳи томонидан шаҳид этилди.

Бошланғич лойиҳа бӯйича 5000  талабага мӯлжалланган бу университетнинг ӯқув-таълимий базаси ривожлантирилиб, янги-янги  таълимий бинолар қурилди. Натижида бугунги кунда бу олий таълим даргоҳида 18000 нафар талаба таълим оляпти.

хххххххххххх

40 йилдан ортиқ  вақт давомида фаолият кӯрсатаётган Кирмон шаҳридаги шаҳид Боҳунар университети таркибида ӯн битта институт, 5 та илмий-тадқиқот институти, битта тадқиқот маркази, шартнома асосидаги таълим бӯлими ва 57 тадқиқот гуруҳи мавжуд. Бу муҳташам олий ӯқув юртида  гуманитар фанларга оид 67, табиий фанлар бӯйича 82 , янги технологиялар ва инженерлик бӯйича 62, қишлоқ хӯжалиги бӯйича 46, санъат соҳасидаги 9та мутахасислик, шартнома асосидаги бӯлимда мавжуд бӯлган 34 та ихтисосни қӯшиб ҳисоблаганда жами 300та ихтисос бӯйича юқори малакали кадрлар тайёрланади. Шунингдек университетда бӯлажак олимлар  218 ихтисос бӯйича аспирантурага қабул қилинади.

Университет талабалари жуда улкан кутубхона, турли фанлар бӯйича  энг янги асбоб-ускуналар билан жиҳозланган лабараториялар, текин юқори суръатли интернет ва маълумотлар маркази каби ӯқув-тажриба имкониятларидан фойдаланиш натижасида  танлаган соҳаларида юқори малакалар ҳосил қилиб, уларнинг кӯпчилиги университетни тугатгач, аспирантурага қабул бӯлмоқда.

Шаҳид Боҳунар номидаги Кирмон университетида Эроннинг турли фанлар бӯйича йирик олимлар фаолият олиб боришади. Математика бӯйича илгари сурган назариялари бутун дунё миқёсида эътиборга лойиқ назариялар сифатида тан олинган улуғ математик , профессор Ражабалипур, форс адабиёти бӯйича ёзган китоблари илм-фан намояндалари  эҳтироми ва эътирофига сабаб бӯлган филология фанлари доктори Маҳмуд  Мудаббир,  192 илмий мақоласи дунё миқёсидаги олимларнинг олқишига сазовор бӯлган  химия фани бӯйича Эронлик машҳур олим, профессор Муҳаммад Али Тоҳирийлар шулар жумласидандир.

ххххххххххххх

Кирмон шаҳридаги шаҳид Боҳунар номидаги университетни халқаро миқёсда машҳур айлаган муваффақиятлардан бири бу олий таълим масканида фаолият юритаётган олимлар илмий салоҳиятининг юксаклигидир. Масалан 2012-2013 ӯқув йилида билим масканининг заҳматкаш олимлари томонидан ёзилган 1076 та мақола ISI (ай-эс-ай), 524 мақола эса ISC (ай-эс-си) каби нуфузли халқаро илмий тадқиқот марказлари томонидан эътироф этилиб, дунёнинг  молия-иқтисод, инженерлик ва замонавий технологиялар,  қишлоқ хӯжалиги ва биотехнология, форс тили ва адабиёти, жаҳон адабиёти мавзусидаги илмий журналларда чоп этилган.

Шаҳид Боҳунар номидаги Кирмон университетида 2015 йили таҳсил олаётган талабаларнинг кӯпчилиги электр тармоқлари муҳандиси, қурилиш ва ободончилик, химия, янги технологиялар, механика ва компютер муҳандиси каби мутахассисликларни танлашган.

ххххххххххх

Кирмон шаҳридаги шаҳид Боҳунар номли университетнинг халқаро миқёсдаги обру-эътибори  жуда кӯп хорижлик ёшларнинг таълим олиш учун бу университетни танлашларига сабаб бӯлган. Бугунги кунда бу олий таълим масканида 70 нафар хорижлик талабалар таҳсил олмоқда. 

Азиза Амини бу улуғ илм даргоҳини танлаган афғон қизидир. У Эронни ислом давлати бӯлгани ва бу мамлакатда таълим тизимининг ривожлангани сабабли танлаб,  амалий математика факултетида  ӯқимоқда.  У ӯзи танлаган касбнинг Афғонистон эҳтиёжи учун зарурий эканлигига ишонади.

Азиза университетдаги таълим даражаси ва устозларининг илмий салоҳияти юксак эканлигини, бу илм даргоҳида  талабалар учун муҳайё қилинган шарт-шароитлар жуда яхши эканлигини  қониқиш билан  таъкидлайди.