Нур томон йўл (933)
Муҳамад муборак сураси 18-20 - ояти карималарининг шарҳи
Бу дастурда муборак Муҳаммад сурасининг 18-20 оятларининг содда ва равон тафсири билан танишамиз. биз билан бўлинг.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Раҳмат пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи покларига саломлар ва салавотлар бўлсин. Сиз азиз тингловчиларга салом билан, “Нур томон йўл” дастурининг навбатдаги сонида Қурони Каримдаги оятларнинг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.
Аввал муборак Муҳаммад сурасининг 18-ояти каримаси қироатини тинглаймиз:
«فَهَلْ یَنظُرُونَ إِلَّا السَّاعَةَ أَن تَأْتِیَهُم بَغْتَةً فَقَدْ جَاءَ أَشْرَاطُهَا فَأَنَّى لَهُمْ إِذَا جَاءَتْهُمْ ذِکْرَاهُمْ»
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Улар (қиёмат) соатининг бирдан келишидан бошқа нарсага интизор бўлишаётгани йўқ. Дарвоқеъ, аломатлари келиб ҳам қолди. Агар у келиб қолса, улар қаердан эслатма олурлар?!
Аввалги дастурда илоҳий пайғамбарлар билан ўжарлик, нафрат ва масхара руҳида муомала қилганлар ҳақида сўз юритилган эди. Бу оят қиёматни инкор этувчилардан баъзилари ҳақида бўлиб, улар айтадилар: Биз қиёмат бўлиши мумкинлиги учун аниқ сабаблар бор экан, уни ўз кўзимиз билан кўрмагунимизча иймон келтирмаймиз.
Агар улар ҳақиқатни қабул қилишга интилсалар, ақлли сабабларга кўра қиёмат кунини кўрмасдан олдин унга иймон келтирадилар, агар ҳозир қиёматни кўрмай туриб иймон келтирмасалар, эътиқодлари уларга фойда бермайди. Худди касал одам каби, табиб ҳам касалликнинг аломатларини аниқлаб, унга даво ёзади, аммо бемор айтади: То ўлимни кўрмагунимча, касал эканлигимни ва даволанишга муҳтожлигимни қабул қилмайман. Шунда дори-дармон ҳам, даво ҳам фойдасиз, пушаймонлик ҳам бефойда экани аниқ.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ўрганамиз:
1. Кофирлар ва қиёматни инкор этувчилар ўжарлик ва қайсарлик туфайли тавба қилиш ва Аллоҳга қайтиш имкониятидан фойдаланмайдилар ва аслида улар илоҳий фурсатни зое қиладилар.2. Албатта, ҳақни изловчи ва эшитувчилар учун ва ёрқин ва аниқ далиллар мавжуд.
Энди муборак Муҳаммад сурасининг 19-ояти каримаси қироатини тинглаймиз:
«فَاعْلَمْ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَاسْتَغْفِرْ لِذَنبِکَ وَلِلْمُؤْمِنِینَ وَالْمُؤْمِنَاتِ وَاللَّهُ یَعْلَمُ مُتَقَلَّبَکُمْ وَمَثْوَاکُمْ»
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Бас, билгин: Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ, ўзингнинг, мўминларнинг ва мўминаларнинг гуноҳларини мағфират қилинишини сўра. Аллоҳ сизларнинг кезар жойларингизни ҳам, борар жойларингизни ҳам билур.
Кофирларнинг ўжарлиги ва қайсарлиги қаршисида бу оят Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилинади: “Сен ҳам ўз йўлингда мустаҳкам туриб, билгинки, бу дунёда Аллоҳнинг иродасидан бошқа куч таъсир этмайди ва ҳеч ким юксалтира олмайди. Бас, ҳар доим ундан паноҳ топ ва унга таваккал қил ва душманларнинг кўплигидан қўрқманг.
Оятнинг давомида мўминлар Аллоҳ таолонинг тақвосига риоя қилишлари ва бирор хатога йўл қўйсалар, Аллоҳдан мағфират сўрашлари кераклиги таъкидланади.
Пайғамбаримиз ҳам ўзлари ва мўминлар учун истиғфор айтганлар. Кўриниб турибдики, пайғамбарлар гуноҳдан покдирлар ва пайғамбарнинг мағфират қилиниши гуноҳнинг кечирилишини англатмайди, балки инсоннинг Аллоҳ ҳузурида доимо ўзини айбдор деб билишини Аллоҳга тавозе ва бўйсуниш руҳини ифодалайди. Чунки рисолат масаласи Аллоҳ таоло томонидан пайғамбарларга юкланган оғир вазифа ва масъулиятдир. Улар ҳар доим ўз вазифаларини бажармаганликларини ҳис қилишлари керак ва ўз ҳаракатларидан воз кечмасликлари керак.
Шунга кўра, Қуръонда нафақат Ислом пайғамбари, балки аввалги пайғамбарларнинг ҳам Аллоҳдан истиғфор сўрашлари ҳақида сўз боради.
Ушбу оятдан биз қуйидагиларни билиб оламиз:
1. Инсониятнинг пуч кучларига таянмаслигимиз ва ундан қўрқмаслигимиз учун барча сўзларимиз ва амалларимиз тавҳид асосида бўлиши керак.2. Иймонли эркак ва аёллар учун пайғамбар истиғфор айтадилар. Пайғамбар одамларнинг ҳидояти билан биргаликда, уларнинг руҳи, поклиги ва саломатлиги учун ҳам Аллоҳдан мадад сўрайди.
3. Пайғамбарлар ҳам бошқа одамлар каби инсондир/ ва инсоний шароит билан чегараланган. Шунинг учун улар ҳам ўзларининг чекловларини қоплаш учун Худонинг иноятига муҳтождирлар.
Энди Муҳаммад сурасининг 20-оятининг қироатини тинглаймиз:
«وَیَقُولُ الَّذِینَ آمَنُوا لَوْلَا نُزِّلَتْ سُورَةٌ فَإِذَا أُنزِلَتْ سُورَةٌ مُّحْکَمَةٌ وَذُکِرَ فِیهَا الْقِتَالُ رَأَیْتَ الَّذِینَ فِی قُلُوبِهِم مَّرَضٌ یَنظُرُونَ إِلَیْکَ نَظَرَ الْمَغْشِیِّ عَلَیْهِ مِنَ الْمَوْتِ فَأَوْلَى لَهُمْ»
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Ва иймон келтирганлар, бирон сура нозил қилинса эди, дерлар. Вақтики, аниқ сура нозил қилиниб, унда уруш зикр қилинса, қалбларида касали борларни сенга жон бераётганнинг қарашидек қараётганини кўрасан.
Бу оят мусулмонларнинг ислом бошланишидаги оғир аҳволига ишора қилиб, шундай дейилади: “Душманларнинг тазйиқлари шундай бўлдики, мўминлар жанг қилиш ва тўқнаш келиш учун Пайғамбаримиздан изн сўрашди. Улар: “Нега бизга жанг қилиш рухсат берувчи оятлар нозил бўлмаяпти?”, дедилар. Аммо баъзи суралар нозил бўлиб, жиҳод ва душманга ҳарбий жавоб қайтаришга буйруқ берилгач, улардан фақатгина тилида жиҳод ва уруш даъво қилаётган бир гуруҳи, орқага чекинди ва қўрқувдан кўзлари ҳаракатдан тўхтади.
Умрининг охиригача жиҳод йўлида туриб, шаҳид бўлишга, Аллоҳ йўлида жон фидо қилишга тайёр бўлган ҳақиқий мўминлардан фарқли ўлароқ, мунофиқларнинг қўрқув ва хавотирлари бемор қалбларини шу қадар эгаллаб олган эдики, ҳануз жанг бўлмай туриб, гўёки жон бераётгандек эдилар.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ўрганамиз:
1. Кўпчилик даъво қилиши мумкин, аммо амалда ва жанг майдонида имонлилар, мунофиқлардан ажралади.2. Ислом дини раҳм-шафқат дини бўлса-да, барибир у золим ва мустабидларга қарши жиҳод ва курашни тарғиб қилади, душманга қарши жавоб қайтаришга буюради.3. Жиҳоддан қўрқиш ва жанг майдонидан қочиш заиф иймон ва ботиний риёкорлик белгисидир.
Ушбу дастуримиз якунида сиз азизларни Аллоҳ таолога топширамиз ва фикр ва таклифларингизни кутиб қоламиз. Хайр. Саломат бўлинг.