октябр 25, 2016 11:59 Asia/Tashkent

Имом Хумайний (р)нинг ваҳдатга оид ақидалари

Аллоҳ таоло номи билан 1Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.Азизлар, олдинги суҳбатимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Имом Хумайний (р)нинг  ваҳдатга бўлган вафодорлик ва садоқатлари нафақат ул ҳазратни Ислом оламида энг етук инқилобчи шахсиятларга айлантирди, балки Исломнинг турли мазҳаб ва фирқалари ўртасида ҳам  ул ҳазрат олий мақомга эга бўладилар.Имом Хумайний тафаккурларида ваҳдат бир нав оммавий келишувчилик ва қадриятдирки, илоҳий ва маънавий асосга эгадир ҳамда  Китоб ва Суннатда унинг меъёрий ва ахлоқий намуналари назарий ва амалий кўламларда ифода этилган.Бу  шундай ваҳдатки,  шахслар ва гуруҳларнинг ўзаро ҳиссий энергиялари, ҳимматлари ва эътиқодларидан сарчашма олади ҳамда шариат мақсади, қудрат сабаби, ислоҳ ва тараққиёт омили бўлиб,  жамиятдаги фасодга тўсқинлик қилади.Имом Хумайний Ислом оламида ўзаро узоқлашишларнинг сабабларини аниқлашда  икки муҳим ва асосий омилга ишора этадилар: уларнинг бири  ҳукуматнинг халқдан узоқда бўлиши ва исломий  мамлакатлар ҳукмдорларининг ихтилофлари ва бу борада шундай буюрадилар: “Биз биламиз, мусулмонлар ҳам, балки ҳам  исломий юртлар, барча билишадики, бизга етадиган нарса  ва етган нарса икки муаммодандир; ушбу муаммолардан бири ҳукуматларнинг ўрталаридадир ва афсуски, ҳозиргача ҳал бўлган эмас ва иккинчи муаммо ҳукуматларнинг халқлари билан муаммолари. Улар ўз халқларига шундай муносабат қилишганки, халқ уларни қўллаб-қувватламайди.Имом Хумайний ҳазратлари назарида ваҳдат тушунчаси жуда кенг қамровли бўлиб, шиа аҳлидан бошлаб, бутун дунё мусулмонлари ва ҳатто ер юзидаги барча инсонларни қамраб олади. Шу боис, уларга Эрон Исломий Инқилобидан ибрат олиб, ўзлигингизни англанг ва қадрланг, - дея тавсия бердилар.Эрон Исломий Инқилоби хўрлик ва маҳрумият исканжасида азият чекаётган мусулмонларнинг уйғонишларига сабаб бўлди ва кўпгина хайроту баракотлар келтирди. Ушбу инқилоб жаҳоннинг мазлум мусулмонларига бирлик, эрксеварлик ва истиқлолдан дарак берди. Эрон мусулмон халқидан сўнг ваҳдат ва бирликни асраб-авайлаш барча мусулмон умматининг вазифасидир: "Умматларнинг ўзлари ўзларининг фикрида бўлишлари лозим."Мусулмонлар бир тану бир жон ва иттифоқ бўлишлари керак. Жуғрофий ҳудудлар ва чегаралар уларнинг бир-бирларидан айрилишларига сабаб бўлмаслиги лозим. "Ҳудудлар-мамлакатлар айро – қалблар битта." Агарчи дунё мусулмонлари бугун 50 дан ортиқ кичик ва катта давлатларга бўлинган бўлсалар ҳам, лекин Аллоҳ амри ва замона талабидан келиб чиқиб, муштарак исломий ва инсоний қадриятлар байроғи остида ўзаро ҳамжиҳатликларини янада мустаҳкамлашлари даркорким, Аллоҳ лутфи ила ушбу уфуқнинг ёруғ нурлари кўринмоқда. Бугун Исломий Инқилобнинг шарпаси ва руҳи мусулмон минтақаларда мазлум ва гирифтор мусулмонларнинг зўравон ва золим кучларга қарши қаратилган қўзғолони  авж олмоқда.Энди эса ваҳдат мавзусида таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  унвонли туркум эшиттиришнинг янги    сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти   ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.Имом Хумайний (р) нуқтаи назаридан Исломнинг самовий китоби  Қуръони Карим ҳақиқатлари тирик ва жовидондир. Аммо халқ томонидан ушбу Муқаддас китобни дарк этиши турлича бўлади. Ул ҳазрат шундай буюрадилар: " Биз фахрланамиз ва Ислом ва Қуръонга эътиқод қилган азиз миллатимиз на фақат мусулмонлар  ўртасида, балки инсоният ваҳдатидан ташкил топган Қуръоний ҳақиқатларни истайдиган мазҳабга пайравлик қилишидан  ифтихор қилади."Ушбу Қуръоний ҳақиқат қабристон ва мозорлардан уни нажот бериб ва инсонни нажот берувчи энг олий намунаси унвонида уларни Тоғутга бандалик, асирлик нобуд бўлиш ва фано бўлишдан нажот беради."

 

Ёрлиқ