Нур диёридан
Азиз тингловчилар, ривоятимизни шу жойига келган эдикки Али (а) Пайғамбар (с) билан юз берган ҳодисанинг сабабини эшиттиб айтди : Эй Худо Расули, отам ва онам фидоинг бўлсинлар мен бу ишни бошқара олмасам керак.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Азиз тингловчилар, ривоятимизни шу жойига келган эдикки Али (а) Пайғамбар (с) билан юз берган ҳодисанинг сабабини эшиттиб айтди : Эй Худо Расули, отам ва онам фидоинг бўлсинлар мен бу ишни бошқара олмасам керак.
Пайғамбар (с) айтдилар: Албатта бу фақат сенинг қўлингдан келади. Шундай экан улар билан урушиш учун шошилгин.
Ушбу воқеадан бир неча кун ўтганидан сўнг муҳожирлар ва ансорийлар гуруҳидан 150 нафар Али (а)га қўшилишди ва Пайғамбар (с) байроғи остида тўпланишди. Пайғамбар (с)нинг амакиси ва Аббоснинг фарзанди Али (а) ёронларининг сони камлигини кўриб ул ҳазрат олдиларига келиб айтди: "Эй Парвардигорнинг Расули! Қандай қилиб сиз амакивачам Али (а)ни кичик бу гуруҳ билан Ҳорис раҳбарлик қилаётган бир катта гуруҳ билан урушишга юборишни мақсад қилдингиз?
Пайғамбар (с) шундай жавоб бердилар: "Ҳақ таолога қасам ичаманки агарчи улар чўл-биёбоннинг қумидек кўп бўлсалар ҳам Парвардигор Али (а)нинг қўли билан бизларга ғалаба келтиради. Сўнг Али (а)нинг боришига буйруқ бердилар. Ва Али (а) ўз ёронларининг пешволигида Мадина шаҳридан чиқди.
Пайғамбар (с) бир неча муддат уларни кўзатдилар ва охирида чўл-биёбонга етишлари билан ул ҳазрат Али (а) га дуо бериб айтдилар: "Эй менинг ҳабибим! Олдинга бор ва Аллоҳ таоло сени ҳар томонлама муҳофазат этади.
Аллоҳ таоло паноҳида бўлгин!"
Энди ривоятимиз давомини эшитинглар.
Али (а) ўз ёронларини мақсад қилган йўл томон олиб борарди ва бирон бир шахс Мадина қўшунининг ҳаракати ҳақида фитнажўйларга хабар бермаслиги учун ҳаракат қиларди. Улар кун давомида дам олиб кечқурун эса шошилинч билан йўлни давом этишарди.
Али (а) танланган йўл барча ҳамроҳларининг юракларида қурқув солган эди ва улар бир-бирларига шивирлашиб сўзлашарди. Улардан бири айтди: “Али (а) ёшдир ва йўлни яхши билмайди. Ваҳший ҳайвонлар бизни емасдан бу йўлдан қайтишимиз яхши бўлардими? Сўнгра ўз амирларининг олдига боришди ва бу хабарни беришди. Али алайҳисалом уларга айтди: “Ўз ишларингиз биланшуғулланинглар ва маълумотга эга бўлмаган нарсаларингиздан қўл тортинглар. Менинг буйруқимга қулоқ солинглар, чунки мен ўз ишимни яхши биламан.
Сўнгра улар тинчланиб ва пушаймон бўлиб Али (а) олдидан ўз жойларига қайтишди. Али алайҳисалом ҳар гал йўлда адашиб қолганида ўз бошини осмон томон кўтариб дуо қиларди. Али алайҳисалом айтарди: “Эй адашганларнинг йўловчиси ва нажот берувчиси! Бизларга ёрдам бергин!”
Мадина қўшуни Пайғамбар (с) ва Али (а)нинг дуоларидан куч олиб тоғ ва дараларни кезиб ўтарди. Кечаларининг бирида уша фитнажўйлар ўз сарзаминида ғафлат ўйқусида бўлган пайтларида Али (а) ўз ёронларини даранинг баландлигига олиб борди ва уларга ўз отларининг тумшуқларини бирон нарса билан боғлашга буйруқ берди, токим отлар кишнаши билан душман уйқудан ўйғотмасин . Бу икки гуруҳлардан бири ерда ва бошқаси эса баландликда шай бўлиб турган эдилар.
Эрталаб мусулмонларнинг азон айтиши фитнажўйларни ўйқусидан ўйғотдти ва улар ваҳима билан ўз жойларидан туришди. Қўёш чиқишидан сўнг улар тоғнинг баландлигидан Мадина қўшунларининг байроғи ва Али алайҳисалом раҳбарлиги билан унинг ёронларини куриб қолишди. Ушанда улар тушундиларким Пайғамбар (с) нинг издошлари улар билан музокара этиш учун келишган. Бир соатдан сўнг бу фитнажўйлардан бири тоғ олдига келиб қичқириб айтди: “Сизлардан кимнинг номи Муҳаммаддир? Али алайҳисалом шундай жавоб берди: Мен Абу Толибнинг ўғли, Пайғамбар (с)нинг амакивачаси ва ул ҳазрат қизларининг эриман.
Фитнажўй шахс шундай деди: “Агар сен ҳақиқатанҳам унинг қариндошларидан бўлсанг, сен ва унинг ўрталарингиздан бизлар учун бирон фарқ йўқ.”
Сўнгра Али алайҳисалом томонига югуриб уни урушга даъват этди. Али (а) ҳам унинг истиқболига шошилиб борди. Ва улар ўз қиличлари билан бир-бирлари қаршисида қарор олишди. Али алайҳисалом бир зарба билан уни ерга туширди ва ундан сўнг фитнажўйлар пешвоси бўлган Ҳорис номли унинг биродари жанг майдонига кирди ва бир неча муддатдан сўнг Али (а) уни қонга буяди.
Мусулмонлар Али алайҳисалом урушишидан хурсанд бўлишди ва уша теппаликдан пастликка тушдилар ва фитнажўйлар билан урушни бошлашди.