октябр 27, 2016 12:26 Asia/Tashkent

14 аср бундан илгари ислом дини зуҳур этиши билан аёлларнинг эсдан чиқиб кетган қадр- қийматлари қайта тикланди. Ислом дини таълимотларига кӯра эркак ва аёл барорбар фитратда яралишган.

Инсон қадр-қийматини риоят этиш одамларнинг ижтимоий ҳаётларидаги орзу-армонларидандир. Ачинарлиси шуки жамиятда бошқалар обрӯйини поймол этадиган кишилар ҳама давру замонда бор ва бӯлади. Тарихнинг гувоҳига кӯра аёллар қадр-қийматлари камситилган ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол бӯлиб, уларга зулм-ситам бӯлиб келган. Бу зулм-ситамлар шу даражага етган эдики Аристотелӣ аёлни Худо вужуди ва ақл-заковатдан бенасиб деб тарифлаган. Қадимги замон муқаддас китобларида ҳам аёлларни эркакларни тӯғри йӯлдан озишлари ва гуноҳга ботишга асосий сабаб деб билишган.

Барча инсонлар эркак ва аёл, ирқлари, тиллари ва ижтимоий келиб чиқишларидан қатъий наазар баробар ҳақ-ҳуқуқлардан баҳраманд бӯлишга уринишади. Аммо жамиятнинг баъзи бир қатлами ҳамиша таважжуҳсиз қолиб, ҳақ-ҳуқуқлари поймол бӯлиб келган.

Аёллар жамиятнинг ҳақ-ҳуқуқлари мудом поймол бӯлиб келган қатлами бӯлиб, аксар маврид уларнинг инсоний кароматлари камситилади.

14 аср бундан илгари ислом дини зуҳур этиши билан аёлларнинг эсдан чиқиб кетган қадр- қийматлари қайта тикланди. Ислом дини таълимотларига кӯра эркак ва аёл барорбар фитратда яралишган.

Қуръони карим эркак ва аёлларни ахлоқий ва фазилат касб этишлари жиҳатидан баробар деб билиб, аёллар ҳам эркаклар қатори инсоний олий даражаларга қӯл топишлари мумкин эканликларига такидлайди.

Жумладан, Қуръони карим Аҳзоб муборак сураси 35 ояти каримасида ӯқиймиз:

Албатта, муслимлар ва муслималар, мўминлар ва мўминалар, давомли итоаткор эркаклар ва давомли итоаткор аёллар, садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, тавозуъли эркаклар ва тавозуъли аёллар, садақа қилгувчи эркаклар ва садақа қилгувчи аёллар, рўза тутгувчи эркаклар ва рўза тутгувчи аёллар, фаржларини сақловчи эркаклар ва (фаржларини) сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилгувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилгувчи аёллар–ўшаларга Аллоҳ мағфиратни ва улуғ ажрни тайёрлаб қўйгандир.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Ислом ва инсон қадр-қиймати" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Ислом дини аёллар қадр-қийматларини иқтисодий жиҳатдан ҳам қӯллаб-қувватлайди. Қуръони карим Нисо муборак сураси 32 ояти каримасида бу борада келган:

  Ота-она ва қариндошлар қолдирган нарсага ҳар бир киши учун меросхўрлар қилдик. Қасамингиз ила боғланганларга насибасини беринг. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага шоҳиддир. (Яъни, ҳар бир одамнинг қариндошлари меросхўри бўлади. У ота-онаси ва қариндошларидан мерос олганидек, ундан ҳам болалари ва қариндошлари мерос олади. Шундай қилиб, мол авлоддан авлодга ўтиб туради. Ояти каримадаги: «Қасамингиз ила боғланганларга насибасини беринг», деган жумлада меросга тааллуқли, қариндош бўлмаган шахсларга ишора қилинмоқда. Исломнинг дастлабки босқичида шундай шахслар бўлган.)

   

 

Ёрлиқ