Нур томон йўл (955)
Муборак Қоф сураси 38-45 - ояти карималарининг шарҳи
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Раҳмат пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи покларига саломлар ва салавотлар бўлсин. Сиз азиз тингловчиларга салом билан, “Нур томон йўл” дастурининг навбатдаги сонида Қурони Каримдаги оятларнинг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.
Даставвал муборак Қоф сурасининг 38-40-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
«وَ لَقَدْ خَلَقْنَا السَّماواتِ وَ الْأَرْضَ وَ ما بَیْنَهُما فِی سِتَّةِ أَیَّامٍ وَ ما مَسَّنا مِنْ لُغُوبٍ»، «فَاصْبِرْ عَلى ما یَقُولُونَ وَ سَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّکَ قَبْلَ طُلُوعِ الشَّمْسِ وَ قَبْلَ الْغُرُوبِ»، «وَ مِنَ اللَّیْلِ فَسَبِّحْهُ وَ أَدْبارَ السُّجُودِ»
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Албатта, осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни олти кунда яратдик. Ва Бизни чарчоқ тутмади. Уларнинг айтаётганларига сабр қил ва Роббингга қуёш чиқиши ва ботишидан аввал ҳамду тасбиҳ айт. Кечасида ҳам Унга тасбиҳ айт. Ва саждадан кейин ҳам.
Олдинги кўрсатувларда қиёматнинг барпо этилиши ва уни инкор қилувчилар ҳақида фикрлар билдирилган эди. Бу ояти карималарда яна бир бор Аллоҳ таолонинг қудратига ишора қилиб, шундай дейилади: Сизлар қиёмат кунининг келишига қандай шак-шубҳа қиласизлар, ҳолбуки, мавжуд дунё бутун буюклиги билан Аллоҳ таолонинг иродаси билан олти кунда барпо этилган ва унинг яратилиши Аллоҳ таоло учун ҳеч қандай чарчоқ, ранж ва заҳмат келтирмаган.
Шунда Аллоҳ таоло ўз пайғамбарига айтди:
“Қиёматни инкор этувчи кимсаларнинг сўзларидан қайғурма, ўзингни ғамгин қилма, кечаю кундузнинг турли соатларида Аллоҳни зикр қилиш билан қалбингга қувват бер ва уларнинг сўзларига бардош бер.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Аллоҳ таоло бутун борлиқни бир лаҳзада яратиши мумкин бўлса-да, у дунёнинг яратилишининг босқичма-босқичлигини таъкидлайди ва бу дунёни бошқаришдаги сабаб ва иллатлар тизимини кўрсатади.
2. Коинот жуда кенг. Бу дунёнинг буюклиги Аллоҳ таолонинг чексиз қудратини кўрсатади.
3. Мухолифларнинг туҳматлари, маломатлари, ноўрин сўзлари ҳақиқатни айтишда суст бўлиб, орқага чекинишимизга сабаб бўлмаслиги керак, балки сабр ва сай-ҳаракат билан йўлда давом этишимиз керак.
4. Муаммолар олдида сабр қилишнинг энг яхши таянчи ҳамиша Аллоҳни зикр қилишдир.
Аллоҳ таолони зикр қилишнинг маълум вақти бўлмаса-да, лекин ибодатнинг махсус вақтлари фазилат, устунлик ва кўпроқ таъсирга эга.
Энди Қоф сурасининг 41-44-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
«وَ اسْتَمِعْ یَوْمَ یُنادِ الْمُنادِ مِنْ مَکانٍ قَرِیبٍ»، «یَوْمَ یَسْمَعُونَ الصَّیْحَةَ بِالْحَقِّ ذلِکَ یَوْمُ الْخُرُوجِ»، «إِنَّا نَحْنُ نُحْیِی وَ نُمِیتُ وَ إِلَیْنَا الْمَصِیرُ»، «یَوْمَ تَشَقَّقُ الْأَرْضُ عَنْهُمْ سِراعاً ذلِکَ حَشْرٌ عَلَیْنا یَسِیرٌ»
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Нидо қилувчи яқин жойдан нидо қилган кунда, қулоқ ос. У кунда қичқириқни ҳақ ила эшитурлар. Ана ўша чиқиш кунидир. Албатта, Биз тирилтирамиз, ўлдирурмиз. Ва қайтиш ҳам Бизгадир. У кунда устларидаги ер ёрилиб, шошиб чиқурлар. Ана ўша Биз учун осон тўплашдир.
Бу оятлар дунёда миллиардлаб инсонлар ҳузурида ва илоҳий ва самовий даъват билан бошланадиган қиёмат кунида улуғ йиғиннинг очилиш маросимига далолат қилади. Ўша самовий овоз бутун Маҳшар аҳли яқиндан эшитиши учун фазода тарқалади. Даватнинг улуғлиги тоғлар ва ернинг ёрилишига, тупроқдан ўликларнинг чиқишига ва тарқоқ одамларнинг тўпланишига сабаб бўлади.
Оятларда уларни дунёда биринчи марта яратиб, сўнгра ўлдирган ўша Аллоҳ таоло бугун уларни ўз яратган мақсад сари йўлларини давом эттиришлари учун тирилтиргани ҳам таъкидланган.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Тирилиш жисмоний нарсадир. Ҳар бир инсон ердан кўтарилиб, қиёмат саҳнасида намоён бўлади.
2. Ўлим ва ҳаёт ёлғиз Аллоҳнинг қўлида ва бу Аллоҳ таолонинг қиёмат кунида ўликларни тирилтириш имкониятининг энг яхши далилидир.
Сўнгда муборак Қоф сурасининг 45-ояти каримасининг қироатига қулоқ тутамиз:
«نَحْنُ أَعْلَمُ بِما یَقُولُونَ وَ ما أَنْتَ عَلَیْهِمْ بِجَبَّارٍ فَذَکِّرْ بِالْقُرْآنِ مَنْ یَخافُ وَعِیدِ»
Ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Уларнинг айтганларини Биз билувчимиз. Сен уларнинг устидаги жаббор эмассан. Бас, Қуръон ила азоб ваъдамдан қўрққанларни огоҳлантир.
Аввалги оятларнинг давоми сифатида ушбу оят яна бир бор Пайғамбаримиз (сав)га мурожаат қилади: Биз қиёмат кофирлари даъватингни инкор этиб, бошқаларни сенга иймон келтиришдан тўсишда нима дейишларидан хабардормиз. Лекин ҳамма сенга ишонишини кутма, чунки биз одамларни эркин яратдик ва улар танлаш ҳуқуқига эга.
Сенинг пайғамбарлик вазифанг илоҳий хабарни етказиш ва одамларга қилган ишларининг оқибатларидан огоҳлантиришдир. Сен кимнидир динни қабул қилишга мажбурлаш ва кимгадир даъватингни куч билан юклаш учун вакил эмассан.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Қуръон энг яхши эслатувчи восита бўлганлиги сабабли, одамларнинг ахлоқий баҳс-мунозаралари ва насиҳатларида асосий ўринни ўз-ўзидан ясалган ва дидли хатти-ҳаракатлар эмас, балки Қуръон оятлари бўлиши керак.
2. Илоҳий динларнинг тамойиллари табиийдир ва барча инсонларда мавжуд. Фақат эслатма. Шунинг учун пайғамбарлар одамларнинг яширин ва унутилган табиатини эслатма ва огоҳлантиришлар билан уйғотишга ҳаракат қиладилар.
3. Пайғамбарларнинг вазифаси динни тарғиб қилишдир ва ҳеч қандай куч ва мажбурлаш йўқ. Чунки динни қабул қилиш ирода эркинлигига асосланиши керак.
4. Аллоҳ таолонинг қиёмат кунидаги жазо ва ажр ҳақидаги ваъдаларига ишониш пайғамбарларнинг насиҳат ва пандларини қабул қилишга асос бўлади.
Ушбу оятнинг ниҳоясига етиши билан муборак Қоф сураси тугади ва кейинги дастургача сиз азизларни Улуғ Тангри таолога ҳавола қиламиз ва фикр ва мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз. Хайр.