Эрон матбуотига бир назар
Жавон, Кайҳон ва Мардум Солори газеталари
Жавон газетаси шундай ёзади, Эрон, Россия ва Сурия ўртасидаги терроризм билан қарши кўраш олиб бориш қудратли коалициясининг мустаҳкамланиши ва устувор бўлиш босқичи такомуллашиб, ўзининг фаолиятини ўтган бир ярим йил давомида турли арсалар ва турли даражаларда намоён этди. Ишғол этилган минтақаларнинг яримидан ортиқини озод этган Суриядаги терроризм билан қарши кўраш олиб бориш фронтининг уруш майдонларида қулга киритилган ютуқларидан ташқари ҳарбий, хавфсизлик ва дипломатик чора-тадбир мажмўаси орқали стратегик бир мувафаққиятга ҳам эришилдиким, бу ҳам бўлса, Сурияда бўҳронларни келтириб чиқаришнинг бошланишида махфий қолишига қарор қилинган эди ва Америка ва терроризм ҳомийларининг бандаси терроризм орқали Ўрта Шарқнинг янги тизимини яратиш ва геополитик мақсадларини амалда татбиқ этиш учун хилмахил такфирий гуруҳлардан баҳраманд бўлиши эдиким, ҳаммага ошкор бўлди. Қулдан бой берадиган нарсаси бўлмаган Туркия, Қатар ва Сауъдия ва бошқа терроризмнинг пиёда аскарлари учун терроризм нафас олиш ва ҳаёт кечиришлари учун бир восита ҳисобланади. Келаси кунлар Масквадаги йиғилишнинг маҳсулини минтақа, айниқса Ироқ ва Сурия бўйлаб намойиш этади.
*****
Кайҳон газетаси шундай ёзади, Яман урушида Ол-Саъуднинг кетмакет мағлубиятларга юзмаюз бўлиши ушбу мамлакат ўзини нажот бериши учун турли йўллардан фойдаланишининг сабабига айланди. Аммо ҳеч қайси фитна-найранглар Яман халқининг муқовиматини заифлантиргани йўқ ва ушбу мамлакатнинг қабилалари кундан кунга яна кўпроқ Яманнинг халқ кучлари ва армиясига қўшилишмоқда. Аммо энди Арабистон Яман инқилобчиларига қарши бошқа компанияни йўлга солиши билан “Ансоруллоҳ мусалмонларнинг муқаддас макони бўлмиш Маккага қарата ракета йўллаган” -деб эълон қилди. Шундай назарга ташланадиким, Ол-Саъуд уруш майдонларида мағлубиятга юзмаюз бўлишидан кейин психологик урушга юз қаратган. Аммо мажаронинг ҳақиқати нимида? Яман мудофаа вазирлигининг ьерган маълумотига кўра, пайшанба куни 800 км масофага бориб етадиган “Буркон-1” русумли бир ракетани Жиддадаги Малик Абдулазиз халқаро аэропортига аниқ бориб етган ва катта зарарлар етказган. Бу биринчи маротаба эдиким, Яманнинг ракетаси Риёздан кейин Арабистоннинг энг катта шаҳри бўлмиш Ол-Саъуд режимининг иқтисодий пойтахти “Жидда” шаҳрини нишонга олди. Ансоруллоҳнинг мувафаққиятли ушбу ҳужуми Ол-Саъуд учун қийматга тушди ва бу мамлакат ўз мағлубиятини оқлаш учун ёлғонлар тарқатиш ва ахборот урушини келтириб чиқаришга сайъ-ҳаракат қилмоқда.
*****
Мардум Солори газетаси шундай ИШИД террористик гуруҳининг террористлари Ироққа ҳукумат қилишнинг ормонларини эсларидан чиқаришлари лозим. Мосел шаҳрини озод этиш амалиётлари бошланишидан 10 кун ўтгач ироқлик кучларнинг сони ушбу шаҳарни тозалаш учун ўз амалиётларининг охирги босқичини бошлашда бир ярим миллионга етади ва Моселни қайтариб олишнинг ортга ҳисоблаш ҳам бошланган. Моселдан етиб келган маълумотларга кўра, амалиёт шаҳар дарвозаларининг яқинигача бўлган шимолий, шарқий ва шимол-шарқ йўналишида олдинга борган ва ироқлик кучлар шаҳарнинг бир неча километрлик узоқлигида курд бешмаргалари, маҳаллий кучлар билан бирга Моселни тозалаш ҳисобланмиш учинчи босқичини бошлаш учун позиция олишган. ИШИД террористик гуруҳи ўзининг нобуд бўлишининг олдини олиш учун туғри келган йўлдан фойдаланмоқда. ИШИД террорчи гуруҳи бегуноҳ халқдан инсоний қалқон яратмоқда. Ўтган ҳафта давомида ҳам камида 232 нафарни Мосел шаҳрининг яқинида қатл этишди. ИШИД террорчи гуруҳининг террористлари Мосел атрофида яшовчи минг нафар шахсни уйларидан ҳайдаб овора қилишган.