Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун душанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил обон ойининг 10- чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил муҳаррам ойининг 29-чиси ва милодий ҳисоб билан 2016 йил октябр ойининг 31-чи кунидир.
Бугун душанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил обон ойининг 10- чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил муҳаррам ойининг 29-чиси ва милодий ҳисоб билан 2016 йил октябр ойининг 31-чи кунидир.
Бундан 60 йил илгари президент Жамол Абдулносир томонидан Мисрдаги Англия ва Франсия муштарак ширкатига тегишли бӯлган Сувайш канали милийлаштирилгач, Англия ва Франсия бу мамлакатга ҳужум қилишди.Фурсатдан фойдаланиб сионистик режим кучлари ҳам Мисрга бостириб кириб, Сувайш каналининг шарқий соҳилларини ӯз тасаруфларига киритишди. Англия, Франсия ва сионистик режим босқинчилари бутунлигича Сино оролини қӯлга киритишди.
СССР ва Американинг ҳарбий аралашув ҳақидаги таҳдидларидан сӯнг босқинчилар оташкесим эълон қилишди. Сувайш канали бӯйлаб БМТнинг тинчликни муҳофаза қилувчи кучлари назорати ӯрнатилди.
Сувайш канали учун олиб борилган жанг Жамол Абдулносирнинг мамлакат ичкариси ва халқаро миқёсдаги мавқеини кучайтириб, уни миллий ҳамда умуман араб дунёсида қаҳрамонга айлантирди. Натижада бошқа араб мамлакатларида ҳам миллий озодлик ҳаракатининг заминалари вужудга кела бошлади.
Хххххххххххххххх
Ҳижрий-шамсий 1359 йил обон ойининг 10-куни, яъни бундан 36 йил бурун Ироқнинг Эрон тупроғига тажовузидан бир ой ӯтгач, Эрон Ислом жумҳуриятининг нефт маҳсулотлари вазири муҳандис Муҳаммад Жавод Тундгуён ва ушбу вазирликнинг бир қатор масъул хизматчилари мамлакат жанубидаги нефт конларини кӯздан кечириш пайти Ироқ армиясининг зобитлари томонидан ӯғирлаб кетилди.
Тажовузкор Саддом режими аввалига муҳандис Тундгуённи ӯғирлаганига иқрор бӯлмади. Кейинчалик эса уни асирликда ӯз жонига қасд қилди, дея эълон қилди. Аммо у билан бирга бӯлган асирлар ва тиббиёт хулосаларига кӯра муҳандис Тундгуён БААС режимининг ғайриинсоний қийноқлари натижасида шаҳодатга етган.
ХХХХХ
Бундан 13 йил олдин, 2003 йил октябр ойининг 31-куни Малайзиянинг бош вазири Маҳотҳир Муҳаммад ӯз ихтиёри билан вазифасидан истеъфо берди.
У 1926 йили туғилган бӯлиб, 1981 йил 55 ёшида Малайзиянинг мустақиллигидан сӯнг тӯртинчи бош вазири сифатида мамлакат бошқарувини қӯлга олди. Янги Малайзиянинг отаси лақаби билан шуҳрат қозонган Маҳотҳир Муҳаммад йигирма йил давомида мамлакатни иқтисодий ривожланган ӯлкага айлантирди. Унинг муваффақияти шундаки, ғарбга тақлид қилмасдан, миллий маданият, дин ва урф-одатларга суянган ҳолда ӯз мамлакатини саноати ривожланган замонавий Малайзияга айлантира олди.
Маҳотҳир Муҳаммад 22 йиллик бошқарувдан сӯнг 2003 йилнинг 31 октябр куни ӯз ихтиёри билан вазифасидан истеъфо берди.