Эрон матбуотига бир назар
Жумҳурии Исломи, Рисолат ва Кайҳон газеталари
Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Англиянинг мустамликачилик режими Форс кўрфази минтақасидан 45 йил қочиб кетганидан кейин яна бир маротаба минтақада ўз ўрнини қайта топишга ҳаракат қилмоқда. Бунга асосан келаси ойлар давомида Англиянинг катта денгиз базасини Баҳрайнда очиш қарор қилинган. Бу ҳодиса фосид ушбу режимнинг расвочилик аъмоллари билан бирга қора мустамликачилигини қайта тириклаш учун Англиянинг чигал тушларидан далолат беради. Муҳим масала парданинг орқа томонида ўзининг ноқонуний манфаатларини таъминлаш йўлида БМТ ташкилоти, хавфсизлик кенгаши ва халқаро бошқа ташкилотларда ҳамда Форс кўрфазида бостиришга асосланган режимларни ҳимоят этишда Англиянинг роли уйнаши ва уларнинг жиноятлари ва ёвузликларини мумкин қадар хаспўшлашга ҳаракат қилиши ҳисобланади. Энди Лондон давлати очиқ-ойдин ўтган вақтларга ўхшаб қурол-яроқларни Арабистонга сотишини ва бу жараёнда биронбир тўхтатишни хоҳламайди деб эълон қилмоқда. Англиянинг ноинсоний ушбу хатти-ҳаракати минтақанинг бостирувчи режимларига далда беришни ижод этишда ноинсоний сайъ-ҳаракатлар унвонида талқин этишадиким, эркинлик, демократия ва инсон ҳуқуқларини ҳимоят этишда Лондоннинг демагогиядан иборат бўлган иддаолари билан биткул фарқ қилади ва бу иддаоларнинг тезкарисидир. Қоидага асосан вужудга келган биринчи фурсатда Англиянинг янги бунёд этилган мастамликачилик базаси баҳрайн жасоратли халқининг ҳужумларида қарор олиши мумкинким, Англиянинг қора мустамликачиликларига қарши минтақадаги халқларнинг таърихий кўраш олиб бориш хотирасини зеҳнларда қайта тиклайди.
*****
Рисолат газетаси шундай ёзади такфирий гуруҳлари қаршисида Сурия муқовимат кучларининг олға ҳаракат қилишлари давом этаётган ва ушбу гуруҳга қарши ўз қуршовини кучайтираётгани бир вақтда Ғарблик фронт ҳам изтироб ва ҳаяжонга келиб ва ўзлари вужудга келтирган террористларини нажот бериш учун бошқа йўлларни топиш пайидадир. Сурия ҳудудида учишни ман этиш минтақасини ижод этиш ва Риққага эҳтимолий ҳужум уюштиришни режалаштириш учун сайъ-ҳаракат қилиш Сурияда мувозанатни ўзгартириш учун Вашингтон ва иттифоқчиларининг амалга ошираётган охирги сайъ-ҳаракатлари ҳисобланади.
Сурия ҳаво ҳудудларида учишни ман этиш минтақасини ижод этиш учун Американинг амалга ошираётган сайъ-ҳаракати Россия билан тўқнашиш сабабига айланиши мумкин ва Американинг ҳарбий расмийлари ҳам унинг оқибати ҳақида огоҳлантиришмоқда. Америкаликлар яхши билишадиким, Сурияда Россия билан тўқнашиш вазъиятни чигиллаштириб қуяди. Америка армия штабининг раиси Жозеф Донфорд охирги пайтда конгрессга Клинтоннинг хорижий сиёсатлари стратегиясининг бири бўлмиш учиш ман этилган минтақасини ижро этиш учинчи жаҳон урушининг бошланиши сабабига айланади ва у ушбу лойиҳага риоят этмайди деб огоҳлантирди.
*****
Кайҳон газетаси шундай ёзади Ол-Саъуд режими ва Американинг ер кучлари ўзларининг 14 кунлик муштарак ҳарбий тактик машғулотларини Арабистоннинг шимол-ғарбида бошлашди. Американинг денгиз пиёдалари ва Арабистон армияси иштироки билан “Шимолий қутб-2016” номи остидаги ушбу ҳарбий тактик машғулотлар ўтган куни Арабистоннинг шимол-ғарб минтақаларида бошланди. Бу минтақа Табукда жойлашган ва Ол-Саъуд армиясининг ҳарбий бўлинмалари бу ерда жойлашган. Арабистон расмийлари охирги йиллар давомида Осиёнинг ғарби минтақаси ва Африка шимолида кўп жиноятларни содир этишди ва ўз ҳукуматларини давом эттириш учун Америка ва ҳатто сионистик режим билан ўзининг болиқлиги ва муносибатларини мустаҳкамлашмоқда. Охирги пайтда Арабистон денгиз кучлари Форс кўрфази ва Ҳурмуз сувларида ҳам ҳарбий тактик машғулотлар ўтказган эди.