декабр 15, 2022 12:27 Asia/Tashkent
  • Нур томон йўл (973)

Муборак Қамар сурасининг 23-32-ояти карималарининг шархи.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Раҳмат пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи покларига саломлар ва салавотлар бўлсин. Сиз азиз тингловчиларга салом билан, “Нур томон йўл” дастурининг навбатдаги сонида Қурони Каримдаги оятларнинг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.

Аввал муборак  Қамар сурасининг 23-26-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:

کَذَّبَتْ ثَمُودُ بِالنُّذُرِ، فَقَالُوا أَبَشَرًا مِنَّا وَاحِدًا نَتَّبِعُهُ إِنَّا إِذًا لَفِی ضَلَالٍ وَسُعُرٍ، أَأُلْقِیَ الذِّکْرُ عَلَیْهِ مِنْ بَیْنِنَا بَلْ هُوَ کَذَّابٌ أَشِرٌ، سَیَعْلَمُونَ غَدًا مَنِ الْکَذَّابُ الْأَشِرُ

Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

Самуд(халқи ҳам) огоҳлантирувчиларни ёлғонлаган.Улар шундай дейишган: “Ўзимиздан бўлган бир одамга эргашамизми? Унда адашиб қоламиз ва аҳмоқ бўлиб қоламиз-ку!Зикр (Қуръон) орамиздан унга берилибдими?! Йўқ! У кеккайган ёлғончидир (дедилар).”Кеккайган ёлғончи ким эканини улар эртагейла билиб олади.

Олдинги кўрсатувларда Нуҳ ва Од алайҳиссалом қиссаси айтилган эди. Бу дастурда Самуд қавмининг тақдирини муҳокама қиламиз. Бу халқ Арабистон ярим оролининг шимолида яшаган ва уларнинг пайғамбари Ҳазрати Солиҳ эди. Улар кибр ва манманликдан Аллоҳнинг элчисининг огоҳлантиришларига эътибор бермай, ўзларининг ёмон ишларини давом эттирдилар.

Улар нафақат унинг таклифини қабул қилишни хоҳламадилар, балки уни адашган ва ақлдан озган одам деб атаб, унга эргашиши адашиш ва ақлдан озишга олиб келади дейишди

Албатта, Ҳазрати Солиҳга қарши чиқиш учун бошқа баҳоналари ҳам бор эди. Бизга ўхшаган, орамизда оддий яшовчи, куч-қудрати, бойлиги ва аҳолиси бўлмаган одам қандай қилиб Аллоҳ томонидан бизни ҳидоят қилиш учун тайинланган, деган катта даъвони олға суради, дедилар.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз: 

1. Пайғамбарларнинг имтиёзларидан бири шу эдики, улар оддий халқ орасидан чиқиб, одамларга ўрнак бўлишлари учун оддий ва содда ҳаёт кечирганлар.

2. Баъзида одамлар шунчалик адашиб кетадики, улар пайғамбарлар каби покиза ва солиҳ кишиларга эргашишни қабул қилмайдилар, бироқ ўша одамлар ё золимлар ҳукмронлиги остида яшайдилар ёки ақлсиз махлуқларга сиғинадилар!

3. Пайғамбарларни ёлғон ва худбинликда айблаш рақибларнинг тактикаларидан биридир; Уларнинг ўзлари ҳам бу икки хусусиятга эга. 

Энди  муборак  Қамар сурасининг 27-29-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:

إِنَّا مُرْسِلُو النَّاقَةِ فِتْنَةً لَهُمْ فَارْتَقِبْهُمْ وَاصْطَبِرْ، وَنَبِّئْهُمْ أَنَّ الْمَاءَ قِسْمَةٌ بَیْنَهُمْ کُلُّ شِرْبٍ مُحْتَضَرٌ، فَنَادَوْا صَاحِبَهُمْ فَتَعَاطَى فَعَقَرَ

Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

(Эй Солиҳ!) “Уларни имтиҳон қилиш учун урғочи туя юборяпмиз, уларни кузатиб тур ва бардошли бўл.Сув улар ўртасида тақсимлаб қўйилганини билдириб, ҳар бир сувдан насибадор (ўз навбатида) келинсин!Кейинчалик, улар ўзларинин биродарини чақирди. Оқибатда, у ишга киришдию, (туяни) сўйиб юборди

Маълумки, ўзини пайғамбар деб даъво қилган ҳар бир киши қабул қилинмайди ва унинг даъвосининг ҳақиқатини исботловчи мўжиза кўрсатиши керак.

Аллоҳнинг изни билан тоғ бағридан бошқа туялардан фарқли улкан туя пайдо бўлди. Туянинг ичимлик суви шунчалик кўп эдики, улар сувни одамлар ва ҳайвон ўртасида бўлишлари керак эди.

Албатта, бу илоҳий синов эди. Одамлар сув нормасини ҳурмат қилишлари керак эди ва улар ўз навбатида сувга келишди.

Бу мўжизани инкор эта олмаган Самуд қабиласининг оқсоқоллари туяни ўлдиришга қарор қилдилар ва бу ишга бировни тайинладилар. Ҳазрати Солиҳ мўжизага гувоҳ бўлгандан кейин инкор ва ўжарлик жазога сабаб бўлишини огоҳлантирди. Лекин улар Солиҳнинг огоҳлантиришларига эътибор бермай, туяни ўлдирдилар.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз: 

1. Илоҳий мўжизалар ҳам одамларни ҳақиқатни билишга ва уни қабул қилишга интилаётганини, кимлар эса ҳақиқатга ўжарлик билан қарши чиқаётганини аниқлаш учун синов воситасидир.

2. Одамларга қарши далиллар тугамагунча Аллоҳ ҳеч кимни жазоламайди ва жазоси ошкор этилмайди. Пайғамбарларнинг мухолифлари ўзларининг ёвуз  мақсадларига эришиш учун ёвуз ва қонхўрлардан фойдаланадилар. 

Сўнгда муборак  Қамар сурасининг 30-32-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:

فَکَیْفَ کَانَ عَذَابِی وَنُذُرِ، إِنَّا أَرْسَلْنَا عَلَیْهِمْ صَیْحَةً وَاحِدَةً فَکَانُوا کَهَشِیمِ الْمُحْتَظِرِ، وَلَقَدْ یَسَّرْنَا الْقُرْآنَ لِلذِّکْرِ فَهَلْ مِنْ مُدَّکِرٍ 

Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

(Қарагин!) менинг азобим ва огоҳлантиришим қандай экан?Уларга битта даҳшатли қичқириқ юборганмиз. Натижда, худди молхонадаги хас-хашакка ўхшаб (ҳалок бўлиб) кетишган. Шубҳасизки, Қуръонни насиҳат (эслатма) олиш учун осон қилиб қўйдик, насиҳат олувчи борми?!

ушбу қавм Ҳазрати Солиҳнинг ростлигини исботлаш учун Аллоҳ таолодан келган туяни ўлдирганидан сўнг, Аллоҳ таолонинг ғазаби самуд қавми аҳлини қуруқ ва ҳаракасиз қилиб қўйган самовий чақмоқ шаклида тушди. Натижада, улар чорвадорлар уриб, чорва еми учун майдалайдиган емга ўхшарди. Самуд қавмининг тақдири ҳақидаги ривоятнинг сўнггида Аллоҳ таоло яна бир бор эслатиб ўтадики, Қуръоннинг нозил бўлишидан мақсад насиҳат ва огоҳлантиришдир, токи инсон ўз олдидаги хавф-хатарларни билсин, улардан ўзини қутқарсин ва бу дунёда ҳам, охиратда ҳам Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлмасин

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз: 

1. Гарчи туянинг қотили бир киши бўлса-да, лекин унинг ишидан кенг жамоатчилик рози бўлгани учун Қуръон бу ишни уларнинг барчасига нисбатлаган, шунинг учун ҳаммаси жазога тортилган.

2. Ҳеч ким Аллоҳнинг иродасига қарши тура олмайди. Самуд қавмининг кучлилари қуруқ ва синган шохлардек ерга йиқилди.

3. Қуръон тарих китоби эмас, балки у ўтмишдаги баъзи халқларнинг тарихини тўғри ва ҳақиқатга мос равишда баён қиладики, у ҳамма учун сабоқ бўлсин.

Ушбу дастурни якунлаш билан сиз азизларни улуғ Тангрига ҳавола қиламиз ва фикр ва таклифларингизни кутиб қоламиз. Хайр.

Ёрлиқ