декабр 19, 2022 12:28 Asia/Tashkent
  • Нур томон йўл (974)

Муборак Қамар сурасининг 33-42-ояти карималарининг шархи.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Раҳмат пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи покларига саломлар ва салавотлар бўлсин. Сиз азиз тингловчиларга салом билан, “Нур томон йўл” дастурининг навбатдаги сонида Қурони Каримдаги оятларнинг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.

 Аввал муборак Қамар сурасининг 33-35-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:

کَذَّبَتْ قَوْمُ لُوطٍ بِالنُّذُرِ، إِنَّا أَرْسَلْنَا عَلَیْهِمْ حَاصِبًا إِلَّا آلَ لُوطٍ نَجَّیْنَاهُمْ بِسَحَرٍ، نِعْمَةً مِنْ عِنْدِنَا کَذَلِکَ نَجْزِی مَنْ شَکَرَ

Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

Лут қавми огоҳлантирувчиларни ёлғончига чиқарди. Албатта, Биз уларнинг устига (тош) бўрон юбордик. Фақат Лут хонадонига саҳар чоғи нажот бердик. Бу Биз тарафимиздан неъмат бўлди. Кимки шукр қилса, худди шундай мукофотлармиз.

  Лут алайҳиссаломнинг қавми пайғамбарларнинг огоҳлантиришларига эътибор бермаслик сабабли бу сурада тақдирлари зикр қилинган тўртинчи қавмдир. Ўша қабила эркаклари орасида бесоқолбозлик ва жинсий алоқада бўлиш ҳодисаси шунчалик кенг тарқалган эдики, уларнинг пайғамбарининг бу ишнинг хунуклиги ва унинг ёмон оқибатлари ҳақида кетма-кет огоҳлантиришлари самарасиз бўлган. Лутнинг оқилона сўзларини қабул қилиш ўрнига, уни шаҳардан ҳайдаб чиқаришга ва унинг раҳм-шафқатли маслаҳатларидан халос бўлишга ҳаракат қилишди.

Аллоҳ таоло  кучли шамол ва саҳродан осмонга кўп миқдорда тош ва қумларни олиб кетган улкан торнадони юборди ва бирдан ўша бузуқ ва ёвуз қавмнинг бошига туширди. Натижада улар уйлари билан ўша тизма тагига кўмилиб, ҳалок бўлдилар. Албатта, жазодан олдин Аллоҳ таоло Лут пайғамбарга мухолифатга шерик бўлган хотинидан бошқа оиласи билан бирга Аллоҳнинг ғазабидан омон қолиш учун шаҳарни тарк этишларини айтди.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз: 

1. Огоҳлантириш тарих давомида барча пайғамбарларнинг фарзларидан бири бўлиб келган, лекин кенг жамоатчилик бу огоҳлантиришларга эътибор бермайди ва улардан насиҳат олмайди.

1. Илоҳий адолат талаб қиладики, жазо нозил бўлганда, иймон аҳли нажот топиб, кофирлар билан бирга ҳалок бўлмаслиги керак.

3. Пайғамбарларнинг даъватини қабул қилиш ва у Аллоҳнинг элчиларининг кўрсатмаларига амал қилиш бу дунёда ҳам илоҳий неъмат ва ажрларнинг нозил бўлишига эргашадиган амалий шукрнинг бир туридир. 

Энди муборак Қамар сурасининг 36-40-ояти карималари қироатга қулоқ тутамиз:

وَلَقَدْ أَنْذَرَهُمْ بَطْشَتَنَا فَتَمَارَوْا بِالنُّذُرِ، وَلَقَدْ رَاوَدُوهُ عَنْ ضَیْفِهِ فَطَمَسْنَا أَعْیُنَهُمْ فَذُوقُوا عَذَابِی وَنُذُرِ، وَلَقَدْ صَبَّحَهُمْ بُکْرَةً عَذَابٌ مُسْتَقِرٌّ، فَذُوقُوا عَذَابِی وَنُذُرِ، وَلَقَدْ یَسَّرْنَا الْقُرْآنَ لِلذِّکْرِ فَهَلْ مِنْ مُدَّکِرٍ

Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

Дарҳақиқат, у(Лут) уларни Бизнинг (азобга) тутишимиздан огоҳлантирган эди. Бас, улар огоҳлантиришларга ишонмадилар. Улар ундан меҳмонларини топширишни сўрадилар. Бас, кўзларини кўр қилдик. Менинг азобим ва огоҳлантиришларимни тотиб кўрсинлар. Батаҳқиқ, эрта тонгда уларни собит, давомли азоб тутди. Бас, Менинг азобларимни ва огоҳлантиришларимни татиб кўринглар! Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?!

Ҳазрати Лут ҳамиша ўша одамларни ўзларининг хунук ишларининг оғир оқибати ҳақида огоҳлантирар эдилар, лекин улар унинг сўзларига шубҳа қилиб, уларни ҳақиқатга тўғри келмайдиган деб ҳисоблар эдилар. Токи, илоҳий фаришталар Лут пайғамбарнинг хонадонига гўзал ёшлар қиёфасида кириб келгунларида, баъзи безорилар ва қабиҳлик чўққисига чиққан бадкирдорлар Лутдан меҳмонларни ўз ихтиёрига беришини сўрадилар.

Аллоҳ таолонинг амри билан ўша одамларнинг кўзлари кўр бўлиб қолди, лекин бу очиқ-ойдин илоҳий жазодан на ўзлари, на қавмлари сабоқ олмадилар. Улар қилган ишларидан пушаймон бўлибмайгина қолмай, Аллоҳ таоло ўзини ва оиласини тунда қутқариб, ўша хунук одамларни тонгда йўқ қилган Ҳазрати Лутни ҳам ўлдирмоқчи бўлдилар.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз: 

1. Аллоҳ таоло аввал пайғамбарлар орқали далилларни тўлдириб, сўнгра ёлғончи ва мухолифчиларни жазолайди.

2. Жамиятдаги хунук ва бузуқ ишларнинг ҳунуклик тушунчаси синдирилса, покиза ва мўминларнинг хонадонлари бузуқ ва жиноятчилар қўлидан омон қолмайди.

3. Қуръон тарих китоби эмас, балки у ўтган халқларнинг тарихи ва тақдирини ҳикоя қилади, шунда одамлар ибрат олишлари ва ҳақиқатни улар учун осонроқ қабул қилишлари мумкин.

Сўнгда муборак Қамар сурасининг 41 ва 42-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:

وَلَقَدْ جَاءَ آلَ فِرْعَوْنَ النُّذُرُ، کَذَّبُوا بِآیَاتِنَا کُلِّهَا فَأَخَذْنَاهُمْ أَخْذَ عَزِیزٍ مُقْتَدِرٍ

Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

Дарҳақиқат, Фиръавн аҳлига огоҳлантиришлар келди. Улар Бизнинг оятларимизнинг барчасини ёлғонга чиқаришди. Бас, Биз уларни ғолиб, қудратли олувчининг олиши билан олдик.

Бу сурада тақдири тасвирланган бешинчи қавм Фиръавн қавмидир, улар унга худо деб сиғиниб, унинг амрларига сўзсиз итоат қиладилар. Фиръавнлар исроилликларни қул қилиб, энг қаттиқ таъқиб ва ​​қийноқларга дучор қилган эдилар.

Ҳазрати Мусо Фиръавн ва унинг аъёнларини Худога сажда қилишга ва Исроил халқини қулликдан озод қилишга таклиф қилиш учун Фиръавн ҳузурига борди. Илоҳий амр билан ўша пайғамбар Фиръавн ва унинг атрофидагилар ҳузурида кўп мўъжизалар кўрсатди. Лекин улар ҳақиқатга таслим бўлиб, куфр ва зулмдан воз кечиш ўрнига, Мусо алайҳиссалом ва унинг издошларини йўқ қилишга қарор қилдилар. Шундай қилиб, Худо барча золимларни Нил дарёсига ғарқ қилди.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз: 

1. Золим ва исёнкор ҳукмдорларга эргашиш, улар билан фикр юритиш инсонни дунё ва охират тақдирига шерик қилади.

2. Аллоҳ таолонинг мўжизалари одамларни хабардор қилиш ва уларга қарши далилни тўлдиришдир, лекин мўжизани ўз кўзлари билан кўриб, уни инкор қилганлар бу дунёда азобланадилар.

3. Коинотнинг ягона ўтиб бўлмайдиган кучи Аллоҳнинг қудратидир; Инсоннинг қудрати ва ҳокимияти илоҳий куч билан солиштирганда кичик ва қиёслаб бўлмайдигандирдир, гарчи у зоҳиран жуда кучли ва қудратли кўринса-да.

Ушбу дастурни якунлаш билан сиз азизларни буюк Аллоҳга ҳавола қиламиз ва сизларнинг фикр ва таклифларингизни кутиб қоламиз. Хайр.

Ёрлиқ