ноябр 03, 2016 13:01 Asia/Tashkent

Имом Ризо (а) ўзининг олий таълимотларида ислом тизимининг масъуллари ва маъмурлар ҳақида тўхталиб ҳар бир шахс биринчи навбатда ўзини яратиш фикрида бўлиши лозим ва керакли малакаларни ўз вужудида ошкор этиши ва бошқа инсонлар билан яхши ва эзгў муносабатни барқарор этиб, барча халқ учун хизматкор бўлиши лозим деб таъкидланади.

 

Ислом дини таълимотларида инсон ҳуқуқлари ва иззат-икромини бажо келтириш муҳим ӯрин олган. Азиз пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад (с) пок набиралари ҳазрат Имом Ризо (а) инсон қадр-қийматини бажо келтириш учун эътибор қоил бӯлиб, ул ҳазратнинг фикрига кӯра барча одамларни Худо яратган бӯлиб, ҳама Ул зотнинг марҳамат ва раҳматига эҳтиёжманд. Инсонларни бир-биридан афзал қилиб кӯрсатадиган нарса, уларнинг тақводорликларидир.

Ҳазрат Имом Ризо(а) ҳаётларига назар солсак, ул ҳазратнинг инсон кароматини қадрлашлари яққол кӯриниб туради. Хусусн ул ҳазрат ҳаётларининг охирги 2 йили ибратлидир. Бу йиллар мобайнида жамиятнинг  юқори қатламидагилар ва пастги табақадагилар орасидаги муносабатлар муайян бир чорчӯб асосида йӯлга қӯйилган бӯлиб, инсонларнинг жамиятдаги тутган ӯринлари ва улар қадр-қийматини бажо келтириш муҳим масалалардан эди.

Имом Ризо (а) ўзининг олий таълимотларида ислом тизимининг масъуллари ва маъмурлар ҳақида тўхталиб ҳар бир шахс биринчи навбатда ўзини яратиш фикрида бўлиши лозим ва керакли малакаларни ўз вужудида ошкор этиши ва бошқа инсонлар билан яхши ва эзгў муносабатни  барқарор этиб, барча халқ учун хизматкор бўлиши лозим деб таъкидланади.

Ҳeч вaқт ул ҳaзрaт ўз сӯзлари билaн ҳeч кимга озор бeрмaсдилaр. Ҳaргиз бировнинг ниёзини бaртaрaф қилишдa кaлтaлик қилмaсдилaр. Xизмaткорлaри вa ишчилaри билaн мулойим сўзлaшaр эдилар.

Имом Ризо алайҳи салом бошқа нуқтаи назардан мусулмонларнинг вазъиятларига эътибор қаратишни таъкидлайди ва у ҳам бўлса шундан иборатким, маъмурлардан ҳар бири ўз ҳокимияти остида бўлган мусулмонлар билан диний биродар саналади ва ушбу нуқтаи назардан раво бўлган ҳар бир нарсада уларга нисбатан биродарлик ва тенглик билан муносабатда бўлиши лозим. Ривоятлардан бирида ул ҳазрат ўз аждодлари ҳақида нақл этади ва Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг нуқтаи назарларида ҳаммадан кўпроқ ижтимоий кўмак бериш ва ўз мол-мулкларини бошқаларга хайру-эҳсон қилган ва исломий жамият ва ўз биродарларига нисбатан энг яхши ният ва илтифотда бўлган шахс мусулмоннинг энг афзали саналади.//////////////

Қадрли тингловчилар! Сиз "Ислом ва инсон қадр-қиймати" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

 

Ҳазрат Имом Ризо (а) ҳаёт йўллари инсоний олий ривожланишнинг нуқтасини белгилайдиган инсоният тарихининг ёрқин бир саҳифаси ҳисобланади.

Қуръони Карим парҳизкор ва ҳақиқий мўъминларни ҳақиқатга бўлган қарашлари ва унга нисбатан мавқе эгаллашларида уларни мўътадиллик ва мувозанатга чорлайди. Шунингдек, шахсият нуқтаи назаридан ҳам турли лозим бўлган нарсаларни қўлга киритиш асносида, мўъминларнинг иймон-ишонч ва изчил хатти-ҳаракатларга эга бўлишларини истайди. Ҳамда уларга ўз ҳаётларида вужудга келган барча фурсат ва имкониятлардан унумли ва энг яхши тарзда фойдаланишни ва шунинг билан бирга ибрат – намуналардан баҳраманд бўлиб комил инсон даражасига эришишни тавсия этади.

Шак-шубҳасиз, ул ҳазратнинг ҳаёт йўллари намунали инсонларга таълим бериш ва уларни тарбиялаш учун ғоявий улкан захира ҳисобланади. Агар ул ҳазратнинг ҳаёт йўлларини инсоний жамиятнинг намунаси қилиб олсак, шак-шубҳасиз ҳозирги кунда инсоният юзма-юз бўлган ахлоқий ва ижтимоий муаммоларни бартараф этиш мумкин бўлади.

 

Ёрлиқ