Нур томон йўл (984)
Муборак Воқеьа сурасининг 41-56-ояти карималарининг шархи.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Раҳмат пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи покларига саломлар ва салавотлар бўлсин. Сиз азиз тингловчиларга салом билан, “Нур томон йўл” дастурининг навбатдаги сонида Қурони Каримдаги оятларнинг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.
Аввал муборак Воқеьа сурасининг 41-46-оятлари қироатига қулоқ тутамиз:
وَأَصْحَابُ الشِّمَالِ مَا أَصْحَابُ الشِّمَالِ، فِی سَمُومٍ وَحَمِیمٍ، وَظِلٍّ مِنْ یَحْمُومٍ، لَا بَارِدٍ وَلَا کَرِیمٍ، إِنَّهُمْ کَانُوا قَبْلَ ذَلِکَ مُتْرَفِینَ، وَکَانُوا یُصِرُّونَ عَلَى الْحِنْثِ الْعَظِیمِ
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
41 - Ва чап тараф эгалари. Чап тараф эгалари не(бадбахтлар)дир?! 42 - Улар ўт шамол ва қайноқ сувдадирлар. 43 - Қоп-қора тутундан бўлган соядадирлар. 44 - Салқин ҳамэмас, фойдаии ҳам. 45 - Албатта улар бундан олдин ҳой-ҳавасга берилганлардан эдилар. 46 - Ва мудом катта гуноҳ ишлар қилар эдилар.
Аввалги кўрсатувларимизда Воқеьа сураси оятларидан келиб чиқиб, қиёматда одамлар уч тоифага бўлинишини айтган эдик. Олдинги дастурларда жаннатдан бўлган икки гуруҳ яқин ва муборак инсонлар таништирилган эди. Бу дастур учинчи гуруҳни таништиради ва шундай дейилади: Ўз амалларини чап қўлига топширганлар дўзах аҳлидир ва инсоннинг дўзахга боришидан каттароқ бало йўқдир.
Шаршаралар, булоқлар ва сувга тўла сойлар ёнида, баланд ва чиройли дарахтлар соясида жуда майин ва ёқимли ҳаводан баҳраманд бўлган жаннат аҳлидан фарқли ўлароқ, дўзах аҳлини осмондан кўтарилган қуюқ тутун ўраб олади, чанқоғини қондириш ўрнига олов ва ёнаётган сув уларнинг чанқоғини оширади.
Оятларнинг давоми уларнинг дўзахга тушиш сабабларини санаб ўтади ва шундай дейди: Улар маст бўлиб, ўзларининг мол-мулки, дунёдаги мавқеи ва мартабасидан фахрланиб, пайғамбарларнинг сўзларига, муқаддас китобларга қулоқ солмасдилар. Шунинг учун улар хунук нарсаларни гўзал деб ҳисоблаб, катта гуноҳлар ва номақбул ишларни қилишда туриб олдилар.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Инсонни Аллоҳни ва қиёмат кунини эътиборсиз қолдиришига сабаб бўладиган улкан фаровонлик ва роҳат инсонга ёмон қисмат қўяди ва уни ҳалокат ва бахтсизликка олиб боради.
2. Гуноҳ қилиш инсонни жаҳаннамга киритмайди, чунки ундан тавба қилиш мумкин. Лекин гуноҳга ва унинг давомига қайсарлик билан туриб олиш инсонни гуноҳнинг хунуклиги ва ёмонлигини тушунмай қўяди ва натижада гуноҳ қилишдан, ёмон ишлардан тўхтамайди.
3. Ҳаётда манманлик ва дунёга маст бўлиш гуноҳ қилишнинг асоси бўлиб, бу йўлда давом этиш инсонлар учун хавфлидир.
Энди муборак Воқеьа сурасининг 47-50-оятлари қироатига қулоқ тутамиз:
وَکَانُوا یَقُولُونَ أَئِذَا مِتْنَا وَکُنَّا تُرَابًا وَعِظَامًا أَإِنَّا لَمَبْعُوثُونَ، أَوَآبَاؤُنَا الْأَوَّلُونَ، قُلْ إِنَّ الْأَوَّلِینَ وَالْآخِرِینَ، لَمَجْمُوعُونَ إِلَى مِیقَاتِ یَوْمٍ مَعْلُومٍ
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
47 - Ва «Биз ўлиб, тупроққа ва суякка айланганимиздан кейин қайта тирилтриламизми? 48 - Аввалги оталаримиз ҳам-а?!» дер эдилар. 49 - Айтгил: «Албатта, аввалгилар ва охиргилар. 50 - Маълум кунга белгиланган вақтда албатта тўпланувчилар».
Бу гуруҳнинг дўзахга тушишига яна бир сабаб, улар илоҳий пайғамбарларнинг қиёмат куни ҳақидаги сўзларини масхара қилганликларидир. Улар: жасадларидан ҳеч нарса қолмаган бизнинг ота-боболаримиз, уларнинг гўшти, териси, суяклари тупроққа айланиб, турли жойларга сочилиб кетган, улар қандай қилиб қайта тирилади?
Бунга жавобан Қуръон марҳамат қилади: Бу иш Аллоҳнинг қудратига осондир ва бу илоҳий ваъда амалга ошади. Одам Ато давридан то ер юзига қадам қўйган охирги инсонгача бўлган барча инсонлар бир жойда ва бир вақтда пайдо бўлиб, қилган ишларининг жазоси ва мукофотини оладилар.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Кофирлар ва қиёматни инкор этувчилар, унинг мумкин эмаслиги учун аниқ ва қатъий бир сабабга эга эмаслар ва улар буни эҳтимолдан йироқ ва имконсиз деб ҳисоблайдилар.
2. Баъзилар жамиятда Аллоҳга ва қиёматга нисбатан ўзларининг шубҳаларини тарқатиб, бошқаларни йўлдан оздиришга ҳаракат қиладилар, бу жуда хавфлидир. Албатта, мўминларнинг бурчи бу каби шубҳаларга аниқ ва асосли жавоб беришдир.
3. Қиёматда ҳамма одамлар маълум бир вақтда пайдо бўлади.
Сўнгда муборак Воқеьа сурасининг 51-56-оятлари қироатига қулоқ тутамиз:
ثُمَّ إِنَّکُمْ أَیُّهَا الضَّالُّونَ الْمُکَذِّبُونَ، لَآکِلُونَ مِنْ شَجَرٍ مِنْ زَقُّومٍ، فَمَالِئُونَ مِنْهَا الْبُطُونَ، فَشَارِبُونَ عَلَیْهِ مِنَ الْحَمِیمِ، فَشَارِبُونَ شُرْبَ الْهِیمِ، هَذَا نُزُلُهُمْ یَوْمَ الدِّینِ
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
51 - Сўнгра, сиз эй адашганлар, ёлғонга чиқарувчилар! 52 - Албатта, заққум дарахтидан еювчисизлар. 53 - Бас, ундан қоринларни тўлдирувчисизлар. 54 - Бас, устидан ўта қайноқ сувдан ичувчисизлар. 55 - Бас, чанқоқ туядек ичувчисизлар.56 - Уларнинг қиёмат кунидаги зиёфатлари мана шу!
Гуноҳкорларнинг дўзахдаги ўрни ҳақида сўз юритилган аввалги оятларнинг давоми сифатида бу оятларда уларнинг егуликлари ва ичимликлари ҳақида сўз боради. Айтилади: Ҳар хил мазали мевалардан баҳраманд бўлган жаннат аҳлидан фарқли ўлароқ, дўзах аҳли дўзах дарахтларининг аччиқ ва ҳидли меваларидан қорнини тўйдириш учун очкўзлик билан ейишади, аммо уларга дард ва азобдан бошқа нима фойда келтирмайди.
Қоринларини жаҳаннам таомлари билан тўлдирганларида эса ташналик ҳис қиладилар, худди ташналикдан азоб чекаётган туяларга ўхшаб, дўзахнинг оловли сувидан шунчалик кўп ичадиларки, ичлари ёнади, аммо чанқоғи босилмайди.
Албатта, бу ҳақиқатни англаб етган, аммо қайсарлик туфайли уни қабул қилишни истамайдиган адашган кимсалар учун қаттиқ жазодир. Улар шубҳа қўйиб, бошқаларни тўғри йўлдан оздириш воситаларини ҳам таъминлаганлар.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Адашганлар жуда кўп, лекин охир-оқибат улар ҳидоят йўлини топадилар. Ҳамма нарсадан хавфлиси шундаки, хато инкор, қайсарлик ва ҳақиқатга нисбатан ўжарлик туфайли бўлса.
2. Шубҳасиз, Аллоҳ адолатлидир ва ҳеч кимга зулм қилмайди. Дарҳақиқат, жаҳаннам аҳлининг бошига келадиган азоб ва машаққат уларнинг бу дунёда қилган ёмон ишларининг натижасидир.
Ушбу дастурни якунлаш билан сиз азизларни улуғ Тангрига ҳавола қиламиз ва фикр ва таклифларингизни кутиб қоламиз. Хайр.