ноябр 06, 2016 13:33 Asia/Tashkent

Ислом дини исломий ҳокимиятлардан қашшоқликни бартараф этиш учун кӯшиш-ҳаракат қилишни тақозо этади. Чунки жамиятдаги барча ахлоқсизлик ва фосидлик каби мушкулотлар қашшоқликдан бош кӯтаради. Чунки табий эҳтиёжларни қондириш мажбур бӯлган чорасиз кишиларни турли амалларга қӯл уришларига мажбур қилади.

Азиз тингловчилар! Ӯтган дастурларимизда такидлаганимиздек табий манбаларнинг адолат юзасидан тақсимланиши қашшоқлик олдини олиб, жамиятдаги баробарсизликнинг якун топишига сабаб бӯлади. Ислом дини иқтисодий нуқтаи назаридан хусусий мулкчилик қаторида давлатий ва умумий мулкчилик ғояларини эъзозлайди.

Ислом дини нуқтаи назаридан табий манбаларнинг баробар тақсимланиши чора-тадбирларини ишлаб чиқаришдан илгарироқ кӯриб чиқишга тӯғри келади. Шу тартибда табий манбалар ва иш  адолат юзасидан тақсимланади.

Бугунги дастуримизда ислом дини нуқтаи назаридан ишлаб чиқаришдан олдин табий манбаларнинг адолат юзасидан тақсимланиши ҳақида суҳбатлашамиз.

Ислом дини иқтисодий тизимида қашшоқликни бартараф этиш қатор чора-тадбирлар ва дастурамаллар қӯлланилган.

Ислом дини таълимотларига кӯра қашшоқлик нохуш бир масала бӯлиб, ислом дини севимли пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с)-дан қилинган ривоятларга кӯра қашшоқлик куфрга олиб борадиган бир омилдир.

Ислом дини исломий ҳокимиятлардан қашшоқликни бартараф этиш учун кӯшиш-ҳаракат қилишни тақозо этади. Чунки жамиятдаги барча ахлоқсизлик ва фосидлик каби мушкулотлар қашшоқликдан бош кӯтаради. Чунки табий эҳтиёжларни қондириш мажбур бӯлган чорасиз кишиларни турли амалларга қӯл уришларига мажбур қилади.

Ислом дини иқтисодий тизимида ахлоқий қадриятлар муҳим ӯрин олган бӯлиб, агар ахлоқлийлик ва иқтисодий омиллар билан бир бӯлса адолатсизлик олидини олиш учун муносиб замин яралади. Ислом дини ахлоқий тавсияларидан бири, бу мол-мулкни бир мажмуа қӯлида йиғилиши олдини олиш ва шу билан бирга ижтимоий адолани жамиятда барқарор этишдир. Аллоҳ таоло ӯз неъматларини барча инсонлар учун яратган бӯлиб, жамиятнинг бир қисми ундан комилан баҳраманд ва қолганлар комилан маҳрум бӯлишлари мумкин эмас. Қуръони карим Ҳашр муборак сураси 7 ояти каримасида бу борада ӯқиймиз: Аллоҳ Ўз Расулига шаҳар аҳлидан қайтариб берган нарса. Аллоҳгадир ва Унинг Расулига ва яқин қариндошларига, етимларга ва мискинларга ва кўча ўғилларигадир. Сизлардан бойларингиз орасида айланадиган нарса бўлиб қолмаслиги учун. Пайғамбар сизга нимани берса, ўшани олинглар ва нимадан қайтарса, ўшандан қайтинглар. Аллоҳдан қўрқинглар. Албатта, Аллоҳ азоби шиддатли зотдир. ( Аллоҳ таоло яҳудийлар қолдирган молларни «қайтарилган мол» деб номлаяпти. Аслида, мол Аллоҳники, Бани Назийрга берган молини энди Пайғамбарига қайтарди. Аслида ўлжаларни жиҳодда қатнашган мужоҳидларга тақсимланади. Аммо бу сафар ўлжа урушсиз қўлга тушгани учун ушбу ва кейинги оятда зикри келган: Аллоҳ, Аллоҳнинг Расули, Пайғамбар алайҳиссаломнинг яқин қариндошлари, сафарда оғир аҳволга тушганлар, етим, мискин ва фақир муҳожирларга тақсимланмоқда).

Қадрли тингловчилар! Сиз "Ислом ва қашшоқликни бартараф этиш йӯллари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Ислом динига кӯра инсоннинг  турли моддий-маънавий эҳтиёжлари бӯлиб, уларни қондириш учун лозим чора-тадбирларни кӯрган.

Инсон ҳаётини шомил ва тўла равишда қамраб олган Ислом таълимотлари мулкчилик ҳаққига алоҳида эътибор берган. Исломда ҳар бир инсонга мулкчилик ҳаққи берилган ва бу ҳақ ҳақиқат эканлигига эътироф этилгандир. Шу билан бирга ҳалол мулкка эга бўлиш йўллари очиқ-ойдин кўрсатиб берилган ва мулкни, мулкчилик ҳаққини ҳимоя қилувчи қонун-қоидалар ҳам ишга солинган. Ушбу ишларнинг ортида эса илоҳий таълимот ила йўғирилган исломий ғоялар ётади.

Ислом кишиларга тўлиқ мулкчилик ҳаққини берар экан, улардан ўша мулкни фақатгина ҳалол-пок йўл билан топишни ҳам талаб қилади.

Шу тартибда исломда мулкчилик ҳаққи яхши йўлга қўйилган, яхши ҳимоя қилинган.

 

Ёрлиқ