Нур томон йўл (1009)
Муборак Тағобун сурасининг 7-12-ояти карималарининг шархи.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Раҳмат пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи покларига саломлар ва салавотлар бўлсин. Сиз азиз тингловчиларга салом билан, “Нур томон йўл” дастурининг навбатдаги сонида Қурони Каримдаги оятларнинг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.
Аввал муборак Тағобун сурасининг 7 ва 8-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
زَعَمَ الَّذِینَ کَفَرُوا أَنْ لَنْ یُبْعَثُوا قُلْ بَلَى وَرَبِّی لَتُبْعَثُنَّ ثُمَّ لَتُنَبَّؤُنَّ بِمَا عَمِلْتُمْ وَذَلِکَ عَلَى اللَّهِ یَسِیرٌ، فَآمِنُوا بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ وَالنُّورِ الَّذِی أَنْزَلْنَا وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِیرٌ
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
7 - Кофирлар ҳеч қайта тирилмасликларини даъво қилдилар. Сен: «Ундоқ эмас, Роббим билан қасамки, албатта қайта тирилтирилурсизлар, сўнгра қилган ишларингиздан хабардор қилинурсизлар. Бу иш Аллоҳ учун осондир», деб айт. 8 - Бас, Аллоҳга, Унинг Расулига ва Биз туширган нурга иймон келтиринглар. Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир.
Олдинги дастурда пайғамбарларнинг кофирлар томонидан инкор этилиши ҳақида гапирилган эди; Бу оятлар қиёмат кунини инкор қилиш ҳақида шундай дейилади: Улар ўзларининг ботил фикрларига асосланиб, ўлимдан кейин қиёмат йўқ, деб ўйлайдилар. Шунинг учун улар қиёмат маҳкамасида бўлишга ва қилган ишлари учун жавоб беришга тайёрланмайдилар.
Расулуллоҳга уларга диққат билан эслатиб туришга топширилганки, сизлар қиёматда ҳозир бўлишингизга ва бу дунёда қилган амалларингизнинг дафтарлари сизнинг олдингизда очилиб кетишига ишончингиз комил бўлсин ва бу қиёмат куни ва сизнинг жазонгиз ва мукофотингизнинг асоси бўлади.
Оятларнинг давоми шуни кўрсатадики, бу ботил ғоялардан чиқиш йўли Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига ва Аллоҳ нозил қилган Қуръонга иймон келтиришдир; У айтади: Аллоҳ таоло оламни Ўз илми ва қудрати асосида яратди ва Ўз махлуқотлари қилаётган ишларини тўлиқ назорат қилади. Шунинг учун ҳеч нарса унинг билимидан ташқарида эмас ва у сизнинг барча ҳаракатларингиздан хабардордир.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Қайта тирилишни инкор қилувчилар ҳеч қандай сабабсиз ва далилсиз ва фақат тахминларга асосланиб, ёлғон эътиқоддан азият чекадилар ва тирилиш содир бўлишини инкор этадилар.
2. Дунё амал жойи, охират эса ҳисоб жойидир. Инсоннинг бу дунёда қилган барча амаллари ёзилади ва битилади, қиёматда эса қилган ишига яраша ажр ёки жазо олади.
3. Ўликларнинг қиёматда тирилиши ва одамларнинг ҳаётлари давомида қилган ишларидан хабардор бўлиши бу буюк дунёнинг яратувчиси ва парвардигори бўлган Аллоҳ учун жуда осон ишдир.
4. Ҳаққа қарши ўжарлик ва қайсарликка асосланган куфр ва ширк инсонни зулматга етаклайди, аммо Қуръон оятлари инсонни зулматдан олиб, ҳақ нурига ҳидоят қилади.
Энди муборак Тағобун сурасининг 9ва 10-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
یَوْمَ یَجْمَعُکُمْ لِیَوْمِ الْجَمْعِ ذَلِکَ یَوْمُ التَّغَابُنِ وَمَنْ یُؤْمِنْ بِاللَّهِ وَیَعْمَلْ صَالِحًا یُکَفِّرْ عَنْهُ سَیِّئَاتِهِ وَیُدْخِلْهُ جَنَّاتٍ تَجْرِی مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِینَ فِیهَا أَبَدًا ذَلِکَ الْفَوْزُ الْعَظِیمُ، وَالَّذِینَ کَفَرُوا وَکَذَّبُوا بِآیَاتِنَا أُولَئِکَ أَصْحَابُ النَّارِ خَالِدِینَ فِیهَا وَبِئْسَ الْمَصِیرُ
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
9 - У сизларни «Жамлаш куни»га тўплайдиган кунни эсланг. У кун «тағобун» кунидир. Ким Аллоҳга иймон келтирса ва солиҳ амаллар қилса, унинг гуноҳларини кечирур ва остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритур. Унда абадул-абад қолурлар. Бу улкан ютуқдир. 10 - Куфр келтириб, Бизнинг оятларимизни ёлғонга чиқарганлар, ана ўшалар, оташ эгаларидир. Унда абадий қолурлар. Қандоқ ҳам ёмон жой у!
Бу оятлар қиёматнинг бир хусусиятига ишора қиладики, бу суранинг номи ҳам шундан келиб чиққан бўлиб, у ҳам қиёмат кунида инсонни ҳасрат, афсусланиш ва йўқотиш туйғусидир. Яхши ва фазилатлилар нега кўпроқ яхшилик қилмаганликларига, ёмонлар эса ўзларининг хунук ишларига, нега бундай жиноятларга қўл урганига пушаймон бўладилар.
Қуръони карим бу оятларда Аллоҳнинг фазли ва мағфиратига эришиш йўлини куфр, ширк ва мунофиқликнинг барча турларидан узоқлаштириб, шундай дейди: “Ягона Аллоҳга иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларнинг ёмонликларини Аллоҳ эътиборсиз қолдиради ва уларни мағфират қилади ва уларни абадий жаннатга киритади.
Лекин куфрлари ҳақни инкор қилишдан иборат бўлган, яъни ҳақни билган ва тушунган, лекин буни қабул қилишга ва иқрор бўлишга ва унга асосланиб ҳаракат қилишга кўнмаган кимсалар, улар дўзах ўтида қолиб кетишади ва уларни жазодан омон қолишларининг иложи йўқ.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Имконият қўлдан кетиб, қиёмат куни пушаймонликка берилиб қолишимиздан аввал, қиёматда унинг неъматларидан баҳраманд бўлишимиз учун тўғри ниятлар билан савобли ва ёқимли амалларни қилайлик.
2. Аллоҳ таоло наздида яхши амаллар ҳам мукофотланади, ҳам ёмонликларнинг мағфиратига сабаб бўлади.
3. Инсон жаннатга киришдан олдин ифлослик ва гуноҳлардан тозаланиши керак. Инсон Аллоҳнинг марҳамати ва мағфирати туфайли ёки дўзахда бир муддат азоб чекиши билан гуноҳларнинг чиркинликларидан покланиши мумкин.
4. Барча инсоният фаровонлик ва бахтга эришишга интилади; Лекин ҳақиқий саодатга дунёда яхши ва савобли амаллар қилиб, илоҳий жаннатга кириш билан эришилади.
Сўнгда муборак Тағобун сурасининг 11 ва 12-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
مَا أَصَابَ مِنْ مُصِیبَةٍ إِلَّا بِإِذْنِ اللَّهِ وَمَنْ یُؤْمِنْ بِاللَّهِ یَهْدِ قَلْبَهُ وَاللَّهُ بِکُلِّ شَیْءٍ عَلِیمٌ، وَأَطِیعُوا اللَّهَ وَأَطِیعُوا الرَّسُولَ فَإِنْ تَوَلَّیْتُمْ فَإِنَّمَا عَلَى رَسُولِنَا الْبَلَاغُ الْمُبِینُ
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
11 - Сизга Аллоҳнинг изнисиз ҳеч бир мусибат етмас. Ким Аллоҳга иймон келтирса, У зот унинг қалбини ҳидоятга солур. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир. (Бандага Аллоҳнинг қозои қадарисиз, илмисиз ҳеч бир мусибат етмайди, деган эътиқод доимо инсон хотирасида туриши керак. Пайғамбаримиз ҳадисларидан бирида: «... Ва билгинки, сенга етган мусибат адашиб бошқага ўтиши мумкин эмас, агар бошқага бўлса, сенга етмасди...», деганлар.) 12 - Аллоҳга итоат қилинг ва ҳамда Расулга итоат қилинг. Агар юз ўгириб кетсангиз, бас, Бизнинг Расулимизга очиқ-ойдин етказиш, холос.
Ҳамма инсонлар ҳаётида ҳоҳламаса ҳам умум одамларда умидсизлик, чорасизлик, ташвиш ва ваҳима уйғотадиган муаммо ва балолар пайдо бўлади, лекин Аллоҳга ишонган одам биладики, бу дунёда ҳеч нарса Аллоҳнинг рухсатисиз бўлмайди.Шунинг учун у мусибатларга сабр қилади ва унинг аҳволидан Аллоҳнинг огоҳлигини ва сабрининг савобли эканини билади.
Мўмин киши фалокат ва офатлар туфайли Аллоҳга ва Расулига итоат қилишдан тўхтамайди, ҳолбуки, баъзи одамлар бундай эмас. Улар фаровонлик ва қулайлик пайтларида Аллоҳга ибодат қиладилар, қийин пайтларда эса ўз бахтсизликларига Аллоҳни сабабчи деб ҳисоблаб, намоз, рўза ва бошқа диний вазифаларни тарк этадилар.
Албатта, Аллоҳ ва Расулуллоҳ одамларнинг уларга зўрлик билан бўйсунишларини истамаган. Бинобарин, пайғамбарларнинг бурчи илоҳий рисолатни етказишдир, токи одамлар ҳақиқатни англаб, ўз иродасига кўра иш тутсинлар.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Инсон қалбини бақувват ва бахтсиз ҳодисалар ва офатлардан ҳимоя қиладиган нарса Аллоҳга бўлган ишончдир. Аллоҳга иймон келтирган киши Аллоҳ таоло унинг аҳволидан тўлиқ хабардор эканини билади, шунинг учун муаммо ва мусибатларга сабр, ишонч ва умидини йўқотмайди.
2. Сабр-тоқат, ишонч, қаноат, бўйсуниш каби юксак тушунчалар мўминнинг қалби ҳидоят бўладиган ишлардан бўлиб, мусибатлар қаршисида мустаҳкам ва собит бўлиб, синмайди.
3. Пайғамбарларнинг вазифаси илоҳий даъватни етказишдир. Улар одамларни мажбурлашга ҳақли эмас. Чунки инсон эркин яратилган; Шунинг учун у Аллоҳ ва Расулининг амрига итоат қилиши ҳам, итоатсизлик қилиши ҳам мумкин.
Ушбу дастурни якунлаш билан сиз азизларни улуғ Тангрига ҳавола қиламиз ва фикр ва таклифларингизни кутиб қоламиз. Хайр. Саломат бўлинг.