Эрон матбуотига бир назар
Жумҳурии Исломи, Эрон ва Рисолат газеталари
Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Мисрнинг “Ал-Явму Ас-Собеъ” газетаси Риққа шаҳрини ишғол этиш амалиётида Германия, Америка ва Франциянинг махсус кучларидан ташкил топган Нато ташкилоти армиясининг кенг ҳузур топишидан хабар берди. Ҳар қандай ном ва унвон билан таништирилган террористларнинг мажмўаси бундан кейин аста-секинлик билан эркин армия номи остида Риққага жўнатилиши ва у ерда бошқатдан шаклантириш учун қарор қилинган.
Американинг ёвузли коалицияси ўзининг бу сайъ-ҳаракатлари билан “бир неча мақсадли лойиҳа”-ни ижрога қуймоқда. Жумладан
1-Европага муҳожирлар кўчишининг олдини олиш ва “Бошпанаҳ изловчи қочқинларни бартараф этиш” учун Туркия миҳварияти билан Европа ва Нато ташкилотининг муштарак лойиҳаси
2- Шундай қарор қилинганким, ҳатто Европага етиб борган бошпанаҳ изловчи муҳожирлар ҳам зўрлик ва албатта боқичмабосқич Европадан чиқарилиши лозим.
3- Ғарб, айниқча Европа Иттифоқи учун энг ҳаётий ва энг муҳим мавзў бу ғарблик террористларнинг ўз ватанларига қайтиб келиш мўҳлатларининг яқин қолганидан хавотирланишлари ҳисобланади.
Терроризмнинг ҳомийлари ҳалигача эркин армия билан хаспўшлаш орқали Ироқ ва Суриянинг муштарак чегара ҳудудларидаги минтақаларда барча террористларни тўплаш ва қолган охирги фурсатлардан сўистеъмол қилиб доимий бўҳрон марказини ижод этиш учун умидворлик қилишмоқда. *****
Эрон газетаси шундай ёзади, Туркиянинг ушбу мамлакатдаги курдларига босим ўтказишининг кенгайиши шундай бир ҳолда амалга оширилмоқдаким, Туркия давлати охирги ҳафталар давомида Суриядаги Риққа ва Ироқдаги Моселни тозалаш амалиётларида кенг ва катта рол уйнашга сайъ-ҳаракат қилмоқда. Анкаранинг таъкидлашларига қарамасдан Сурия курд кучлари ва шунингдек Ироқ давлатининг мухолифат қилишлари ушбу икки мамлакатнинг келажагида дахолат этиш бўйича Туркиянинг амалга оширган сайъ-ҳаракатлари ҳозиргача мувафаққиятсиз қолган. Туркия Риққа ва Мосел тўқнашувларда Курдистон ишчилар партиясига яқин бўлган кучларнинг ҳузур топишларига шиддат билан мухолифат қилмоқда. Бунга қарамасдан якшанба кунидан бошлаб Сурияда Риққани озод этиш учун Туркиянинг иштирокисиз курдларнинг амалиётлари бошланди. Туркия икки ой олдин Сурия эркин армиясига боғлиқ жангарачиларни ҳимоят этишда “Фурот қалқони” унвони остида ушбу мамлакатнинг шимолида бир амалиётни бошлади. Анкара ИШИД террорчи гуруҳ ва курдлар билан қарши кўраш олиб боришни ушбу амалиётинг асосий мақсади деб унвон берди. Аммо курдлар томонидан Риққани озод этиш амалиётлари Сурия ер-ҳудудларида Туркиянинг амалга оширган сайъ-ҳаракатларига қарши эътироз қилиш мақсадида “Фуротнинг ғазаби” деб номланди. Шу ҳол билан ўтган куни Америка ва Туркия армиясининг раҳбарлари Сурия шимолида жойлашган Риққа шаҳрини озод этишни бошқариш, муҳофазат этиш ва озод этиш мақсади билан узоқ муддатли лойиҳасини тасдиқлаш ҳақида келишувга келганларини эълон қилишди. Шак-шубҳасиз ушбу сайъ-ҳаракат Туркиянинг Сурия ва Ироқда бўлган асосий мақсадидан далолат беради.
*****
Рисолат газетаси шундай ёзади, Америка президентлик сайловларининг ўтказилишида бир кун вақт қолганида Америка жиноят қидирув бошқармаси Хиллари Клинтоннинг эмейллар бўйича бўлган ишини ёпиқ деб эълон қилди. Бу мавзў эса Дональд Трамп ва жумҳурийчилар партиясининг жиддий эътирозлари билан юзмаюз бўлди. Жиноят қидирув бошқармаси мувозанатсиз ва шу билан бирга мақсадли уйинларни амалга ошириши билан Хиллари Клинтон райлари камайишининг сабабига айланди. Бошқа таъбир билан айтганда, Америка президентлик сайловларидаги ҳар иккала номзад Америка Қўшма Штатлари президентлик сайловларида жиноят қидирув бошқармасининг уйнаган ролига нисбатан жиддий норозийлик билдиришмоқда. Шунинг учун Америка сайловларининг ўтказилишидан кейин жиноят қидирув бошқармаси билан Америка сайловларида ютқазган номзаднинг батафсил баҳс-мунозаралари ва тўқнашувининг шоҳидига айланамиз.