ноябр 10, 2016 13:51 Asia/Tashkent

Каромат деганда қадр-қиймат шарофат, ифтихор ва эҳтиром тушунилади. Қадр-қиймат деганда, иззат-икром, шарофат пасткашликдан воз кечиш ва ҳурмат-эҳтиромни бажо келтириш тушунилади. Бу сӯзларнинг баъзи бири инсоннинг ижтимоий, сиёсий, диний ва ҳатто оиладаги ӯрнинии белгилайди.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ  номи билан  Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! "Ислом ва инсон қадр-қиймати" туркум эшиттириши охирги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯлинг.

Каромат деганда қадр-қиймат шарофат, ифтихор ва эҳтиром тушунилади. Қуръони карим оятларига кӯра бутун мавжудотлар орасида каромат фақат инсонга ато этилган. Қуръони карим Исро муборак сураси, 70 ояти каримада Аллоҳ таоло инсоннинг бошқа махлуқотга нисбатан мукаррам бӯлганлиги ҳақида буюради: Батаҳқиқ, Биз Бани Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик ва уларни қуруқлигу денгизда (улов-ла) кўтардик ҳамда уларни пок нарсалар ила ризқлантирдик ва уни Ўзимиз яратган кўп нарсалардан мутлақо афзал қилиб қўйдик. (Аллоҳ таоло қуруқликда ҳам, денгизда ҳам инсон боласи учун турли уловларни яратиб, шунга биноан қонун-қоидаларни жорий қилиб қўйди. Бу ҳам Аллоҳ одам боласини азизу мукаррам қилганидандир. Афзалликда унга яқин кела оладиган махлуқот оламда йўқдир. Барча махлуқотлар одам боласи учун беминнат хизматкордир. Лекин бу афзалликнинг жавобгарилиги ҳам бор. Қиёмат куни ҳар бир берилган афзаллик ва неъматлардан сўралади. Ҳисоб-китоб қилинади.)Шунингдек Муъминун муборак сураси, 14 ояти каримада бу боарада келган: Сўнгра нутфадан алақа яратдик, алақадан чайналган гўшт яратдик, чайналган парча гўштдан суяк яратдик, бас, суякка гўшт қопладик, сўнгра уни бошқа бир жонзот этиб пайдо қилдик. Бас, яратгувчиларнинг энг яхшиси Аллоҳ баракотли ва буюкдир.

Қадр-қиймат деганда, иззат-икром, шарофат пасткашликдан воз кечиш ва ҳурмат-эҳтиромни бажо келтириш тушунилади. Бу сӯзларнинг баъзи бири инсоннинг ижтимоий, сиёсий, диний ва ҳатто оиладаги ӯрнинии белгилайди.

 Аммо инсоннинг зотий, яъни унинг табиати ва фитратига хос қадриятлари бӯлиб, уларни то бир гуноҳ иш ё ӯз мақомига хиёнат қилиб қӯлдан бермаса то абад унинг шахсияти баробарида кетаверади.

Ислом динининг инсон қадр-қийматига бӯлган бу нуқтаи назари бугунги Ғарбда ҳукмрон бӯлган тушунчалардан анча фарқлланади.

Исломда ҳатто она қорнидаги бола, унинг жисмига руҳ киритилгандан сӯнг инсоний кароматдан  ақлли одамлардек баравар баҳраманд бӯлиши лозим.

Инсон ҳақ-ҳуқуқлари нуқтаи назаридан ёндашадиган бӯлсак, мусулмон ва ғайримусулмон орасида ҳеч фарқ бӯлмай, уларнинг ҳамаси баравар ҳуқуқлардан баҳраманд бӯлишлари лозим.

Ислом дини ва ягона Аллоҳга иймон келтириш инсоннинг камолтга эришиши учун ягона воситадир.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Ислом ва инсон қадр-қиймати" туркум эшиттириши охирги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Аллоҳ таоло инсонга каромат ва шарофат бағишлагани билан бирга, унга ирода ҳам берган, то ӯзининг истеъдод ва қудратига таяниб, ахлоқий фазилатлар касб этсин ва инсоний камолотга эришсин. Барча инсонлар фитрий хилқат юзасидан тенг бӯлиб, турли кӯрсаткичларга кӯра, турли поғоналарда туриб, бири-иккисидан устун туришади.

Аммо исломий таълимотларга кӯра, барча инсонлар тӯз тақво ва худоржӯйликлари билан бошқалардан устун туришади. Бу борада Аллоҳи зулжалол Ҳужурот муборак сураси, 13 ояти каримада буюради: Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир. (Ушбу ояти каримада «Эй одамлар!» деб барча инсониятга қарата нидо қилинмоқда, шу билан бирга уларнинг асли бир эканлиги эслатилмоқда. Демак, одамларнинг асли бир — ҳаммалари Одам Ато ва Момо Ҳаводан таралганлар. Айни чоғда Аллоҳ таоло уларни турли халқлар ва қабилаларга ажратиб ҳам қўйганини таъкидламоқда. Инсонларнинг турли халқ ва қабилаларга бўлинишини сабаби эса, ўзаро танишиш, маърифат ҳосил қилиш эканлиги уқтирилмоқда.) 

Ҳурматли тингловчилар! "Ислом ва инсон қадр-қиймати" туркум эшиттириши охирги сони  шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададгорингиз бӯлсин.

 

 

Ёрлиқ