Ҳаётий муаммолар калиди
Фикр юритиш ёруғлик дунёси калиди бӯлиб, билим олиш ва ҳақиқатларни кашф этиш сабабидир. Дунёдаги барча жараёнларда ислом динидагидек фикр юритиш ҳақида такидланмаган. Фикр юритиш ҳақида шу қадар такидланадики бир соат фикр юритиш бир йиллик ибодат қилишдан афзалроқ деб тарифланган. Инсоннинг ички дунёси ва унинг ҳақиқий ҳаёти фикр юритиш билан фаол бӯлади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Ҳаётий муаммолар калиди” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Қандай фикр юритиш, қандай тижорат қилиш, оила аъзолари билан қандай муносабатда бӯлишимиз ё атроф-муҳит билан қандай муносабат қилиш, умуман олганда қандай қилиб бир намунавий ҳаёт кечиришимиз мумкин? Азиз тингловчилар! Дастуримизда ислом дини нуқтаи назаридан турмуш тарзига муносабат ва диний таълимотларда турмуш ҳақидаги дастурамаллар ҳақида тӯхталиб ӯтамиз. Ҳазрат Али (а) буюрмишлар: Яшаш устуворлиги дуруст режалаштириш асосида қурилади.
Шундай экан, яшашинг “яхши” кечиши учун “яхши ӯйла”.
Фикр юритиш ёруғлик дунёси калиди бӯлиб, билим олиш ва ҳақиқатларни кашф этиш сабабидир. Дунёдаги барча жараёнларда ислом динидагидек фикр юритиш ҳақида такидланмаган. Фикр юритиш ҳақида шу қадар такидланадики бир соат фикр юритиш бир йиллик ибодат қилишдан афзалроқ деб тарифланган. Инсоннинг ички дунёси ва унинг ҳақиқий ҳаёти фикр юритиш билан фаол бӯлади.
Тафаккур даричасини очилиши билан ҳикмат ва ҳақиқатга қӯл топиш эшиклар очилади. Азиз пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад (с) ҳазрат Али (а)-га қилган васиятларида буюрмишлар: “Али! Фикр юритишдек ҳеч бир ибодат йӯқ”.
Фикр юритиш донолар сифатларидан бӯлиб, Қуръони карим таъбирига кӯра мутафаккирлар ҳидоят топган ва нурга эришган деб тарифланишади. Тафаккурдан холи инсон эса зулмотга ботгандир. Бу тенглаштиришлар мутафаккир одамларнинг афзаллиги ҳақида баён этади. Шунинг учун ҳам ислом дини таълимотларида одамларнинг фикр юритишлари қаттиқ такидланади.
Ислом дини инсон ҳаётининг барча жиҳатларини қамраб олган бӯлиб, на ахлоқий масалалар ва на ибодатда инсонга унинг таҳаммулидан ортиқ бир иш юкламайди.
Қадрли тингловчилар! “Ҳаётий мауммолар калиди” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Баъзи бир кишилар ӯзларини ташвишга солиб, Худо ва пайғамбари амрисиз турли ташвиш ва сарсонликка гирифтор бӯлишади.
Барча ақли расо, идрокли кишиларга маълум ва маъруфдирким, ҳар қандай ишда ўртаҳоллик, муътадиллик ва меъёр ҳамиша маъқулланиб келинган.
Берилган неъматлардан инсонлар шукр ва ибодат билан фойдаланишлари лозим.
Ҳазрат пайғамбар (с) ҳам ӯз ёронларига ҳаётнин барча жиҳатларида сода ва оддий яшашни тавсия этганлар. Инсон ҳеч вақт Худо ва пайғамбари амрисиз ӯзини беҳуда ташвишга солишига ижозат йӯқ. Ҳазрат Муҳаммад (с) буюрмишлар: Диний биродарни ҳурмат-иззатини бажо келтириш белгиларидан бири, бу унинг қилган совғасини қабул этиб, ӯзи ҳам унинг баробарида унга бирор бир нарса совға этсин. Аммо ӯзини беҳуда ташвишга солмасин.
Ҳурматли тингловчилар! “Ҳаётий муаммолар калиди” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.