Ҳаётий муаммолар калиди
Илм бутун дунёда бор бӯлиб, уни ӯрганиб, қӯлга киритиш лозим. Илмни мол ва сарватга ӯхшаб ӯғирлаб бӯлмайди. Илм бир чироғдай бутун дунёда ӯзидан ёруғлик таратади. Шунинг учун ҳам диний таълимотларда илм ӯрганишга такидланиб, инсонни бешикдан то гӯргача илм ӯрганишига уқтирилган. Чунки олим ҳамиша ҳар қандай шароитда ҳам иззат-обрӯйлидир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! “Ҳаётий муаммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Дастуримиз биринчи бӯлимида илм ва илмни ӯзлаштириш такидлангани ҳақида суҳбатлашамиз:
Илм бутун дунёда бор бӯлиб, уни ӯрганиб, қӯлга киритиш лозим. Илмни мол ва сарватга ӯхшаб ӯғирлаб бӯлмайди. Илм бир чироғдай бутун дунёда ӯзидан ёруғлик таратади. Шунинг учун ҳам диний таълимотларда илм ӯрганишга такидланиб, инсонни бешикдан то гӯргача илм ӯрганишига уқтирилган. Чунки олим ҳамиша ҳар қандай шароитда ҳам иззат-обрӯйлидир.
Таълим –тарбия бериш ислом дини азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) асосий мақсадларидан бӯлиб, ӯз таълимотларида ҳар бир мусулмон учун илм олишни вожиб бир амал деб уқтирганлар. Илм олишнинг энг муҳим фоидаларидан, бу кишин қудратли қилиб кӯрсатишидир. Бундай кишилар жамиятда иззат-обрӯйли бӯлишади. Илм заиф ва нотавон кишиларни қудратли ва қудратли кишиларни ихтирокор этади. Ҳазрат Муҳаммад (с) буюрмишлар: Ё олим бӯл ё ки илм олиш пайида бӯлиб, ӯз вақтингни беҳуда сарфлама.
Диний таълимотларга кӯра амалда татбиқ этилган илм арзигули ва катта аҳамиятга эга бӯлиб, Шаъдий Шерозий беамал олимни асалсиз арига ӯхшатган. Чунки бундай киши на фақат жамиятга бир фойида келтирмайди, балки бошқаларга ҳам зарар етказиши мумкин.
Шунинг учун ҳам илм ва унга амал қилиш бир-биридан ажратиб бӯлмайдиган икки сифат бӯлиб, бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Исломий ривоятларда илмига амал қилган киши олимдир. Амал қилмаган киши олим эмас, агарчи саводи бӯлса ҳам. Ҳазрат Али (а) бу борада буюрмишлар: Илмнинг меваси уни амал билан татбиқлашдир.
Қадрли тингловчилар! “Ҳаётий мауммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Дастуримизнинг бу қисмида ислом умматининг замонавий илмларини ӯзлаштириши шарт эканлиги ҳақида тӯхталамиз:
Исломий жамиятда замонавий илмларнинг ӯрганиб олиши замон талабларидан бӯлиб, шунингдек мусулмонлар иззат-обрӯййини ҳам жамиятда кӯтаради. Ҳар давру замонда илм ӯрганиш кишини замон билан ҳамқадам бӯлиши ва ӯзини жамиятда озод ҳис этишига кӯмаг этади. Кӯшиш-ҳаракат қилиб, ривожланишимиз учун кӯмаг этадиган илмларни ӯрганиб олиш лозим.
Билим олган киши ҳар томонлама ривожланган одобли, ахлоқли, камтарин, комил инсон бўлади. Ўша комил инсон, унинг олган билими ҳаёт йўлларида таянч, ёлғиз дамларида йўлдош, бахтиёр дақиқаларида раҳбар, қайғули дамларида мададкор бўлади. Билим инсонни ақл-идрокли, билимдон, ҳунарманд, иродали, эътиқодли қилади.
Илм — бу ҳикмат, поклик рамзи, илмсизлик жоҳилликдир.
Илм олийжаноб ва савоб иш. Ҳаттоки, илм олиш ибодат,тақводан афзал.Чунки илм диннинг асосини, устунини ташкил этади. Илм ҳикмат, илм фазилат, илм диннинг ривожини, унинг тарқалишини таъминлайди. Илмни ўқиш, такролаш, ёзиш билан мустаҳкамлаш, чуқурлаштириш лозим. Илм янгиланиб турмаса, фойдасиз бўлиб қолади.
Умуман, исломда илм-фанни эгаллаш, маърифатли бўлиш жуда савобли иш экани таъкидланади.
Демак, илм ҳаёт ва турмушда орттирилган тажрибаларнинг амалий ва умумий — назарий натижасидир. Инсон илм туфайли ҳар қандай қийинчиликдан осон чиқиб кетиши мумкин.
Илм талабида садоқатли бўлиш, таҳсил олишга барча вақт ва ҳаракатни қаратиш, илмга халақит берадиган барча нарсадан юз ўгириш, ҳаромдан ҳазар қилиш ва маъсиятдан четда бўлиш лозим.
Ҳурматли тингловчилар! “Ҳаётий муаммолар калиди” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.