Исломий инсон ҳуқуқлари
Ислом динида инсон ҳуқуқи унинг фитрати ва тадиатига кӯра белгиланган. Инсон ҳуқуқи деб инсон бӯлгани сабабли ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар улардан фойдаланадиган бир қатор ҳуқуқлар мажмӯасига дейилади.
Инсонн ҳуқуқи тушунчаси кенг қамровли бӯлиб, инсоний ва диний тафаккурларни ӯзида мужассам этади. Унинг негизида ахлоқий ва ақлоний қадриятлар жой олган.
Ҳама инсонлар бир ягона фитрат ила яратилган. Шунинг учун ҳам инсон ҳуқуқи инсон табиати ва фитрати асосида таинланади. Ислом дини жамиятнинг ҳама аъзолари учун махсус дастурлари бор.
Ислом динида инсон ҳуқуқи унинг фитрати ва тадиатига кӯра белгиланган. Инсон ҳуқуқи деб инсон бӯлгани сабабли ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар улардан фойдаланадиган бир қатор ҳуқуқлар мажмӯасига дейилади.
Бу ҳуқуқларни ҳеж бир жамият ё давлат инкор ё рад қила олмайди. Ислом таълимотига кўра инсон вужуди мукаррамдир. Унинг жавҳари бўлмиш руҳининг улуғланиши лозим бўлганидeк, танасининг эъзозланиши ҳам вожибдир.
Аммо илоҳий дастурларда инсон ҳуқуқлари фақат моддиёт билан чегараланмай, моддадан юқори қадриятлар ҳам мавжуд.
Инсон ҳуқуқини аниқлайдиган энг сазовор манба Худодир. Бир томондан Худонинг илмида ҳеж жаҳл йӯқ. Бошқа томондан Худо парешонхотирлик ҳодисасидан муназзаҳ зот.
Инсонн ҳуқуқи тушунчаси кенг қамровли бӯлиб, инсоний ва диний тафаккурларни ӯзида мужассам этади. Унинг негизида ахлоқий ва ақлоний қадриятлар жой олган. Ғарб фалсафаси инсон ҳуқуқини унинг табий ҳақларига биноан баҳолайди. Диний нуқтаи назардан инсон ҳуқуқи унинг фитратига иуносиб белгиланади. Ислои динида инсон ҳуқуқи унинг фитрати ва тадиатига кӯра белгиланган.
Ғарбгаро тафаккурида модда ва унинг ҳаракатидан ташқари ҳеч нарсани тан олмайди. Шунингдек ғарб тафаккури инсонга бошқа мавжудот сингари модда нуқтаи назаридан қараган. Инсоннинг моҳияти, унинг табий қолипидан ташқари илоҳий хилқатидан сарфи назар этган.
Ислом нуқтаи назаридан инсон вужуди модда билан маҳдудланмайди. Шунинг учун ҳам ҳақ-ҳуқуқлар фақат моддий талаботни таъминлайдиган бӯлмай, инсоннинг руҳий ва маънавий эҳтиёжларига ҳам таважжӯҳ қилиш лозим. Инсон сиртги кӯриниши ва жисми моддага боғлиқ бӯлиб, унинг фитрати илоҳий руҳдан манша олади.
Инсон рӯҳ ва жисмдан таркиб топган бӯлиб, унинг ҳуввияти уч тмондан иборат: ҳайвоний, инсоний ва илоҳий. Бунга биноан инсон ҳуқуқи ҳам мана шу учтомонлама таркибий моҳиятига муносиб бӯлиши лозим.
Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Инсон ўз мавжудлигига қўйилган фитрати билан яшайдиган бўлса, аввало яратган Роббини танийди ва ўзининг нима учун яратилганини билади. Бу ҳолдаги инсон имонли, илмли, адолатли, яхшиликни севадиган ва ёмонликдан ҳазар қиладиган даражага юксалади. Ўз фитратига зид ҳолда яшайдиган инсон имонсиз, ўзига берилган илмни яхши-ёмон демай ҳар мақомда ишлатадиган, золим, ёмонликни севадиган ва яхшиликни севмайдиган бир махлуқга айланади.
Башар турли идеологиялар, маданият, ахлоқ, мазҳаб, дунёқарашга эга бӯлиб, инсон ҳуқуқига оид қоидалар ҳам мана шу кӯрсаткичларни назарда тутиб, қабул қилиниши лозим.
Инсон шаъни, қадр-қимати, ҳуқуқ ва манфаатлари олий қадрият деб билинади. Инсон ҳуқуқи, ҳама халқ ва миллатларнинг орзу-армони бӯлиб, жамиятнинг ҳар бир аъзоси бу ҳуқуқларни риоя этиши шарт ва зарур.
Инсон ҳуқуқи энг аввалги ва зотий ҳуқуқлар бӯлиб, жамиятнинг ҳар бир аъзоси инсон бӯлгани сабабли, бу ҳақ-ҳуқуқлардан баҳраманд бӯлиши лозим.
Инсон ҳуқуқларини аниқлайдиган ташкилотлар инсон ҳуқуқи умумий ва халқлараро бӯлиши, ҳама миллатлар манфаатини қамраб олувчи ва ниҳоят бугунги кун шароитлари инобатга олиниши лозим.