ноябр 21, 2016 15:04 Asia/Tashkent

Бугунги дастуримизда Ғарбда феминизм жараёни мавзӯси ҳақида сиз билан сӯҳбатлашамиз. Биз билан бирга бўлинг!

                              Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар. 

Мен, Адиба Қодирий "Таърих ва исломда аёлнинг мавқеи"  туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман.  Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

Милодий 17 -чи асрда Англия,  Америка ва Франция мамлакатларида бир қатор ӯзгаришлардан сӯнг  Ғарбда инсон ҳуқуқлари унвони остида бир жараён шаклланди. Агарчи бу ӯзгаришларда аёлларга нисбатан таҳқирли ва ноинсоний қарашлар ӯзгарган бӯлсада,  аммо хотин -қизлар ҳақ -ҳуқуқлари этиборсизликка қарор олди. Бу ӯзгаришларда эркакларнинг ҳақ -ҳуқуқларига нисбатан кӯп аҳамият қаратиларди ва шу сабабли аёлларнинг норозилиги ва аксуламалларига олиб келди. Аёлларнинг ушбу аксуламалларининг ортиши Ғарбда феминизм жараёнининг шаклланишига сабаб бӯлди.
Бугунги дастуримизда Ғарбда феминизм жараёни мавзӯси ҳақида сиз билан сӯҳбатлашамиз. Биз билан бирга бўлинг!

Америкада 1848 йили июн ойида хотин -қизлар Санкофлиз конференцияси бӯлиб ӯтганида бир декларация содир этилди. Бу декларациянинг биринчи моддасида аёллар ва эркаклар ӯртасида тенглик ҳақида таъкидланарди.
Йигирманчи асрнинг бошларида ва Биринчи Жаҳон урушдан сӯнг аёллар биринчи маротаба сайловларда рай бериш ҳуқуқига эга бӯлишди.
Милодий 60 -чи унйиллигидан кейинги йилларгача феминистик жараёни янги босқичига кирди.
Барча арсаларда аёл ва эркакларнинг комил тенглиги шиорларининг лойиҳалари ва радикал тенденсиялари бу босқичнинг хусусиятларидан эди.

Милодий 1979— чи йил 3 сентябрда аёлларга нисбатан камситишнинг барча шаклларини барҳам бериш тӯғрисидаги конвенсия БМТ томонидан тасдиқланди. Бу шартномада инсоний қадриятлар ва ахлоқ кодекси эътибордан четга қолдирганлиги сабабли барча исломий мамлакатлар мазкур шартномани ӯзларининг диний таълимот ва миллий -маданий кӯрсатмаларига зид деб билиб унга қӯшилишдан қӯл тортишди.
Милодий 1995 йилда аёлларнинг турли давлат ва нодавлат ташкилотлари Пекинда йиғилишди ва  
аёлларга нисбатан камситишнинг барча шаклларини барҳам беришга асосланган шартномасига имзо қӯйишди. Имзоланган бу ҳужжат жинсий эркин алоқалар ва тартибсизликларга имконият яратиб бериши туфайли оила рукнларининг зайифланиши сабабига айланарди. Шу сабабли жиддий аксуламалларга юзмаюз бӯлди.

 Жумладан Ал -Азҳар исломий тадқиқотлар марказининг раиси Шайх Жоул -Ҳақ ӯз баёнотларида шундай сўзлади:  "Мазкур ҳужжатни лойиҳалаштирганлар оила рукнларининг зайифланишига сайъ -ҳаракат қилишади.
Оила жамиятнинг асосий ячейкаси бӯлиши сабабли улар бу масалага нисбатан шак -шубҳа туғдиришига сайъ -ҳаракат қилишади.

Мазкур ҳужжат турмуш қуриш доирасидан ташқарида жинсий тартибсизликларни ривожлантиради. Ҳаттоки эракак ва аёллар ӯртасида жинсий тартибсизликларни расмий равишда тан олишга ҳаракат қилишади.
Канада парламентининг намояндаси ва Канада ҳайатининг раиси хонум Шорун Ҳиз Пекин декларацияга эътироз билдириб шундай фикр баён этади:  "Пекин шартномаси аёллар учун тенгликни армуғон этмайди. Менинг мамлакатимда бирон -бир гуруҳни ишга даъват этганларида 50 фоиз аёлларни ишга қабул қилишлари лозим.  Аммо 50 фоиздан ҳам кӯпроқ аёлларни ишга қабул қилишади. Эркаклар эса ишсиз қолишади. Бу шундай ҳолда бӯлиб ӯтадиким мен ҳам ӯйимда ҳам ундан ташқарида ишлашим лозим бӯлади.Турмуш ӯртоғим эса ишламаслиги лозим. Демак бу тенглик эмас. Аёл ва эркакнинг хилқатида фарқият мавжуддир.Ва ана шу фарқиятлар бизни муҳофазат этади.
Албатта феминизм ягона бир жараён эмас ва бу жараёнда аёлларнинг ҳақ -ҳуқуқларини муҳофазат этувчи муштарак муҳим хусусиятларга эга бӯлган турли тамоюллар ҳам мавжуддир. Бу тамоюлларнинг эътиқодларига кӯра ижтимоий ташкилотлар ва жамиятларнинг асоси эркакларнинг манфаатларини муҳофазат этиш асосида ижод этилади.  Аммо улар аёлларнинг эркинлигига қандай эришиш ҳақида турли ақидаларга эгалар.
Мутик Витик радикал бир феминист сифатида бир синф унвонида эркакларни бостириб ташлашни ӯз курашувининг мақсади деб билади. Социалистик ва коммунистик феминистларнинг ақидаларига кӯра патриархизмнинг зулми сармоячиликнинг зулмидан кӯпроқдир.
Либерал -феминистлар эса эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуққа эга бӯлишлари тарафдори ҳисобланишади. Оила пойдиворининг зайифланиши аёлнинг шахсиятида мушкулот ижод этади. Ҳамда руҳий ва психологик хасталиклар  ва хавотирланишлар эса феминистик ҳаракатининг зиёнли оқибатларидан ҳисобланади. Ҳолбуки ислом тизими аёл ва эркакни бир жисмнинг аъзоси деб билади ва уларнинг ӯрталарида бирон -бир фарқ қӯймайди.
Шаҳид Муттаҳарийнинг фикрига кӯра исломнинг аёлларга нисбатан бӯлган Ғарб қарашлари ӯртасида икки асосий фарқ мавжуддир:  Биринчи фарқият эркак ва аёлнинг психологиясига тегишли. Ислом нуқтаи назаридан аёл ва эркак инсоний моҳият жиҳатидан бир хил  ҳисобланади. Аммо руҳий,  психологик ва жисмоний нуқтаи назаридан фарқ қилади.
Шайх Муттаҳарий нуқтаи назарига кӯра аёл ва эркак ӯртасидаги асосий иккинчи фарқ шундан иборатким ислом аёлларни инсоний ҳуқуқлар билан ошно этади ва уларга истиқлол, ӯзлик ва шахсият бағишлайди. Аммо ҳеч қачон уларни эркак жинсига нисбатан бадбинлик исьён қилишга даъват этмайди

 

Ёрлиқ