ноябр 21, 2016 15:19 Asia/Tashkent

Кайҳон, Рисолат ва Жумҳурии Исломи газеталари

 

Кайҳон газетаси шундай келтиради, бу йилги Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг Арбаин намойишлари жаҳон тарихининг энг буюк ҳодисаларига айланди. Чунки 25 миллион нафар одам дунё бўйлаб ўз истак-хоҳишлари билан оламнинг бир бурчагига келишлари ва 1377 йил олдин шаҳид бўлган шахс учун кўз ёш тукишлари  инсоният таърихида собиқаси бўлмаган.

Ўтган кунлар давомида нашр этилган тасвирлар ажойиб қаҳрамонлик ҳодиса вужудга келишидан далолат беради. Барчалар Карбалога етиб келишди. Зулм ва мустабидлик қаршисида  буй сунмаган ва адолатни амалда татбиқ этиш йўлида ўзининг барча нарсаларидан ўтган тарихнинг буюк шахсиятига лабайк дейишди. Аммо мислсиз бундай қаҳрамонлик ҳаммосасини вужудга келтириш кўтилгандек иброний, араб ва ғарб жабҳасининг халқаро ва минтақа оммавий ахборот воситаларининг “ажойиб” цензура қилиши билан юзмаюз бўлди. Ва ушбу ахборот воситалари бир нечита ахборот воситаларининг ўртасида  “профессеонализм”-га иддао қилишларига қарамасдан бу қаҳрамонлик ҳодисасига бирон бир ишора ҳам этишмади. Бу ахборот воситалари шундай бир ҳолда профессионализмга иддао қилишадиким, кичик бир аҳамиятсиз масалага тегишли хабарни фақат ислом динига қарши ҳаддан ташқари катта қилиб кўрсатиш учун ҳаракат қилишади. Исломий умматнинг ваҳдати,  адолатхоҳлик ҳамда Имом Ҳусейн(а) ва аҳли байт алайҳиссаломларнинг азамати ва шукўҳли намойиши бу ахборот воситалари учун ёқадиган нарса эмас.

                                                                  *****

Рисолат газетаси шундай ёзади, Европа масалалари бўйича мутахассислар ва таҳлиличилар аксариятининг эътиқодига кўра, бугунги кунда Европа Иттифоқида бушликнинг вужудга келиши ва мағлубиятга юзмаюз бўлишнинг белгилари бошқа замонларга қараганда кўпроқ мушоҳида этилмоқда. Турли сиёсий, ижтимоий, хавфсизлик ва иқтисодий бўҳронларнинг вужудга келиши ушбу жараённинг вужудга келиши сабабига айланган.  Бундай шароитда Европа Иттифоқининг раҳбарлари нафақат ягона Европада умумий истак-хоҳишлар ва эҳтиёжларни ҳамда жамоатчилик фикрини қониқтириш қудратига қодир эмас, балки ўзининг фаолияти билан жорий муаммо ва бушликларни кундан кунга янада кучайиб боришига сабаб бўлмоқда. Бошқа таъбир билан ифодалаганда, Европа Иттифоқининг раҳбарлари мавжуд вазъиятнинг давом этиши, шаклланиши ва вужудга келишига айбдор деб талқин этилмоқда. Бошқа томондан минтақада жорий бўлган бўҳронларни кундан кунга кенг кўламда ўз бошларидан ўтказаётган Европа фуқаролари Европа Иттифоқида жараён олган муаммолар билан юзмаюз бўлишда ўз сиёсатчиларининг фаолиятларига нисбатан шиддат билан норозийлик билдиришмоқда. Бу эътирозлар замон ўтиши билан ортиб кетмоқда.   

                                                              *****

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Туркиянинг президент матбуот котиби ўзининг кибр-ҳаволи бир изҳоротида Ҳайдар Ал-Ибодий ва унинг давлатини “Ҳашаду Шаъби” номи билан маълум бўлган Ироқ халқ кучларининг “Таллаъфар” шаҳрига қиришларининг олдини олиш учун огоҳлантирди. Таллаъфар аэропорти ва унинг атрофидаги минтақаларда ИШИД террористик гуруҳининг амалиётларини ИШИД террорчи гуруҳининг турк аҳлидан бўлган қомондонлари томонидан ҳидоят ва мудирият этиларди. Бунга қўшимча ИШИД террористик гуруҳининг ушбу минтақада тушган асирлари Туркия армиясининг  вертолётлари ва самолётлари томонидан Таллаъфар минтақасига ташланганлар деб эътироф этишган. Шу тартиб билан комилан дарк этиш мумкинким, Туркиянинг жиддий огоҳлантириши аққалиятни ташкил этувчи туркманлар учун эмас, балки Туркия жосуслик катта расвочиликдан қурқади ва турк аҳлидан бўлган ИШИД террорчи гуруҳининг қомондонлари қулга тушиб қолишларидан кейин Эрдуғон ва унинг ёрдамчиларининг қолган обрў-эътибори бутунлай тушиб кетишидан хавотирга тушган. Бундан олдин амалга оширилган ифшогарликлар шуни кўрсатдиким, Туркия амалан ИШИД террорчи гуруҳ учун қурол-яроқ ва нефтни контрабанда қилиш ва террористларни ҳимоят этишда муҳим рол уйнаган. Аммо Мосел арофидаги ҳодисаларнинг фош этилиши ва айниқса Таллааъфар шаҳри ва аэропортида Туркия хавфсизлик кучлари ва армиясининг махфий ва ошкора тарзда амалга оширган амалиётларининг моҳияти шуни кўрсатдиким, Эрдуғон давлати ИШИД террористик гуруҳининг асосий ҳомийси ҳисобланади.    

                                  

Ёрлиқ