Арбаийни Ҳусейний ваҳдатнинг тажалийси
"Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг арбаин кунига" бағишланган махсус эшиттириши
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Аллоҳнинг ҳабиби, севимли пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламнинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, "Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг арбаин кунига" бағишланган махсус эшиттириши билан сизнинг хизматингиздаман. Бизни тинглаб боринг!
Ислом дини бузургворларининг аксарияти Имом Ҳусейн (а)-ни мусулмонлар ӯртасида ваҳдатни яратувчи омил деб билишади. Ҳусейн (а)- га нисбатан меҳр -муҳаббат зоҳир этиш на фақат шиа мусулмонларига тегишлидир, балки ул ҳазратни суннат аҳли ҳам ислом Пайғамбари (с) -нинг қадрли навералари ва ул ҳазрат хонадонининг аждоди деб билишади.
Динсизлик ва фосид ахлоққа эга бӯлган Муовиянинг уғли, Язид на фақат Пайғамбар (с)-нинг аҳли байтлари алайҳимсаломларга нисбатан энг катта зулмларни раво кӯрди, балки суннат аҳли ва Пайғамбар (с)- нинг кӯп саҳобаларини ҳам Мадина шаҳрида фожеали тарзда ӯлдирди ва мусулмонларнинг қадр-қийматга эга бўлган нарсаларига нисбатан эҳтиромсизлик зоҳир этди.
Ҳара номи билан машҳур бу воқеа Мадина шаҳрида Ошуро воқеасидан сӯнг юзага келди. Бинобарин золим ва фосидликлари билан бутун мусулмонлар, жумладан аҳли суннат ҳаётини қороғунликка айлантирган ва Пайғамбар (с)-нинг динини нобуд қилишга ҳаракат қилган шахс қаршисида Имом Ҳусейн (а) устуворлик билан қарши турди. Шунинг учун ҳар бир мазҳабдаги дин уламоларининг нуқтаи назарига кўра, Имом Ҳусейн (а) -га нисбатан меҳр -муҳаббат зоҳир этиш исломий мазҳабларнинг муштарак нуқтаси ҳисобланади ва бу муҳаббатнинг борлиги Пайғамбар (с) умматининг қалбларини бир -бирларига янада яқинлаштиради. Қуръон оятлари ва ривоятларига бир оз эътибор қаратиш шуни кӯрсатадиким ислом дини қай даражада мусулмонлар ӯртасида ваҳдат бӯлишини таъкидлайди.
Ҳаттоки Қуръонда мусулмонларга бошқа иллоҳий дин издошлари билан муносибат қилишда ӯзларининг муштаракликларини асос қарор бериб уша муштаракликларнинг манбаларига таяниб душманлик ва тафриқа солишлардан парҳиз қилишга кӯрсатма берилади.
Ҳижрий 13 -чи асрнинг энг буюк шиа уламоларидан бири аллома фақеҳ Кошиф-ул-Узмо шундай ёзади: "Ислом икки асосий тамойилларига асосланади. Биринчиси ягона Аллоҳ таолога сиғиниш ва иккинчиси эса исломий жамиятнинг иттифоқи саналади. "
Аллоҳ таоло Қуръонда шундай буюради: "Бӯлиниб кетганларга ӯхшаб ва ёруғ иллоҳий далиллар келганидан сӯнг ихтилоф қилганлар жумласидан бӯлмангиз.Чунки уларни катта азоб -уқубатлар кўтади"
Пайғамбари Акрам (с) шундай марҳамат қиладилар: "Барча пайғамбарларнинг умматлари орасида фақат ботил гуруҳи ҳақпарастларга қарши кўрашган чоғдагина уммат ўртасида ихтилоф вужудга келади."
Мусулмонлар ӯртасида ва ҳатто иллоҳий бошқа динларнинг ҳақиқий мӯъминлари орасидаги ваҳдатнинг баракотларидан бири бу ваҳдатнинг маҳсули бӯлган омонлик ва осойишталик сояси остида инсоний истеъдодларнинг гуллаб яшнаши ва Аллоҳ таоло томонидан мавжудотларнинг ашрофи, инсонга ато этган, буюк неъмат, яъне ақл ривожланади ва бутун дунёда инсоннинг янада ривожланиши учун шароит вужудга келади. Аммо бӯлиниш ва тафриқа бир оловга ташбеҳ бериладиким, инсондаги барча нарсаларни нобуд этади ва охири иллоҳий азоб-уқубатга олиб келади. Чунки бӯлиниш ва тафриқа солиш инсонни жамиятдаги камолотга етиш фурсатини ӯртадан йӯқ қилиб ташлайди.
Дунёда бир ярим миллиард мусулмон жамияти учун ваҳдатнинг мислсиз натижаларига тафаккур этиш шуни кӯрсатадиким, нима учун ислом душманлари ҳамиша бу буюк уммат орасида бӯлиниш оловини вужудга келтиришган. Ва бугунги кунда ҳам ислом динининг душманлари ва зӯравон қудратлар бошқа замонларга қараганда ҳар қандай йӯл билан кӯпроқ мусулмонларни бир -биридан ӯзоқлаштиришга сайъ -ҳаракат қилиб, ислом номи остида терроризм оловини мусулмонлар ва турли исломий мазҳаблардаги мусулмонлар орасида ёндириб душманлик ижод этишади.
Бугун исломий буюк уммат бошқа замонларга қараганда тафриқа солишнинг ранж -азобини бошларидан ӯтказишмоқда. Ироқ, Сурия, Яман, Баҳрайн, Афғонистон каби исломий мамлакатлар ҳозирги кунда қонга буялган ва юз минглаб аёл ва болалар ӯз уйларидан ажралиб овора бӯлишган.
Аммо ноумидлик вужудга келганида, Имом Ҳусейн (а)-нинг ҳидоят чироғи қаронғуликка нур бағишлади ва ислом Пайғамбар (с)-нинг дурдонаси атрофида азим бир ҳаммоса вужудга келди. Бу мужиза дунёни ҳайратга келтиради ва исломий уммат ҳидоят йӯлини топишлари учун буюк фурсатни ижод этади.
Арбаини Ҳусейний инсонни ӯз аслига қайтишининг бошқа бир фасли ҳисобланади. Ҳозирги кунда аҳолиси йиллар давомида терроризм ва нотинчликдан азоб -уқубат тортаётган Ироқ сарзаминида буюк бир жараён шаклланмоқда.
Имом Ҳусейн (а)-нинг арбаин маросимини ӯтказиш Аҳли байт издошлари орасида мустаҳкам суннат бӯлиб қолган, шунинг учун ҳозирги кунга қадар ушбу суннат Ироқда ўтказиб келинмоқда. Ушбу суннатни жараён олишида шу нарсанинг гувоҳи бӯламизки, ер юзидан миллионлаб мусулмонлар арбаин кунида Имом Ҳусейн (а)-нинг қабрларини зиёрат қилиш учун тӯпланишади ва бундан мақсад Имом Ҳусейн (а)- нинг йӯлини давом эттиришда бардавом, букилмас ва мустаҳкам эканликларини изҳор қилишдир.