ноябр 24, 2016 08:34 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил озар ойининг 3- чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил сафар ойининг 23-чиси ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр ойининг23-чи кунидир.

 Тарихнинг ӯчмас кунлари

Бугун  чоршанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил озар  ойининг  3- чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил сафар  ойининг 23-чиси  ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр  ойининг23-чи кунидир.

1974 йил ноябр ойининг 23-куни, яъни бундан 42 йил бурун БМТ умумий йиғилиши Фаластин мамлакатини таъсис этиш ҳақида қарор қабул қилди.

БМТнинг Фаластин фойдасига бундай  қарор қабул қилиши қувончли ҳол эди. Зеро,  бу халқаро ташкилот ӯзининг барча қарорларини улкан қудратлар ва сионистлар босими остида қабул қилиб келган . Унинг 1948 йилнинг 14 май куни ирқчиликка асосланган сионистик Исроил давлатини тузиш ҳақидаги қарори ҳам худди шундай босим остида қабул қилинган эди.

1973 йили араб мамлакатлари бошлиқларининг конференсияси  Фаластин озодлик ташкилотини бу минтақа  аҳолисининг ягона қонуний вакили деб атади. 1974 йилнинг феврал ойида исломий мамлакатлар бошлиқларининг конференсияси ҳам бу қарорни тасдиқлади. Булар БМТ томонидан Фаластин давлати таъсис этилишнинг заминалари эди.

БМТнинг бу қарори дунё ҳамжамиятининг Фаластин халқи  мазлумлиги ва сионистларнинг жиноятлари билан кенгроқ танишишига сабаб бӯлди. Афсуски, улкан қудратларнинг сионистик режимни қӯллаб-қувватлашлари, террорга асосланган бу қаттол режим жиноятларининг давом этиши ҳамда айрим араб мамлакатлари ва фаластин бошлиқларининг келишувчанлиги сабабли Фаластин масаласи бугунгача ҳал этилмай келяпти.

 *****************************************

Бундан 40 йил муқаддам, 1976 йилнинг 23 ноябр куни машҳур франсуз ёзувчиси Андре Мальро оламдан ӯтди.

У 1901 йили Париж шаҳрида туғилди. Йигитлик чоғида Франсиянинг мустамлакаси бӯлган Ҳиндистонга сафар қилди. Ҳиндистондан қайтгач, ӯзининг машҳур "Аҳли башар қисмати" асарини ёзди.

Ёзувчи иккинчи жаҳон уруши йиллари немис фашистлари томонидан икки маротаба асирга олиниб, қамоқхоналардан қочишга муваффақ бӯлди.

Иккинчи жаҳон урушидан кейин Андре Мальро Франсиянинг маданият вазири бӯлди. Истеъдодли ёзувчи жанг ва хунрезликка қарши эди. Унинг   "Сукут фарёдлари" романида ӯлимга қарши туғён ғояси акс этган. "Ғарб васвасаси", "Инсоният орзуси" ва "Фотиҳлар" каби машҳур асарлар Андре Мальро  қаламига мансубдир.

Хххххххххххххххххххх

Ҳижрий-шамсий 1363 йил озар ойининг учинчи куни, яъни бундан 32 йил бурун машҳур Эрон хонандаси Маҳмуд Каримий оламдан ӯтди.

Устод Каримийдан хонандаликнинг икки радифи ёдгор қолган бӯлиб, улардан бири устоднинг 40 йиллик заҳматлари натижасидир. У най садосини чолғу асбоблари оркестри мусиқасига уйғунлаштириш ишини охирига етказмоқчи эди, аммо умр вафо қилмади. Кутилмаган ӯлим устоднинг бу нодир асарини чала қолдирди.

 

Ёрлиқ