ноябр 26, 2016 15:20 Asia/Tashkent

Рисолат, Мардум Солори ва Кайҳон газеталари

Рисолат газетаси шундай келтиради, Баҳрайн инқилобий халқига қарши Ол-Халифа диктатор ва даҳшатли режимининг амалга ошираётган зулмининг охири йўқ. Охирги пайтларда ушбу мамлакатда исломий наҳзат ҳаракатининг раҳбари Шайх Исо Қосимни муҳокама этишга қарши эътироз қилиш учун минглаб баҳрайнлик фуқаролар эътирозли кўча намойишлар барпо этишди. Ол-Халифа режимининг суд идораси пул ювиш сохта айблов қуйиш билан Оятуллоҳ Шайх Исо Қосимнинг суд муҳокамасини қайта бошлади. Ол-Халифа режими охирги пайтларда эътирозчиларни бостириш йўлида Баҳрайн исломий наҳзат раҳбари Шайх Исо Қосимни “терроризмга кўмак бериш ва пул ювиш” билан айблади. Баҳрайн ҳукумати эса Шайх Исо Қосимни фуқаролик ҳақ-ҳуқуқидан маҳрум этди.  Баҳрайн халқи Ад-Дироз минтақасида баҳрайнлик машҳур руҳоний Шайх Исо Қосим уйининг атрофида тўпланиб, Ол-Халифа Шайх Исо Қосимни қулга олиш учун уларнинг жасадлари устидан ўтишади,-деб эълон қилишди. Манама ғарбида жойлашган Ад-Дироз минтақасида ушбу мамлакатнинг исломий наҳзат раҳбари Оятуллоҳ Шайх Исо Қосимнинг уйи атрофида баҳрайнлик фуқароларнинг тўпланишларидан 5 ой вақт ўтмоқда. Охирги пайтларда ушбу мамлакатнинг руҳонийлари ва инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш фаолларига қарши Ол-Халифа режимининг амалга оширган сайъ-ҳаракатлари собиқаси бўлмаган шаклда шиддат билан куч олган. Милодий 2011 йилда ушбу мамлакатда тинчлик эътирозларининг бошланишидан бўён амалга ширган бу сайъ-ҳаракатларнинг собиқаси бўлмаган. Баҳрайн милодий 2011 йил 14 февраль ойидан бошлаб Ол-Халифа режимига қарши халқ инқилоби вужудга келишининг  шоҳидига айланган. Халқ ўз мамлакатларида сайланган тизим ҳукумат бошига келиши, камситишларни бартараф этиш, адолатни барқарор этиш ва эркинликни талаб қилишмоқда.      

                                                                 *****

Мардум Солори газетаси шундай ёзади, иккинчи жаҳон урушидан кейин инсоний энг буюк бўҳронлар ҳалигача давом этмоқда. Сурия урушининг келиб чиқишига айбдор бўлган европалик мамлакатлар муҳожирларни қабул қилиш учун оғир тўлов тўлашмоқда. Бошпанаҳ изловчи муҳожирларни қабул қилишнинг тортишувларида яшил қитъадан бож олиш мақсадида Туркия ҳам сайъ-ҳаракат қилмоқда. Вужудга келган кискинлик фазосида Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғон ушбу мамлакат билан Европа Иттифоқи музокараларини тўхтатиш ҳақида  Европа парламентининг қабул қилинган қарорларига зудлик билан аксуламал кўрсатди. Эрдуғон Истанбулда қилган ўзининг бир суханронлигида агар Европа Иттифоқи ўзининг хато сиёсатларини давом этаверса, Туркия ҳам Европага киришлари учун бошпанаҳ изловчи муҳожирларга ижозат беради,-деб айтди. Германия давлати Европа Иттифоқига қарши  таҳдид солиш унвонида бошпанаҳ изловчи муҳожирлардан фойдаланмаслик учун Эрдуғонга огоҳлантириш берди.   

                                                                    *****

Кайҳон газетаси шундай ёзади, охирги ҳафта давомида Бирмада Ғарб ҳимоятида бўлган давлат юзлаб мусалмонларни оммавий қирғин  қилди ва минглаб нафарларни эса овора қилди. Инсониятга зид бўлган ушбу жиноят инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш учун иддао қилувчи ташкилотлар, айниқса БМТ ташкилотининг сукут сақлаши ёки фаолиятсизлигига юзмаюз бўлган. Бошқа томондан Бирма мусалмонларига қарши жиноятлар кўламининг кенгайиши билан Индонезия, Тайланд, Малайзия мусалмонлари кеча жума куни жума намозини бажо келтиришдан кейин эътирозли кўча намойиш ташкил этишди ва ушбу мамлакатнинг мусалмонларини ҳимоят этиш учун давлатларининг жиддий сайъ-ҳаракат қилишларини сўрашди.  Бирма давлати буддоийлар ва мусалмонлар ўртасидаги мушкулотлар ва ихтилофларни баратараф этиш учун  Оркон минтақасидан мусалмонларни мажбурий муҳожир қилиш сиёсатини ишчи дастурига қарор берган. Давлат томонидан қулланилган ушбу сиёсат туфайли Оркондан Бангаладешга 150 минг нафарга яқин мусалмонлар, Тайландга 50 минг нафар ва Малайзияга 40 минг нафар мусалмонлар ҳамда эътиборга молик бўлган бир гуруҳ мусалмонлар эса Осиё мамлакатларига муҳожират қилишди. Бу ўртада мусалмонлардан кўп қисми фожеали тарзда оммавий қирғин қилинди ёки уй-жойлари ва экинзорларига олов қуйилди.