Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун шанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил озар ойининг 6 - чиси Ҳижрий қамарий 1438 йил сафар ойининг 26-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр ойининг 26-чи кунидир.
Бугун шанба
Ҳижрий -шамсий 1395 йил озар ойининг 6 - чиси
Ҳижрий қамарий 1438 йил сафар ойининг 26-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр ойининг 26-чи кунидир.
Бундан 161 йил олдин милодий 1855 йил ноябр ойнинг 26 -чи кунида Польшанинг буюк ёзувчиси ва шоири Адам Митскевич усмонийлар императорлигининг пойтахти Истамбулда вафот этди. У милодий 1798 йилда таваллуд топди ва ӯз отасидек эркинсеварлик ҳаракатининг курашчиси эди. Митскевич шундай бир даврда яшадиким Польша мамлакати Россия, Австрия ва Прусия ӯртасида тақсимланган эди. У ӯз мамлакатининг қайта бирлашиши учун фаьолият олиб борарди. Шу сабабдан 1823 йилда Россияга сургун қилинди. Аммо олти йилдан сӯнг у ушбу мамлакатдан қочди ва Францияда адабиётни дарс бериш билан шуғулланди. Митскевич кейинчалик Россия билан қарши уруш олиб бориш мақсадида Польша ҳарбий бир армияни ташкил этиш учун Истамбулга борди. Аммо шу шаҳарда вафот этди.У ёзган асарлардан "Пан Тодиуш ", "Шомгоҳи ниёкон ", яъни ”Ниёкон кечаси ” ва “Зоирини Лаҳистоний ”"Полшалик зиёратчилар " асарларига ишора этиш мумкин.
Бундан 21 йил олдин ҳижрий -шамсий 1374 йил озар ойининг олтинчисида Исломий ирфоннинг машҳур тадқиқотчиси ва адиби Доктор Сайид Содиқ Гавҳарин вафот этди. Сайид Содиқ Гавҳарин ӯспиринлик даврида илмия мадрасаларида араб тилининг грамматикасини ӯрганиш учун аньанавий йӯналишга юз қаратди. Кейин бошланғич ва ӯрта даврни урганишга кирди ва форс адабиёти ва фалсафа йӯналишида олий уқув юртдан бакалавр дипломини олди.У бундан сӯнг мадрасаларида дарс бериш зимнида форс адабиётининг докторлик унвонини олиш учун ӯз таҳсилотини давом этди.
Докторлик даражасини ҳимоя этиш даврида туқуз жилддан иборат "Фарҳанги луғот ва таьбироти маснавий "китобини ёзди .Устод Гавҳарин энг муҳим ва энг муфассал ӯз асарида алифбонинг тартиби билан луғат, истилоҳот, ирфоний таьбирлар, маҷозот нужум, тиббий, қурьоний ва ҳадис атамаларини шарҳ -изоҳ беради. У ӯз умрининг кӯп қисмини ирфон ва адабий дарсларни таьлим бериш ва ҳамда шогирдларни тарбиялашга сарфлади.Унинг китоблари"Пири жанги ", "достони Баҳроми Гур ", "Шарҳи истилоҳоти тасаввуф ва Шайх Саньон "-дан иборатдир.
Бундан 73 йил муқаддам, яъни ҳижрий- шамсий 1322 йил озар ойининг 6-сида уч мамалакат Британия, Совет Иттифоқи ва Америка учурашуви Теҳрон шаҳрида ўтди, бу вақтда Эрон бу уч мамлакатлар тамонидан ишғол этилган эди. Американинг иккинчи жаҳон уришига қўшилганидан ва Германия армиясига қарши янги фронт очилишидан сўнг “ Теҳрон” конференсияси ташкил этилди. Ушбу конференсияда Рузвелт Америка президенти, Черчил Британия бош вазири ва Сталин Совет Иттифоқи раҳбари иштироки билан Германия армиясига қарши кураш олиб бориш тактикалари, йўллари ҳамда бу мамлакат билан уруш ҳолида бўлган фронтларга ёрдам етказиш масаласини муҳокама қилишди .Теҳрон конференсияси турт кун давом этди ва бу конференсия якунида Германияга қарши уч мамалакат ҳамкорлигида чиқарилган баёнотда Германия қушинларига қарши курашиш ва қандай немис армиясини тасарруф этиш амалиётлари ҳақида айтиб ўтилган эди. Шуниндек иккинчи жаҳон уриши тугаганидан сўнг ўз ҳарбий кучларини Эрон ҳудудларидан чиқариш хусусида келиша олишди.