Эрон матбуотига бир назар
Рисолат, Кайҳон ва Мардум Солори газеталари
Рисолат газетаси шундай келтиради, баҳрайнлик инқилобчиларни қийноққа солишда нафратланарли ва даҳшатли Англия давлатининг дахолат этиши ҳалигача давом этмоқда. Ол-Халифа режимининг бостириш амалиётларини бошлашидан бўён Англия Манама ва Баҳрайннинг бошқа шаҳарларида қийноққа солиш ва қатл этишнинг асосий ҳомийларидан бўлиб келмоқда. Замон ўтиши билан Баҳрайннинг мазлум ва бегуноҳ халқини қийноққа солиш ва қатл этишларда Англиянинг қули борлиги ҳақида янада кўпроқ далил ва ҳужжатлар нашр этилмоқда. Бу далил ва ҳужжатлар Англиянинг ҳақиқий чеҳрасини дунё оммавий афкори, айниқса минтақанинг оммавий афкори наздида очиб беради. Бу хусусда халқаро амнистия ташкилоти Баҳрайн халқининг ҳақ-ҳуқуқларини поймол этишда Англиянинг қули борлиги сабабли ва ўз жиноятларини оқлашга қилган ҳаракатини танқид остига олди. Халқаро авф этиш ташкилоти Англиядан инсон ҳуқуқлари ва умумий эркинлик усуллари ва асосларини поймол этадиган Баҳрайн суд идораларининг текширувчилари ва терговчиларига таълим беришни тўхтатишни сўради. Англия полицияси томонидан Ол-Халифа режимининг бостирувчи кучларини таълим бериш шундай осонлик билан айланиб ўтадиган оддий масала эмас. Баҳрайннинг мазлум халқига қарши Ол-Халифа режимининг жиноятлари давом этаётган бир ҳолда, бу даҳшатли сайъ-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
*****
Кайҳон газетаси шундай ёзади, ўтган куни тонгида Кубанинг президенти Раул Кастро ушбу мамлакатнинг инқилоб раҳбари ва ўз акасининг ўлимидан расмий хабарни эълон қилди. 50 йил Кубанинг раҳбарлигини ўз зиммасига олган ва ўз мамлакати халқининг ишончини қозонган Федел Кастро ҳамиша Американинг зўравонлиги ва душманлик позициялари баробарида устуворлик билан қарши тўрди ва Жанубий Америка минтақасида уларни ташвишга солди.
Американинг Федел Кастрога нисбатан бўлган кина-кудуратлари унинг ўлимидан кейин ҳам махфий қолмади. Америка конгрессининг икки нафар аъзоси унинг ўлими ҳақидаги хабар эълон қилиниши биланоқ зудлик билан унга қарши ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишди. Аммо турли мамлакатларнинг раҳбарлари эса Федел Кастронинг ўлими учун ўз тасаллият ва афсўсланишларини изҳор этишди. Кастро ҳозирги дунёнинг меҳр бағишловчи шахсиятларидан эди ва ҳамиша бир ҳарбий аскар каби маълум бўлган эди. У турли халқаро мукофотларни қулга киритган эди ва ҳомийлари уни қаҳрамон, инсонсевар ва империализмга қаршилик кўрсатган шахс деб билишарди. У ўзининг ҳукуматни бошқарган даврида Американинг нуфуз топиш сиёсатлари баробарида Кубанинг истиқлолини муҳофазат эта олди. Федел Кастро шамсий 1380 йилда Эронга ҳам сафар қилган эди.
*****
Мардум Солори газетаси шундай ёзади, Бошпанаҳ изловчи муҳожирлар баробарида ўз чегараларини очишга тегишли бўлган Эрдуғоннинг амалга ошираётган охирги сиёсати Европа учун турли хавфсизлик мушкулотларини келтириб чиқаришига қўшимча, маданий ва иқтисодий мушкулотларнинг ортиб кетишига ҳам сабаб бўлади ва Туркиянинг бош вазири ҳам донолик ва огоҳлик билан ушбу муҳим бир масалага эътибор қаратган. Агар бу сиёсат амалга оширилса, унда Европа Иттифоқига қўшилиш орзусидан Туркияни узоқлаштиради ва мамлакатни ошкора европаликлар манфаатларининг баробарида қарор беради. Эрдуғоннинг бундай бир жиддий уйинга қул ўришининг сабабларига айланган омиллардан бири бу Эрдуғоннинг шахсий хусусиятлари ва унинг диктаторликка бўлган майл-хоҳишларига қўшимча, эҳтимол Америка Қўшма Штатларининг президентлик сайловларида Трампнинг кўтилмаганда ғалаба қозониши ҳам бўлиши мумкин. Эрдуғон Трампнинг президентлиги ва Америкадан Европа Иттифоқининг фосила олишига сабаб бўладиган жаҳонда Американинг иқтидорига тегишли бўлган унинг махсус сиёсатга эга бўлишини назарга олиб Трамнинг Европа Иттифоқидан фосила олиш жойини тўлдириб ва келаси тўрт йил давомида Американинг иттифоқчиларидан бирига айланган мамлакат номини олишга олишга ҳаракат қилмоқда. Шу ҳол билан бугун Ражаб Тайиб Эрдуғон можарожўйлик ўз сиёсатларини амалга ошириши билан Европа Иттифоқидан тез суратда узоқлашмоқда. Трампнинг хорижий сиёсатларини таҳлил этиш ҳисоб-китобларида агар Эрдуғон хатоликка йўл қуйса, Туркия мамлакати ва ушбу ўлканинг халқини жиддий мушкулотларга юзмаюз этади.