Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил озар ойининг 8-си
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хазматингиздаман.
Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил озар ойининг 8-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил сафар ойининг28-си ва милодий ҳисоб билан 2016 йил 28 ноябр.
Азизлар, бугунги сана Исломнинг Буюк Пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с)нинг реҳлат қилган кунлари ва Имом Ҳасан Мужтабо (а)нинг шаҳодат топган кунлари билан тўғри келади.Ушбу қайғули сана муносабати билан барчангизга ҳамдардлик изҳор этамиз.
Бундан 1427 йил муқаддам, яъни ҳижрий-қамарий 11- йил сафар ойининг 8-куни Исломнинг Азиз Пайғамбари ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с) 63 ёшларида реҳлат этдилар. Ул ҳазрат ҳижратдан 52 йил бурун Макка шаҳрида туғилиб, ёшлик чоғлариданоқ ростгуйликлари сабаб Амин дея атала бошладилар.
40 ёшларида Аллоҳнинг амри билан одамларни ягона Аллоҳ, адолат ва биродарликка даъват этиш мақсадида пайғамбарликка танландилар. Ул ҳазрат Исломни комил ва абадий дин сифатида олам аҳлига тортиқ қилдилар. Мана орадан асрлар ӯтсада, бу самовий дин кун сайин ривожланиб бормоқда. Ул ҳазратнинг издошлари аллақачон бир миллиард нафардан ошди.
Пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с) ҳақларида турли дин намояндалари ва ҳатто динсиз кишилар ӯз эътироф ва эҳтиромларини баён этишган.
Бундан 1388 йил олдин, айрим ривоятларга кўра, ҳижрий-қамарий 50 йилнинг 28 сафар ойида, бошқа ривоятларга кўра, 7 сафар ойида Худо Расули (с)нинг суюкли неваралари Имом Ҳасан Мужтабо (а) шаҳид бўлганлар.
Пайғамбаримизнинг қизлари Фотима (с) нинг ўғиллари Имом Ҳасан (а) Мадинага қилинган ҳижратнинг учинчи йилида ушбу шаҳарда таваллуд топганлар. Имом Ҳасан (а) туғилганларидан кейин етти йилгача Худо Расули (с)нинг илоҳий тарбиялари нурида исломий таълим ва маорифдан баҳраманд бўлганлар. Имом Ҳасан (а) 37 ёшга кирганларидан кейин оталари Имом Али (а) шаҳодатга етадилар ва ул ҳазрат Ислом жамиятини бошқариш, Қуръон қонунлари ва Пайғамбар суннатларини кенг ёйиш вазифасини ўз зиммаларига оладилар. Ҳазрат Али (а) шаҳодат топганларидан сўнг мусулмонлар Имом Ҳасан (а) билан байъат қиладилар. Умавийлар ҳокими ул ҳазратнинг зиёийлик фаолиятларидан таҳликага тушган эди ва Муовия ушбу сабабдан Имом Ҳасан (а)ни заҳарлаб, шаҳодатга етказади.
Бундан олти йил олдин, яъни ҳижрий- шамсий 1389 йилнинг 8-озар ойида Эрон ядровий физикасининг билимдонлари доктор Мажид Шаҳриёрий ва доктор Фаридун Аббосий террорчилик ҳужумларининг нишонига айланишади. Амалга оширилган ушбу терактларда доктор Аббосий тан жароҳати олади ва университет ўқитувчиси, физик ҳамда Эрон ядровий илмининг билимдони доктор Шаҳриёрий эса шаҳид бўлади.
Доктор Шаҳриёрий ҳижрий-шамсий 1345 йилда Занжонда туғилган ва ўрта мактабни битирганидан кейин Теҳрондаги Амир Кабир университетида ядро муҳандислиги бўйича докторлик диссертациясини ёқлайди. У 1385 йилда доктор Биҳиштий университетида ядро муҳандислиги факултетинини ташкил этиш мақсадида мазкур олийгоҳнинг илмий ҳайъатига аъзо бўлади. Унинг муҳим лойиҳаларидан бири ядровий реакторларнинг янги авлодини яратиш назарияси эди ва унинг ушбу лойиҳаси жаҳон илмий марказларида ҳам ўз инъикосини топган эди.
Қўлга тушган террорчилар эътироф этишдики, улар сионистик режим жосуслик хизмати Моссаднинг топшириғини бажаришган ва бундан мақсад Эроннинг тинчлик мақсадларга йўналтирилган ядровий дастурига халақит бериш бўлган.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиршнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.