ноябр 28, 2016 11:26 Asia/Tashkent

Аллоҳнинг ҳабиби, севимли пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламнинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, “Ислом Пайғамбари(с)нинг реҳлат кунлари”-га бағишланган махсус эшиттириши билан сизнинг хизматингиздаман. Бизни тинглаб боринг!

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

Аллоҳнинг ҳабиби, севимли пайғамбаримиз ҳазрат  Муҳаммад Мустафо  саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламнинг  пок руҳларига  салому салавот йўллаб, Ислом Пайғамбари(с)нинг реҳлат кунлари”-га  бағишланган   махсус эшиттириши билан сизнинг хизматингиздаман. Бизни тинглаб боринг!

Шак -шубҳасиз Ислом Пайғамбари (с)-нинг сиралари ва ул ҳазратдан мерос қолган икки қийматли мероси, яъни Қуръон ва Ул ҳазратнинг қадрли Аҳли байтлари  алайҳисаломлар ушбу фиреб -найрангдан тӯла бӯлган замонимизда ислом умматининг йулини  ёруқлайдиган нур бӯлиб қолган. Ҳар куни дунёнинг турли бурчакларида миллионлаб мусулмонлар намозда ул ҳазратнинг рисолатларига шаҳодат беришади ва ул ҳазратнинг олий ормонлари билан  байъат қилишади. Аммо агар қайта байъат қилиш ва иқрор этиш огоҳлик,  узоқни кӯра билиш билан бирга бӯлмаса, ислом уммати фитна-найранглар ва тартибсизликларга гирифтор бӯлади. Раҳмат ва меҳрубонлик Пайғамбари (с)  реҳлат этган муносибати билан Аллоҳ таолодан ҳақиқий исломдан ғафлатда қолмаган шахсларнинг қалбларида огоҳлик нури порлашини истаймиз.
Ислом динининг суюкли Пайғамбари (с)  риҳлат этган куни муносибати билан дунёнинг барча мусулмонлари ва ҳамда ҳақиқат ва адолат йӯли қарор олган шахсларга тасаллият изҳор этган ҳолда, бугунги дастурмизда ул ҳазратнинг юксак хулқ-атворлари ва сиратлари ҳақида сӯҳбатлашни мақсад қилдик. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!Тарих давомида  кам одамларни таниймизким,  Ислом Пайғамбари (с)-дек шахсияти ва ҳаётининг хусусиятлари ёруқ ва аниқ  баён этилган бӯлса. Аллоҳ таоло Қуръони каримда комил ва чиройли сӯзлар билан ул ҳазратни таърифлаб таништиради. Аллоҳ таоло Қалам сурасининг тӯртинчи ояти каримасида Расули Акрам (с)-нинг тавсифида шундай марҳамат қилади:   “Ва албатта, сен улкан хулқдасан

Акрам (с)-нинг амалга оширган 23 йиллик сайъ -ҳаракатлари тафаккур қиладиган  мавзӯлардан ҳисобланади. Бу йиллар давомида Пайғамбар (с)  ҳар бир лаҳзани ғанимат деб билдилар ва ҳеч қачон таълим бериш ва ҳидоят нурини ёритишдан ғафлатда қолмадилар. Тарих бу ҳақиқатни тасдиқлайдиким, ислом динининг тез суратда ривож -равнақ топиши шундай бир ҳолда вужудга келдиким, Ҳазрат  Муҳаммад (с)  ӯз даъватларини бошлаганларида ҳеч қандай  ҳарбий қудрат ва моддий имкониятларга эга эмас эдилар. Ҳатто ул ҳазратнинг айрим қавм -қариндошлари ҳам ул ҳазрат билан душманлик қилишарди. Исломни қабул қилган шахслар ҳам кӯп мушкулотларга  юзмаюз бӯлишарди. Бундай босимларга қарамасдан кундан кунга мусулмонларнинг сони ортиб борарди.

Тарихчилар ва муттафаккирларнинг нуқтаи назарларига кӯра, Муҳаммад (с)  паём келтирган диний азамат икки нарсадан иборатдир: Биринчиси ҳамеша тиловат этилаётган Қуръони карим ва иккинчиси эса, Расули Худонинг нуфузли ва машҳур шахсияти саналади.

Ахлоқ билан бирга бўлган илм, адолат билан бирга бӯлган ҳукумат, камтаринлик билан бирга бӯлган иззат-эҳтиром ислом дини Пайғамбари (с)-нинг муҳим хусусиятларидан эди. Агар ислом дини қилич ва найзанинг қудрати билан ривож-равнақ топганида ва исломий эътиқодларни халққа юклатиш мумкин бўлганида, биринчилардан бӯлиб Пайғамбари Акрам (с) бу ишни қилган бӯлардилар. Аммо ул ҳазрат ҳусни ҳулқ билан бирга далиллар келтириш,  мантиқ ва чора тадбир кӯриш билан ӯз мақсадларини амалга оширдилар.
Ислом расм-русумларини нобуд қилиш учун ул ҳазратга юклатилган урушларда ҳам халқ учун парҳизкорлик ва ҳидоят йӯли  муҳайё бӯлмаганига  қадар шижоат ва жасорат билан устувор туришдан бошқа йӯлни танламадилар.
Ул ҳазрат билан мухолифат қилишда кӯп собиқага эга бӯлган шахсларни ҳам лозим кӯрсалар, уларга исломий ҳукумат сояси остида ҳаёт кечиришлари учун ижозат берардилар.
Ҳазрат Муҳаммад (с)  асос солган жамиятда  ҳаракат ва ривож -равнақ  берадиган дастлабки  омил ва кӯрсатгич бу халқнинг андишаси ва юрагидан жўш урган иймон эди. Бу пок иймон мусулмонларнинг ӯртасида биродарлик ва бирлашиш руҳиясини мустаҳкамларди. Шу тартиб билан қавм ва қабилалар ӯртасида туқнашувлар Худо ва Муҳаммад (с)-га иймон келтириш сояси остида бартараф этилди. Ва халқ биродарлик ришталари билан бирлашишди.
Ислом Пайғамбари (с)-нинг вужуди баҳор фаслининг насимидек Мадина шаҳрининг фазосини муаттар айлади. Сӯнгра ислом дини Маккани тасарруф этди. Бой ва қашшоқлардан бошлаб халқ билан ислом Пайғамбари (с)-нинг қилган муомалалари шафқат ва меҳрубонлик қилиш билан амалга оширилган эди. Ул ҳазрат даволаниш учун меҳрубон ҳамширага эҳтиёж сезадиган бир касалдек мушрикларга муносабат қилардилар. Ул ҳазрат халқ билан холисона ва самимийлик билан муносибат қилардилар.
Шу сабабдан таблиғот олиб бориш учун Маоз Бин Жабални Яманга юборганларида унга шундай марҳамат қилдилар: "Уларга нисбатан қаттиққӯллик қилма. Уларга паём етказгин. Халқни безор қилма.  Чунки даъват қилишда қаттиққӯллик қилмаслик муваффақият қозонишнинг калидидир.”

Исломнинг динининг қадрли Расули (с) ҳидоят этиш қўёши каби саодат ва бахтсизлик йўлини тарихда абадий ёруқлади. Ул ҳазратнинг риҳлат қилишларидан йиллар ўтди, аммо ҳалигача оламда ул ҳазратга бўлган меҳр-муҳаббат ҳис этилади.                           

 Қадрли тингловчилар, "Ислом Пайғамбари Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламнинг реҳлат кунларига бағишланган махсус эшиттириш шу ерда ўз ниҳоясига етди. Барчангизга яна бир маротаба ушбу қайғули кун муносабати билан ҳамдардлик изҳор этамиз.Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Меҳрубон Аллоҳнинг паноҳида бўлинг.

 

Ёрлиқ