ноябр 29, 2016 15:50 Asia/Tashkent

Бугун сешанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил озар ойининг 9- чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил сафар ойининг 29-чиси ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр ойининг29-чи кунидир.

Бундан 1121 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 317-йил сафар ойининг 29-куни мусулмон оламининг улуғ математиги Абу Абдуллоҳ Муҳаммад бин Жобир бин Синон оламдан ӯтди.

Ӯз замонасининг иқтидорли мунажжим ва математиги бӯлган  Абу Абдуллоҳ Муҳаммад бин Жобир бин Синон Мисрда дунёга келди. У ӯзининг 40 йиллик умрини коинотнинг ҳолати ва юлдузларни ӯрганишга бағишлади. Шамсий йил ҳисобиги аниқлик киритган олим "Таъдил ал кавокиб", "Зижи Собий", "Миқдор ал иттисолот" каби асарларнинг муаллифидир.

Хххххххххххххххх

Бундан 73 йил бурун, яъни 1943 йилнинг 29 ноябр куни Маршал Тито  бошчилигида Югославиянинг фашизмга қарши озодлик ҳаракати ташкил этилди.

Бу ташкилотнинг қуролли гуруҳлари Германия армиясига сезиларли шикастлар етказишди. Улар СССРнинг Қизил Армияси ёрдамида 1944 йили Германиянинг босқинчи кучларини ӯз мамлакатларидан ҳайдаб чиқаришди. Германия кучлари мамлакатдан чиқарилгач, Иосиф Броз Тито Югославияда урушдан кейинги  биринчи давлатни тузди.

ххххххххххххх

 1947 йилнинг 29 ноябр куни, яъни бундан роса 69 йил илгари БМТ нинг умумий ассамблеяси Фаластин мамлакатини икки фаластинликлар ва яҳудийлар ӯртасида тақсимлашга овоз берди. БМТ ӯзининг бу адолатсиз ва мантиқсиз қарорини Ғарб мамлакатлари, хусусан Америка ва сионистлар босими остида қабул қилди. БМТнинг бу лойиҳаси бӯйича Байтул Муқаддас халқаро минтақа дея эълон қилинди.

Англия БМТ лойиҳасига мухолифат кӯрсатиш баҳонасида (аслида унинг мақсади сионистик режимни таъсис этишга замина яратиш эди) 1948 йилнинг 15 май куни ӯз кучларини Фаластиндан хориж қилди. Пайтдан фойдаланган сионистлар Англия бӯшатган казармаларга жойлашиб олиб, Фаластин тупроғида сионистик режим таъсис этилганини эълон қилишди. Натижада  араб ва сионистик режим ӯртасидаги биринчи уруш  бошланди.

Ӯзларини демократия тарафдори дея иддао қилаётган Америка ва Ғарб давлатлари томонидан    фаластин халқига нисбатан кӯрсатилган зулм ва адолатсизлик сабабли 29 ноябр куни Фаластиннинг мазлум халқи билан бирдамлик куни деб аталади.