Эрон матбуотига бир назар
Рисолат, Эрон ва Жумҳурии Исломи газеталари
Рисолат газетаси шундай келтиради, Европа Иттифоқи ва Туркия ўртасидаги музокараларни тўхтатиш ҳақида Европа парламентининг қабул қилган охирги қарори Анкара расмийлари ғазабаланишларининг сабабига айланди. Шундай бир шароитда Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғон ҳамда тараққиёт ва адолат партиясининг аъзолари бошпанаҳ изловчи муҳожирлар бўйича Брюсель билан келишилган келишувларни бекор қилиш хусусида Европа Иттифоқига бевосита огоҳлантиришларини эълон қилишди. Бу огоҳлантириш шуни кўрсатдиким, замон ўтиши билан Туркия ва Европа Иттифоқининг алоқалари уша совуқлик томон ҳаракат қилмоқда. Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғон Истанбулда ўтказилган адолат ва аёллар йиғилишида қилган ўз суханронлигида агар Европа Туркияга нисбатан позиция олишда ҳаддан ташқари талаб қуйишларини давом этаверса, Туркияда яшаётган муҳожирларнинг ҳаммаси Европага кириб боришлари учун ўз чегараларини очади деб Европага таҳдид солди. Бу ҳол билан Ғарб расмий доиралар, айниқса Европа парламентида Эрдуғон қилган изҳоротининг натижаси ва истиқболларини кўтиш лозим бўлади.
*****
Эрон газетаси шундай ёзади, Америка президентлик сайловларидан 20 кун вақт ўтган бўлсада, аммо сайлов натижалари ва жумҳурийчилар партиясининг номзади Дональд Трампнинг ғалаба қозонишига нисбатан мухолифатлар ўзининг янги босқичига кириб қолган ва яқин кунларда Висконсин штатининг берган райларини қайта санаб чиқиш режалаштирилган. Хиллари Клинтоннинг сайлов штаби жорий йилдаги Американинг сайловларида ҳар қандай фирибгарлик ҳодисаларини рад этган бўлсада, аммо Жил Стоиннинг ташаббуси ва райларни қайта санаб чиқиш амалини истиқбол этишди. Американинг сайланган президентига ёқмаган муҳим нарса шундан иборатким, Трамп Вержиния, Калифорния ва Нью Гемпшир каби штатларида миллионлаб нафарлар ноқонуний тарзда ўз райларини беришларига ишора этиб, бу штатларда рай берувчилар заминасида жиддий фирибгарликлар рўй берган. Аммо нима учун оммавий ахборот воситалари бу борада хабар беришмайди. Бизнинг энг асосий муаммомиз бу ғаразли фикрлашимиздир,-деб иддао қилди. Бундан шароитда Американинг иккита оммавий ахбророт воситалари жумладан Си Эн Эн ва Ув Ор Си ўзларининг охирги ижтимоий сўровларини нашр этишлари билан Америка жамиятида мавжуд бўлган кўп камомад ва бушликларни фош этишди. Бу ижтимоий сўровлар шунингдек шуни кўрсатдиким, америкаликларнинг ярмидан кўпи Америка президентлик сайловларида Трамп ғалаба қозонишидан кейин ўз мамлакатларида қулланаётган демократия усулларидан норозий бўлишган ва уларнинг фикрларига кўра, электрат райлари билан эмас, балки халқнинг рай бериши билан президент сайланиши учун ушбу ўлканинг асосий қонунига ислоҳот киритилиши лозим.
*****
Жумҳурии Исломи газетаси Сурияда террористларни ҳимоят этишда Қатар ташқи ишлар вазирининг жиддий изҳороти хусусида шундай ёзади, террористларни ҳимоят этиш ва уларни жиҳозлантиришда жинояткор бир режимнинг эътироф этишини уларнинг жиноий ишларини мукаммаллаштиришда терроризм ҳомийларини жазо бериш ва уларни муҳокама этиш учун фойдаланиш лозим. Албатта терроризм ҳомийларининг яширин ва ошкора жиноятлари ҳатто террористларнинг химиявий қурол-яроқлардан фойдаланишлари баробарида халқаро жамоатчиликнинг жиддий сукут сақлашларини мушоҳада этиш билан эҳтимол ушбу заминада бирон бир истиқбол назарга ташланмайди, аммо халқлар терроризм ҳомийлари томонидан террористлардан фойдаланиш орқали бугунги кунларда амалга ошираётган фожеаларга нисбатан ўз эътирозларини намойиш этишлари ва бошқа бирон бир киши мазлум халқлар, айниқса мусалмонларга қарши уруш жиноятларини такрор этмаслиги учун инсониятга зидд бўлган фожеаларнинг омилларини дунё миқёсида жазо бериш ва муҳокама этиш ҳақ-ҳуқуқига эгалар.