,Биз билан Эронга келинг
Домғон шаҳри
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу дастур орқали Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.
Суҳбатларимизни тинглаб боринг.
Сайёҳат қилишнинг азиз ишқивозлари, ёдингизда бўлса, ўтган эшиттиришимизда Эроннинг шимоли-шарқида жойлашган Семнон вилоятининг Семнон тумани ва ундаги тарихий обидалар борасида сизга маълумот берган эдик. Бугун эса ушбу вилоятнинг яна бир муҳим бўлган ноҳияларидан бири Домғон тумани ҳақида сизга маълумот берамиз.
Домғон тумани икки хил об-ҳавога эгадир. Шунинг учун мазкур минтақада турли хилдаги мевалар етиштирилади. Семнон тумани боғларида писта ўзига хос ўрнига эгадир ва Эроннинг энг сифатли пистаси ҳисобланади. Узум ва қовун маҳсулотларининг энг ширин ва маззали турларини ҳам Семнон боғларида учратиш мумкин.
Домғон шаҳри мазкур туманнинг маркази бўлиб, денгиз сатҳидан 1170 метр баландликда жойлашган ва Эрон пойтахти Теҳрон шаҳридан 300 километр узоқликда жойлашган.
Шак-шубҳасиз, ҳар ким эронликларнинг милоддан минг йил олдинги ҳаёти, тамаддуни ва маданиятининг тарихига қисқа ва мухтасар назар ташласа ҳам, Домғон исми унга танишдир.Кўплаб тарихий китобларда Домғон ва унинг муҳим бўлган қадимий мавқейи ҳақида маълумот берилган.
Мақдасий, Истахрий, Ибн Ҳавқал ва Ёқут Ҳамавийга ўхшаган сайёҳлар ушбу шаҳарнинг тарихи ҳақида ўзларининг сафарномаларида ишора этишган ва Домғондаги қадимий биноларни санаб ўтишган. Археологлар Домғон шаҳри қачон ташкил этилгани бобида аниқ маълумотга эга бўлмасаларда, аммо қадимийлик ва тамаддун жиҳатидан у билан тенглаша оладиган шаҳарларни кам учратиш мумкин.
Милоддан 400 йил олдин Домғон шаҳри шундай азаматга эга бўлганки, Ашк Учинчи ва Тирдод Ашконий милоддан 249 йил олдин ушбу шаҳарни ўз пойтахтлари сифатида танлашган. Қадимий Домғон шаҳри милоднинг биринчи асригача ўз аҳамиятини қўлдан бермаган ва йирик Қумс музофотининг маркази бўлган. Домғон шаҳри равнақ топган вақтида, хусусан Исломдан олдинги даврларда Ипак йўлининг асосий йўли бошида жойлашган. Шу сабабдан ушбу йўлнинг энг равнақ топган даврида, яъни портилар замонида Домғон Ашконийларнинг марказий пойтахти бўлган ва юнонликлар уни “Ҳекотам полис”, яъни юз дарвозали шаҳар деб аташган. Домғоннинг қадимий тепаларида топилган экспонатлар ушбу шаҳарнинг қанчалик муҳим эканлигидан далолат беради.
Домғон тутган жуғрофик мавқеси, яъни қадимий Хуросон йўлида жойлашгани сабабли кўплаб сиёсий воқеалар , қўшин тортишлар, зарарлар ва хароб бўлишлар билан юзмаюз бўлган.
Чунончи, ҳижрий-қамарий йилнинг 624 йилида Шарафиддин Хоразмий Хуросон ҳокими Арғунхон мўғул томонидан Рай орқали Хуросонга ҳаракат қилиб, Домғоннинг кўплаб халқини қатлга етказади, айримларини асирга олади ва кўплаб кишилар уйларини ёндириб юборади ҳамда Домғондаги кўплаб шаҳар ва қишлоқларни вайронага айлантиради.Мўғул Чингиз авлодидан бўлган Темурланг ҳам ҳижрий-қамарий 769 йилда тоторларни оммавий қирғин қилиш вақтида Домғон аҳолисининг аксариятини уларга бошпана беришгани баҳонасида ўлдиради.
Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.
Қадимий Домғон шаҳри хос ва бой маданиятга эга бўлгани боис, унда кўплаб тарихий ва нодир обидаларни кузатиш мумкин. “Гирдкуҳ” қалъаси, Домғон ҳисор тепаси, жомеъ масжид, Имомзода Жаъфар мақбараси, Туғрал минораси, Торихона масжиди, “Чашмаи Али” мажмуаси, Шоҳ Аббосий ва Сипаҳсолор карвонсаройи Домғонинг энг муҳим тарихий обидаларидан ҳисобланишади. Уларнинг айримлари милоддан тўрт юз олдин қурилган. Домғондаги ушбу тарихий ёдгорликлар ўртасида “Ҳисор” тепаси халқаро шуҳратга эгадир. Шу сабабдан сўҳбатимиз давомида мазкур минтақа ҳақида сизга маълумот бермоқчимиз.
Домғон шаҳрининг жануби-шарқий қисмидан икки километрлик узоқликда “Ҳисортепа” номланган баландлик мавжуддир. Эрон тамаддуни даврларининг таништириш ва қиёслашда “Ҳисортепа” муҳим рол ўйнайдиган мажмуадир.
Ушбу тепа археологлар учун халқаро илмий ва тадқиқот доираларида муҳим манба саналади. Археологлар узоқ изланишлар давомида ва кўплаб қазилма ишларини амалга оширганларидан кейин мазкур минтақада 6500-6600 йил олдин ҳам одамлар яшашганини аниқлашади.
“Ҳисортепа”нинг энг ривожланган вақти 4300 йил олдин бўлган. Ер қаъридан одамларни қандай яшашганига доир нишоналар қўлга киритилган. Мазкур даврнинг меъморчилиги зинапоялар билан бир-бирига уланган кичик уйлардан иборат бўлган. Одамларнинг ҳаёт тарзи ҳам ўша даврда жуда оддий бўлган.
Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.