21 аср- янги қулдорликнинг бошланиши
Азиз тингловчилар бугун 2 декабр куни ва ҳижрий-шамсий йилноманинг 12-чи озар куни қулдорликни бекор қилиш халқаро куни билан туғри келади.
Азиз тингловчилар бугун 2 декабр куни ва ҳижрий-шамсий йилноманинг 12-чи озар куни қулдорликни бекор қилиш халқаро куни билан туғри келади. Милодий 1949 йил 2 декабр кунида БМТ ташкилоти 317/4 декларациясини тасдиқлаши билан қулдорликни бекор қилиш куни унвонида жинсий баҳра олиш ва инсон билан савдо-сотиқ қилишни ман этганини эълон қилди. Қулдорликни бекор қилиш куни унвони остида бундай кунни тайинлашдан асосий мақсад бу янги қулдорлик , жумладан инсонни савдо-сотиқ қилиш, жинсий суистеъмол қилиш ва баҳра олишнинг турли усулларини бартараф этиш, болаларни мажбурлаб ишлатиш, мажбурий турмушга бериш ва болалардан мажбурий фойдаланиш қуролли можаролар унвонида талқин этилади. Ҳозирги кунда эркак, аёл ва болалардан бошлаб 21 миллиондан ортиқ шахслар ҳар куни қулдорлик тизими ва мажубрий ишлатиш шароитларида кун кечиришади ва ҳар йили манфаат курувчиларга 150 миллиард доллар ноқонуний даромад келтиришади. Афсўски, уларнинг қулдорлик бозорининг тақозосига қараб замонавий ва анъанавий шакллардан бошлаб барча шакллари ривож-равнақ топмоқда. Қулдорлик узоқ муддатлардан бошлаб инсоний жамиятда мавжудлиги кўзга ташланади. Тарихнинг гувоҳ беришича, доим мазлум, қудратсиз ва заиф инсонлар инсоният жамиятининг айрим зўравон қудратлари томонидан истисмор ва сўистеъмол қилишларига қарор олишган. Аммо шундай замон етиб келдиким, инсоният бошқа бу босим ва истисморни чидай олмайди. Шу тартиб билан қулдорликка барҳам берди. Қулдорликни бекор қилиш жараёни барча мамлакатларда бир вақтда вужудга келгани йўқ. Ҳозирги замон таърихчилигида милодий 960 йил биринчи маротаба қулдорлик жараёни бекор қилинди ва бу жараён давомида Дук ва Петро Кандияно-4 қулдорликни манъ этилганини эълон қилишди. Бундан кейин дунё буйлаб ҳукуматлар бирин-кетин қулларни истисмор этиш ва уларни сотиш ёки сотиб олишни ман этишди.
Агарчи қулдорлик унинг классик ва анъанавий шакллари йўқ бўлган бўлсада, аммо айрим қудратга эга бўлганларнинг ҳою-ҳаваслари ва эксплуатация қилиш нафсларининг кучайиб бориши сабабли қулдорликни ўртадан йўқ бўлиб кетишини хоҳламасди. Шунинг учун инсонларнинг алоқаларида янги қулдорлик шакллари вужудга келди. Мустамлакачилик даврининг зуҳур топиши ва Африка қитъаси ҳамда Осиё қитъасининг айрим мамлакатлари устидан Америка ва Европалик мамлакатларнинг ғалаба қозонишлари инсоният тарихида янги қулдорлик фасли вужудга келишининг сабабига айланди. Бугунги кунда қулдорлик ўтмишда ривожланган қулдорликка қараганда бошқача ранг-тус олган. Мисол тариқасида келтириш мумкинким, айниқса жаҳоннинг қашшоқ минтақаларида бугунги қуллар ўтмишга қиёслаганда жуда арзон бўлиб қолган. Шунинг учун қулга эга бўлган шахслар қулларни сотиб олиш учун катта пул тўлашга мажбур эмаслар ва бунинг оқибатида қулларни сотишнинг бугунги қурбонлари ҳам ҳеч қандай қадр-қийматга эга эмаслар. Бунга қўшимча ўтмишга ўхшаб бошқа қулларни сақлаш учун занжирлардан фойдаланишмайди, балки бугунги кунда таҳдид солиш ва қуполлик қилиш орқали уларни уғирлаб ва ишлашга мажбур этишади.
БМТ ташкилотининг берган ҳисоботига кўра, янги асрда қулдорлик жараёни қашшоқлик, ижтимоий яккаланиб қолиш, одамларни ҳошияларга қарор бериш, таълим-тарбиянинг йўқлиги ва жамиятда фасодликнинг мавжудлигидан келиб чиқмоқда. Қулдорликнинг бу шакли ва услубларининг қурбонлари одатда жамиятнинг қашшоқ ва заиф одамлари ҳисобланишади. Ва кантрабандист бандаларига ўз қарзларини тўлаш учун мурожаат этувчи ишчилардан бошлаб, фоҳишаликка мажбур бўлган қиз ва аёлларни ўзига қамраб олади. Бугунги кунда ишчи кучлар, айниқса айрим мамлакатларда қул ва кичик ёшда бўлган болалардан фойдаланиш оддий бир иш деб талқин этилади. Халқаро иш ташкилотининг берган маълумотларига кўра, милодий 2015 йила ҳозирги кунда дунё бўйлаб 168 миллион болалар иш билан шуғулланишади. Бундай болалар кўпинча экинзорларда ишлатилади ёки уйларда ишлатилади. Айрим вақтларда эса улар жинсий зўрлашларга ҳам гирифтор бўлишади. Замонавий ҳозирги қулдорлик тарихининг энг қора саҳифаси эҳтимол ҳозирги дунёда инсонни савдо қилиш оқибатларидан бири бу мажбурлаб жинсий тажовуз қилиш бўлса керак. Кўп аёллар ва қизлар уюштирилган бандалар томонидан Осиё ва Африка мамлакатларидан алданиб, уларнинг паспортлари ва ҳужжатлари уша ерда зўрланиб олинади ва Ғарбий Европага жўнатилади ва мажбурлаб тажовуз қилинганларидан кейин жуда оғир шароитларда ҳаёт кечиришади. Ҳамда махсус марказларда жинсий баҳра олиш мақсади билан қулдорликка гирифтор бўлишади.