Тарихий саналар
Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил озар ойининг 12-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил рабиул аввал ойининг 2-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил декабр ойининг 2-чи кунидир.
Бугун жума
Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил озар ойининг 12-чиси
Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил рабиул аввал ойининг 2-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил декабр ойининг 2-чи кунидир.
Бундан 212 йил илгари милодий 1804 йил декабр ойнинг 2-чисида: Париж шаҳрининг Нотердам калисосида коронация маросими ўтказилди ва Напалеон Бонапарт Франциянинг императори унвонида тасдиқланди.
Милодий 1799 йил 9 ноябр ойида Напалеон Бонапартнинг тунтарувидан ва қудратни ўз қўлига олганлигидан сўнг у Франциянинг биринчи консул лавозимида ўз императорлигининг дастлабки шароитини тайёрлади ва инқилобнинг нажоткори сифатида машҳур бўлди. Напалеон қудратга етишининг иккинчи қадами бу милодий 1800 йилда у томонидан конститутсияда ўзгаришлар киритиши ва милодий 1802 йил август ойида янги қонунни тасдиқлаши эдиким бу қонун уни умр бўйи консул бўлиши ва амалда парламент унинг қўлида бўлганганини тасдиқларди.
Икки йилдан сўнг Напалеон Бонапарт Франциянинг императори сифатида ҳукмронлик мерос режимини Францияда қайта тиклашни мақсад қилди. Шунинг учун у ижтимоий бир сўровда бу мақсадини амалга оширди. Италия ва поплар ҳукуматининг маркази Напалеон ҳукмронлиги остида бўлганлиги сабабли у поп ҳузурида ва унинг қўли билан коронация маросимини ўтказди.
Милодий 1804 йил декабр ойининг 2-чи кунида Франциянинг Нотердам калисосида Напалеоннинг коронация маросими ўтказилди ва ўз хотинини ҳам Франциянинг маликаси деб эълон қилди. Шу тартиб билан милодий 1792 йил 22 сентябр ойида бошланган Франциянинг биринчи республика даври якунлади ва 26 кундан сўнг милодий 1804 йил 28 декабр ойида бу республика расмий равишда охирга етди.
Бундан 71 йил муқаддам милодий 1945 йил декабр ойнинг 2-чисида:
Корея ярим ороли икки қисмга бўлинди. Иккинчи жаҳон уруши охирга етгани ва Осиёнинг шарқий минтақаларини ўз тассаруфига киритган Япониянинг мағлуб бўлишидан кейин иттифоқчи мамлакатларнинг расмийлари Потсдам ва Ялта йиғилишларида урушдан кейин дунёни бошқариш йўлини таҳлил этиш билан шуғулланишди. Аммо уша биринчи йиғилишдан маълум бўлдиким, Америка ва Совет Иттифоқи ҳар бири минтақада нуфуз топиш ва кенг кўламда ҳукмронлик қилиш ҳиссасига эга бўлишга сайъ-ҳаракат қилди. Урушда ғалаба қозонган мамлакатлар раҳбарларининг истак-хоҳишларига кўра, Корея ярим ороли икки қисмга бўлинди. Иккинчи жаҳон уруши охирга етган ойлар давомида ва Совет Иттифоқининг Японияга қарши уруш эълон қилганидан кейин Россия кучлари Манжурияни ўз тасарруфларига киритишларидан кейин Корея минтақасига ҳам ҳужум қилишди. Бошқа томондан Америка кучлари ҳам 1945 йил 8 сентябрда бу оролнинг жанубий қисмини босиб олиб бу минтақани икки қисмга бўлишди. Шу тартиб билан уша йили иккинчи декабр ойида Корея ярим оролини тақсимлашнинг муқаддимасига замина яратилди. Уша йилнинг 27 декабр ойида Масква конфренциясида ушбу қарор расмийлаштирилди.
Бундан 37 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1357-чи йил озар ойининг 12-чисида:
Эрон бўйлаб ўтказилган сайловлардан сўнг Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосий қонуни тасдиқланди. Эрон Ислом Жумҳурияти тизими ўрнатилишидан кейин мамлакатнинг барча рукнларида исломий ҳокимият учун амалий муносиб заминаларни яратиш мақсадида, Эрон жамиятининг иқтисодий, маданий, сиёсий тизилмаларини баён этадиган ва исломий усул асосида тузилган асосий қонун лозим эди.
Бу парламент буюк фақеҳшунослар ва исломшуносларнинг аъзолиги ва Оятуллоҳ Биҳиштий каби азиз шаҳидларнинг кечаю кундуз сайъ-ҳаракатлари ва Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ томонидан ушбу парламентда қабул қилинган қонунлар "юз фоиз исломий" бўлишини таъкидлаб ўтишлари билан тўрт ойдан камроқ вақт ичида тайёрланди. Бундан сўнг, ижтимоий сўров ўтказиш мақсадида асосий қонун халққа тақдим этилди. Ва ҳижрий-шамсий 1358 йил озар ойининг 10-11 кунларида сайлов ўтказилди. Эроннинг мусулмон халқи 99,5 фоиз рай беришлари билан Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосий қонунини якуний тасдиқлашга қарор берилди. Бундан сўнг Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ томонидан асосий қонун амалда ижро этилиши тасдиқланди.
Эрон Ислом Жумҳурияти тизимининг асосий мақсадларини ислом қадриятлари ва таълимотлари, ижтимоий адолат ва инсон ҳуқуқларини риоят этиш асосида тайинланган асосий қонун 12 банд ва 175 моддадан иборат эди ва ушбу қонун ҳижрий-шамсий 1368 йилда қайта кўриб чиқилганидан кейин 14 банд ва 177 моддага етказилди.
Декабрь ойининг иккинчи куни қулликни бекор қилиш халқаро куни билан туғри келади.
Ҳар йили ушбу кун қулликнинг бекор қилиниши куни унвонида дунё буйлаб нишонланади. Агарчи қуллик олдинги мафҳуми эски мустамликачилик ёки қуллик тизими каби ўртадан йўқ бўлиб кетган бўлсада, аммо мустамликачилик каби янги мафҳум вужудга келди. Янги асрда ишчи ва иш берувчи ўртасидаги алоқа бир неча миллатлардан иборат бўлган ширкатларнинг вужудга келиши, шимол ва жануб мамлакатларнинг вужудга келиши ва шимол мамлакатлари учун жануб мамлакатларининг бозорга айланиши ва бошқа нарсаларнинг барчаси шундай нарсадан далолат берадиким, қуллик деб номланган янги тизим вужудга келди.