Pars Today
"Саломатлик журнали" дастурида биз сиз азиз кузатувчиларни турли хил касалликлар ва уларнинг олдини олиш ва даволаш усуллари, шунингдек овқатланиш, жисмоний машқлар, соғлом турмуш тарзи ва бошқалар орқали соғликка эришиш йўллари билан таништиришга ҳаракат қиламиз.
Баъзи симптомлар ўхшаш бўлгани билан аллергия ва шамоллашни бир-биридан ажратиб турадиган фарқлар ҳам йўқ эмас. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам аниқ ташхис қўйиш ва даво чораларини бошлаш учун шифокорга мурожаат қилиш зарур.
Коронавирус билан касалланган аксари кишиларда кузатилгани ва ушбу белгидан келиб чиқиб ташхис қўйилаётгани сабаб ҳам ҳид билишнинг йўқолиши эътиборсиз қолдирмаслик керак бўлган симптом ҳисобланади.
Пандемия давом этаётган бир пайтда куз фаслида салқин ҳаво туфайли бошланадиган анъанавий грипп мавсуми коронавирус инфекциясининг иккинчи тўлқинини кучайтиради, деган тахминлар мавжуд.
Хазонрезги мавсумнинг бошланиши, ҳаво ҳарорати совиб бориши билан айрим касалликлар юзага чиқа бошлайди.
Ҳароратни туширувчи табиий воситаларга қуйидагилар киради
Сал мазамиз қочиб қолса, иссиқ сут ичишга, малина мураббоси ейишга, аскорбинка қабул қилиб, ўраниб ётишга ҳаракат қиламиз. Бироқ бу усулларнинг айримлари шамоллашга қарши курашиш ўрнига, аксинча, танага зарар етказиши мумкин.